туз тўпланишининг асосий турлари. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делта

DOC 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404389373_53062.doc туз тўпланишининг асосий турлари. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делта режа: 1. тузларни тўпланишининг асосий типлари. 2. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делтали шўрланиш типлари. 1. тузларни тўпланишининг асосий типлари. юқори бобларда тузларнинг тупроқ қатламларида келиб чиқишида ва тўпланишда тупроқларнинг биологик-геоморфологик, гидрогеологик шароитлари ва иқлим, суғориш таъсирида вужудга келишининг келтирганмиз. энди табиатда шу тузларнинг ўзига хос тўпланиш типлари мавжуддир. буларга: денгиз олди, эллювиал, делювиал, пролювиал, аллювиал, делтали, атмосферали (импульверизация), биоген туз тўпланиши ва нихоят суғориш натижасида тупроқларни қайта шўрланиш типларига бўлинади. булардан биологик жараёнда ва тузларни шамол орқали олиб келиниши юқорида келтирилган. денгиз олди тузларни тўпланиши типи. бу тип - туз тўпланиши денгиз олди пастқам жойларига хос бўлиб, вақти-вақти билан денгизлар ўз қирғоғини босиши, ёки унинг чекиниши, дарёлар сувини суғориш ишларига кўп ишлатилиши натижасида денгизга сув етиб бормаслиги (амударё қуйи оқимида ҳозирги кунда рўй бераётган ўзгаришлар) ва буғланишни нихоятда устунлиги оқибатида бу ерларда тузлар тўплана боради. денгиз остидаги жинслар …
2
қлимли ўлкаларга хос бўлиб,мураккб турли жинслардан ташкил топган бўлиб, ернинг юза қисмига чиқиб қолган жинслардир. буларга, турон паст текислиги - устюрт, заунгуз, қорақум, марказий қизилқум, девхона платолари, бетпак дала паст текислиги киради. бундан ташқари элювиал шўрланиш типи паст тоғликлар, уларнинг ён бағирлари ва адирларда кенг тарқалган турли жинслар бўлиб, ўзларининг литологик тузилиши бўйича ҳар хил оҳактошлар (устюртда) қумлар (заунгуз, қорақум, девхона платосида), соғлар, мергеллар, қумлардан (марказий осиё адирларидан) ташкил қилингандир. бу жинслар таркибидаги енгил эрувчи тузлар энг оз миқдордан токи 2-3 ва ундан ортиқ фоизлини ташкил қилади. шўрланган элювиал жинслар устида ҳосил бўлган тупроқлар шўрхоклашган, шўртобли-шўрхокланган, жигарранг, суртусли қўнғир ва бўз тупроқлардан иборат бўлиб, кўпинча ер юзасидан чуқур жойлашмаган жинслардир. бу тупроқларда сизот сувлари ер юзасидан чуқур жойлашган бўлиб, у тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига таъсир қилмайди. делювиал тип - бу тип шўрланиш шундай шўрланишки тоғликларнинг юқори қисмидан делювиал сувлар билан олиниб келинган бўлиб, шўрланган тупроқларга кўра - аракс паст текислигида …
3
рни олиб келади ва тақирлар устига бу лойқалар ўзларининг кимёвий таркиби бўйича анча мураккаб бўлиб, н.и. базилевични маълумотига кўра 2-3,8 г-л ва тузлар таркибида сульфатлар ва хлоридлар устинлик қилади. эриган тузли оқимлар текисликка етиши билан махаллий оқим билан аралашиб ернинг пастқам жойларида тўпланади ва буғланиш кучайган сари унинг шўрланиш даражаси ортади. махаллий оқим сувлари ўзларининг ҳосил бўлиш шароитига кўра шўрланган бўлади ва у бикарбонатлар ҳамда оз миқдорда хлор ва сульфатлар билан аралашган бўлиб, умумий минерализацияси 0,3-0,6 г-л ни ташкил қилади. бу сувлар ернинг қиялиги бўйича харакат қилиб, тузлар ва ўсимликлар қолдиғи билан бойиб шўрланиш даражаси 1,2 г-л га етади ва бу даража пастга тушган сари ортиб то 20 г-л га етиши мумкин. мисол учун, тупроқларни делювиал шўрланишига типик мисол, норин водийсининг ўраб турган г-л ўлчамга давр шўрланган етқизиқларини олсак бўлади. бу ётқизиқларни остки қисми қизғиш рангдаги денгиз палоеген ётқизиқ, устки қисми ранг-баранг қомламдан иборат бўлиб, неоген ётқизиқлардир. қизғиш рангдаги ётқизиқларга …
4
типдаги шўрланиш билан қоплангандир. дарёлар тоғликлардан текисликка чиқиши билан унинг қияликлари (яъни юқоридан пастга томон) камайиб боради ва ёйилиб оқади, нихоят дарёлар конусдан чиқиши олдидан ўзи билан ҳар хил катталикдаги шағалларни хряшларни олиб келади текисликка яқинлашган сари бу жинслар қумликлар билан алмашинади. бу жараён давом этиб дарё сувлари оқими секинлашган сари қумликларни ҳам оқиши секинлашиб унинг ўрнига оғирлашган механик таркибли элементларни олиб келиб ётқиза бошлайди. бундан ташқари бэр қонунига мувофиқ дарёлар ўзининг қияликларига қараб конусдан чиқиши билан ўнг томонини емириб оқади, бундай пайтда шу жойларда сизот сувлари ер юзасидан узоқлашади. дарё текисликка чиқиши билан, унинг қиялигини пасайганлиги, оқимни секинлашиши натижасида дарё сувлари тупроққа фильтрация бўлиб, сизот сувларини ҳосил қилади, бу сув ўнг қирғоққа қараганда чап қирғоқда ер юзасига яқин жойлашади ва кунлар исиши билан тез ва кўп миқдорда буғланиш натижасида бундай ерлар тез шўрланади. мисол учун олтиариқ, шеробод, ~узардарё, мурғоб, теджен дарёларининг сув йиғилиши майдонларда шўрланган жинслар кўп бўлиб, бу …
5
лардан иборат бўлади. бундай қатламлар кучли шўрланган бўлса, унинг кимёвий таркибига кўра гидрокарбонатли ва сульфатли тпи шўрланиш бўлиб, унинг устки тупроқ қатлами яна қаттиқлашади ва гипс ҳам карбонат билан бирикиб арзикларни ҳосил қилади, бундай шўрланишни арзик деб юритилади. агар сизот таркибидаги магний катион кўп бўлса, шохли қатламнинг устида магний карбонатлар ва бикарбонатлар йиғилиб, ўсимликлар учун жуда хавфли ҳисобланади. аллювиал шўрланиш типига учраган тупроқлар бизнинг мамлакатимизда оқар дарёларнинг водий дельталарида (қуйи оқимида) кенг тарқалгандир. оқар дарёларнинг кўпчилиги жумҳуриятимизда тоғликлардан бошланиб ўзларининг сувларини денгиз ва кўлларга қўяди. зарафшон, қашқадарё, мурғоб, теджен сингари кичик дарёларнинг суви бутунлай суғоришга сарфланади. суғориш давридан ортиб қолган сувлар эса вақтинчалик сув ҳавзаларига, ҳамда қуриб қолган кўлларга қуйилади. бу сувлар тупроққа фильтрация бўлиб, сизот сувлари сатхини оширади ва ерларни шўрлатади. кейинги пайтда бундай исрофгарчиликка чек қўйилиб сувлар сув омборларига йиғилади. тоғликлар оралиқларидан оқиб чиқадиган дарёлар текисликка чиқиши билан оқиш тезликлари сусаяди. натижада дарё сувлари ер остига фильтрация бўлиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туз тўпланишининг асосий турлари. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делта" haqida

1404389373_53062.doc туз тўпланишининг асосий турлари. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делта режа: 1. тузларни тўпланишининг асосий типлари. 2. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делтали шўрланиш типлари. 1. тузларни тўпланишининг асосий типлари. юқори бобларда тузларнинг тупроқ қатламларида келиб чиқишида ва тўпланишда тупроқларнинг биологик-геоморфологик, гидрогеологик шароитлари ва иқлим, суғориш таъсирида вужудга келишининг келтирганмиз. энди табиатда шу тузларнинг ўзига хос тўпланиш типлари мавжуддир. буларга: денгиз олди, эллювиал, делювиал, пролювиал, аллювиал, делтали, атмосферали (импульверизация), биоген туз тўпланиши ва нихоят суғориш натижасида тупроқларни қайта шўрланиш типларига бўлинади. булардан биологик жараёнда ва тузларни шамол орқали олиб келиниши юқори...

DOC format, 80,0 KB. "туз тўпланишининг асосий турлари. денгиз олди элювиал, делювиал, пролювиал, делта"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.