дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили

DOC 93.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404452343_53345.doc дк ст к д = ст дк а дк 360 × = 0 0 дк ст 0 1 дк ст 1 1 дк ст кк ит к к = дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили режа: 1. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари. 2. дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг умумий ҳажми, таркиби ва вужудга келиш муддати бўйича таҳлили. 3. дебиторлик ва кредиторлик қарзлари айланувчанлигининг таҳлили. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари. бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашнинг шарт-шароитларидан бири бўлиб, ҳисоб-китоб ишларини тўғри йўлга қўйиш ва молиявий интизомга қатъий риоя қилиш ҳисобланади. моддий неъматлар ва хизматлар билан боғлиқ бўлган барча ҳисоблашувлар умуман олганда «дебитор ва кредиторлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар» тариқасида юзага келади. кўпгина корхоналарда молиявий аҳволнинг ёмонлашуви кўп жиҳатдан катта ҳажмдаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг тўпланиб қолишига боғлиқ бўлади. дебиторлик қарзларнинг катта ҳажмда пайдо бўлиши корхона маблағларини муомаладан чиқаради, ўз айланма маблағларининг …
2
асосида улар бўйича айланиш даврини тезлаштириш имкониятларини аниқлаш негизида молиявий ҳолатни яхшилаш таҳлилнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. таҳлил ўз мақсадига қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш орқали эришади: · дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг умумий ҳолатига ҳамда улар орасидаги ўзаро тенглик нисбатига баҳо бериш; · дебиторлик қарзларнинг таркиби ва таркибий тузилиши ўзгаришларига баҳо бериш; · кредиторлик қарзларнинг таркиби ва таркибий тузилиши ўзгаришларига баҳо бериш; · дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициенти ва унинг ўзгаришига баҳо бериш; · муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни махсус ўрганиш асосида уларнинг ҳолатига, динамикасига баҳо бериш; · қарзларни тугатиш ва камайтириш учун мавжуд бўлган имкониятларни кўрсатиш. ушбу вазифаларни ҳал қилиш орқали таҳлил ўз мақсадига эришади. таҳлил ахборот маълумотлари асосида амалга оширилади. ахборот манбалари бўлиб асосан қуйидаги маълумотлар ҳисобланади: 1. бухгалтерия баланси (1-шакл) маълумотлари; 2. дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақидаги маълумотнома (2а-шакли) кўрсаткичлари; 3. дебиторлик ва кредиторлик қарзларни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоби счетларининг маълумотлари. дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг умумий …
3
охиридаги қарзларнинг ҳажмини давр бошидаги қарзларнинг ҳажмига, давр охиридаги ҳиссасини давр бошидаги ҳиссасига солиштириб, ўзгариши (кўпайган ёки камайганлиги) аниқланади. ушбу ўзгариш мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар билан ифодаланади. қарзлар бўйича мутлақ ўзгаришини аниқлаш учун давр охиридаги суммасидан давр бошидаги суммаси чегирилиб ташланади, нисбий ўзгаришини аниқлаш учун мутлақ ўзгариш суммасини 100 % га кўпайтириб, натижасини давр бошидаги суммасига бўлиш керак. шундан кейин дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг умумий ҳолатига баҳо берилади. корхона бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг таркиби ва таркибий тузилишининг таҳлилини қуйидаги жадвалдан фойдаланиб, амалга ошириш мумкин. жадвал дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларни таҳлили. кўрсаткичлар йил боши йил охири ўзгариши (+,-) суммаси, минг сўм салмо ғи, % суммаси, минг сўм сал- моғи, % суммаси, минг сўм салмо ғи, % i дебиторлик қарзлар: 1.харидорлар ва буюртмачи-ларнинг қарзи. 32542 79,4 28989 90,6 -3553 +11,2 2.бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар 5890 14,4 632 2 -5258 -12,4 3.ходимларга берилган бўнаклар - - 280 0,8 +280 …
4
инг сўмга камайган, фақат ходимларга берилган бўнаклар 280 минг сўмга ошган. фермер хўжалигининг бошқа корхона ва ташкилотларга бўлган кредиторлик қарзлари 9957 минг сўмга ёки 17 фоизга камайган. шу жумладан бюджетга бўлган қарзи 13910 минг сўмга, шуъба корхоналарига бўлган қарзи 1246 минг сўмга, меҳнат ҳақи бўйича қарзи 3272 минг сўмга, мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзи 11916 минг сўмга камайган. фақат икки тур кредиторлик мажбурияти бўйича қарзи ошган. мол етказиб берувчиларга бўлган қарзи 13335 минг сўмга, суғурталар бўйича қарзи 7052 минг сўмга ошган. дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг умумий таҳлилидан кейин тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни махсус таҳлил этиб, сабабларини аниқлаш зарур. бу таҳлилни амалга ошириш учун молиявий ҳисобот таркибидаги 2а-шаклидаги «дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақида маълумотнома» кўрсаткичларидан фойдаланиш керак. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўндириш муддати 90 кун қилиб белгиланган. муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари давлат томонидан назоратга олинади. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш муддати қонун билан 3 йил қилиб …
5
тушумни (ст) дебиторлик қарзларнинг ўртача ҳажмига (дқ) бўлиш керак: дебиторлик қарзларининг айланиш даври кун ҳисобида қандай аниқланади? бу кўрсаткични аниқлаш учун дебиторлик қарзларининг жамини даврнинг календар кунлари сонига кўпайтириб, натижасини сотишдан олинган соф тушумга бўлиш керак: шундан кейин дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг ўзгариши, мажбуриятларини айланиш даврининг ўзгариши ҳамда уларнинг ўзгаришига омилларнинг таъсири аниқланади. дебиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициентининг ўзгаришига икки омил таъсир қилади: 1) соф тушум ҳажмининг ўзгариши 2) дебиторлик қарзлари суммасининг ўзгариши ушбу омиллар таъсири «занжирли боғланиш» усули ёрдамида аниқланади. бунинг учун қуйидаги 3 та боғланиш кўрсаткичи ҳисоблаб олинади: i - базис йилидаги дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти : ii - дебиторлик қарзларининг шартли айланиш коэффициенти: iii - ҳисобот йилидаги дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти : ушбу боғланиш кўрсаткичлари аниқлангандан кейин қарзларнинг айланиш коэффициенти ўзгариши ва унга омиллар таъсири қуйидагича аниқланади: дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг умумий ўзгариши: cт1 ст0 iii-i - = ±∆ ст, дқ. дқ 1 дқ0 дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили"

1404452343_53345.doc дк ст к д = ст дк а дк 360 × = 0 0 дк ст 0 1 дк ст 1 1 дк ст кк ит к к = дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили режа: 1. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари. 2. дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг умумий ҳажми, таркиби ва вужудга келиш муддати бўйича таҳлили. 3. дебиторлик ва кредиторлик қарзлари айланувчанлигининг таҳлили. дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади ва вазифалари. бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашнинг шарт-шароитларидан бири бўлиб, ҳисоб-китоб ишларини тўғри йўлга қўйиш ва молиявий интизомга қатъий риоя қилиш ҳисобланади. моддий неъматлар ва хизматлар билан боғлиқ бўлган барча ҳисоблашувлар умуман олганда «дебитор...

DOC format, 93.0 KB. To download "дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили", click the Telegram button on the left.