ижтимоий инфратузилманинг мазмуни ва тушунчаси

DOC 57,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404303654_52583.doc ижтимоий инфратузилманинг мазмуни ва тушунчаси режа: 1. ижтимоий инфратузилманинг моҳияти ва тузилмаси 2. ижтимоий инфратузилмани бошқариш муаммолари 3. ижтимоий инфратузилмани ташкил қилиш ва ривожлантириш 4. ижтимоий нормативларни белгиловчи омиллар. ижтимоий инфратузилманинг моҳияти ва тузилмаси ижтимоий инфратузилма аҳолининг фаровонлигини ошириш, кишилар меҳнат шароити ва турмуш тарзини яхшилаш билан боғлиқ муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал этар экан, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди, мамлакат иқтисодий юксалиши учун шароит яратади. айни вақтда ижтимоий инфратузилма ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. инфратузилманинг ривожланиши иқтисодиёт реал сектори билан бевосита боғланганки, у мазкур тузилманинг ҳолати ва ўсиш суръатларини шакллантиради. ижтимоий турмушга таъсир ўтказувчи инфратузилманинг асосий жиҳатларига қуйидагилар киради: · ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштириш; · аҳоли меҳнат фаоллиги кўламини кенгайтириш; · меҳнат ресурслари сафарбарлигини тартибга солиш; · бўш вақт фондини бойитиш ва ундан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш учун имконият яратиш; · иш кучини такрор етиштиришга таъсир этиш. ижтимоий инфратузилма мураккаб вазифалар тизимидан иборат бўлиб, унда барча унсурлар …
2
и остида эди. бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ижтимоий инфратузилма тараққиётини бошқаришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: · республика, тармоқ ва ҳудудий бошқарув идораларининг вазифаси ҳамда мақсадлари, мулкий ҳуқуқларини чегаралаш; · қишлоқ кенгашлари, туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари ролини қайта кўриб чиқиш; · мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини ҳисобга олиб, ижтимоий соҳада қайта қуриш дастурини ишлаб чиқиш; · ҳужжатлар ва тавсиялар, меъёрий йўриқномалар базасини тайёрлаш; · минтақавий хусусиятлар ва омилларни ҳисобга олиш, буларга ижтимоий меъёр кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқишга диққат қилиш; · уй-жой муаммоларига эътибор бериш ва якка тартибда уй-жой қурилишини ривожлантириш. шаҳар жойларда ижтимоий инфратузилма тараққиётини бошқариш муаммолари қуйидагилардан иборат; · ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда мўлжалланган маблағлар ва ресурсларни бошқаришга оид барча вазифаларнинг маҳаллий бошқарув идоралари қўлида ҳақиқатан жамланишига эришиш; · хўжалик юритиш ва тармоқлар ҳамда ҳудудларнинг ўзаро таъсири ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш; · минтақалар ўртасида ва ичида, унинг унсурлари, вертикал ва горизонтал тузилмалари ўртасида ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришдаги номутаносибликларга барҳам бериш; …
3
да корхона ва ташкилотлар ҳисобига шаклланади. айни вақтда кўпчилик ҳокимликларда қишлоқда ижтимоий инфратузилма иншоотларини қуриш бўйича ягона буюртмачи вазифаларини бажариш учун ҳақиқий имконият вужудга келмаган. ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бошқарув механизмини яратишнинг турли вариантлари бир хил баҳоланишига қарамай, минтақадаги районларнинг ўзига хослигига боғлиқ ҳолда вазиятни ривожлантиришнинг учта эҳтимолий йўналишини қўллаш учун асос бор. улар қуйидаглардир: маблағлар ва ресурслар ҳокимлик қўлида жамланади; б) вазифалар агросаноат корхоналари ва ташкилотлар қўлида жамланади; в) дастлабки икки вариант энг мақбул тарзда бирга қўшилади. ижтимоий инфратузилманинг айрим унсурларини ривожлантириш вазифалари алоҳида тақсимланган тақдирдагина манфаатлар уйғунлигига эришиш мумкин. ижтимоий инфратузилмани ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳозирги вақтгача ижтимоий инфратузилманинг комплекс ривожлантириш даражаларини белгиловчи нормативлар тизими ишлаб чиқилмаган. амалдаги идоравий меъёрлар ва нормативлар одатда, ижтимоий мақсадларга йўналтириладиган ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги тизимига асосланади. шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштиришда ҳамда қуришда қўлланиладиган қурилиш меъёрлари ва қоидалари мажбурий тусда эмас, чунки уларда қишлоқ жойлар ва шаҳар манзиллари ижтимоий инфратузилмаси ўртасидаги …
4
ннинг уй-жойга эга бўлиш, соғлиғини сақлаш, таълим олиш, ҳордиқ чиқариш, меҳнат қилиш ва ҳоказо ҳуқуқлари амалга ошади. мазкур энг кам даража ижтимоий истеъмол фондлари ҳисобига таъминланиши шарт, бу ҳолда улар турмуш жами шароити бўйича барча ижтимоий гуруҳларни яқинлаштириш ролини ўйнайди. бу жиҳатдан айрим иқтисодчи олимларнинг уй-жой қурилишини ўтказиш тўғрисидаги фикрларига қўшилиш лозим, бунда давлат тураржой майдони ва ободонлаштириш бўйича белгиланган, ижтимоий кафолотланган меъёр доирасида тураржой биносининг бир қисмини қуриш учунгина маблағ ажратади. ижтимоий нормативларни белгиловчи омиллар. ижтимоий нормативлар тизимини ишлаб чиқишда минтақавий хусусиятлар, шаҳар ва қишлоқ жойларда, аҳоли турмуш тарзи ва бошқа кўп жиҳатлар ўртасидаги тафовфутларни ҳисобга олмоқ лозим. улар доирасида қуйидаги жамлама омилларни ажратиш мумкин: жўғрофий омиллар – аҳоли жойлашув таркиби, шаҳарлашув (урбанизация) даражаси; биологик иқлим хусусиятлари, табиий иқлим шароитининг меҳнат туси ва режимига, халқ хўжалигининг ихтисослашуви, меъморчиликка таъсири, рекреация имкониятлари ва улардан фойдаланиш даражаси; табиий ресурслар билан таъминланганлик ва табиатдан фойдаланиш хусусияти. демокрафик омиллар – аҳолининг кўпайиш режими, …
5
; минтақада яшовчи миллатлар ва элатларнинг, миллий ва этнографик гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши ҳамда маданий эҳтиёжлар туси ва тил тараққиёти. мазкур омилларни минтақавий хусусиятлар ва бошқа аломатлардан келиб чиқиб, сифат ва аралаш тавсифлар бўйича ташкил қилиш; улардан ҳал этиш заруратига кўра, энг долзарб омилларни ажаратиш мумкин. иқтисодиётнинг ижтимоий соҳага йўналтирилиши ижтимоий инфратузилмани мустақил бошқарув объекти, уни ривожлантириш муаммоларига тизимли ёндашув сифатида алоҳида ажратиб олишни шарт қилиб қўяди. инфратузилманинг яхлит бошқарув объекти сифатида ажратилиши бутун халқ хўжалиги мувозанатли ва мутаносиблик асосида ривожлантирилиши, минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларга барҳам бериш имконини яратади. ижтимоий адолат принципларини рўёбга чиқаришдан иборат мақсад ижтимоий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий вазифаларини маҳаллий бошқарув идоралари, ҳокимликлар қўлига топширишни тақозо этади. кучли ижтимоий сиёсат юритиш муаммолари ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни давлат вазифаси даражасига кўтаришни, айни вақтда молиялаш манбаидан қатъи назар, нивестиция сиёсатини, уни амалга оширишнинг барча белгиланган афзалликлари билан бирга қайта кўришни тақозо этади. адабиётлар: 1. каримов и.а. қишлоқ хўжалигини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий инфратузилманинг мазмуни ва тушунчаси"

1404303654_52583.doc ижтимоий инфратузилманинг мазмуни ва тушунчаси режа: 1. ижтимоий инфратузилманинг моҳияти ва тузилмаси 2. ижтимоий инфратузилмани бошқариш муаммолари 3. ижтимоий инфратузилмани ташкил қилиш ва ривожлантириш 4. ижтимоий нормативларни белгиловчи омиллар. ижтимоий инфратузилманинг моҳияти ва тузилмаси ижтимоий инфратузилма аҳолининг фаровонлигини ошириш, кишилар меҳнат шароити ва турмуш тарзини яхшилаш билан боғлиқ муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал этар экан, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди, мамлакат иқтисодий юксалиши учун шароит яратади. айни вақтда ижтимоий инфратузилма ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. инфратузилманинг ривожланиши иқтисодиёт реал сектори билан бевосита боғланганки, у мазкур тузилманинг ҳолати ва ўсиш ...

Формат DOC, 57,5 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий инфратузилманинг мазмуни ва тушунчаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий инфратузилманинг мазму… DOC Бесплатная загрузка Telegram