қутуриш касаллиги lyssa, rabies

DOC 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404360330_52684.doc қутуриш касаллиги lyssa, rabies режа: 1. қўй – эчкилар қутуриши 2. паррандалар қутуриши 3. дифференциал диагноз 4. одамларнинг қутуриши қутуриш - ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, нейротроп вирус қўзғатади. марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан ўтади. тарихий маълумот. қутуришга тегишли маълумотлар қадимги рим, греция қўлёзмаларида учрайди. аммо касалликнинг юқумлилик табиати xix асрдан бошлаб маълум бўлди. цинке (1804) касал ит сўлагининг касаллик қўзғатишини исботлади. 1879 йили галтье биринчи марта қуёнларда тажриба ўтказиб, қутуриш касаллигини пайдо қилди ва унда суньий иммунизация ўтказиш мумкинлигини баён этди. кейинчалик л. пастер қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп вирус эканлигини исботлаб, одамларни эмлаш муаммосини узил-кесил ҳал қилди. 1885 йидда парижда пастер станцияси ташкил этилиб, одамларни эмлаш иши йўлга қўйилди. 1892 йилда бабеш, 1903 йили негри қутуришда ўлган ҳайвонларнинг бош миясида махсус танача бабеш-негри таначаси борлигини аниқлади ва бу ҳозирга қадар диагностик аҳамиятини йўқотгани йўқ. касалликнинг махсус профилактикасига рус олимлари и. мечников, н. гамалейлар катта улуш қўшдилар. собиқ совет …
2
ирги пайтда касаллик кўп учрамоқда. кўзғатувчиси. қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп фильтрланувчи вирус. у касал ҳайвон организмида бош мияда энг кўп миқдорда тўпланади. орқа мия, сўлак безлари ва сўлак таркибида кўп бўлади. касалликнинг бошланишида қондан ҳам вирус топилган. жуда кам ҳолларда талоқ, буйрак, сут безлари, ошқозон ости бези, кўз ёши безларида ҳам вирус учрайди. бош мия нейронларида бабеш-негри таначаси пайдо бўлиб, у фақат кўча вируси билан касалланган ҳайвонларда учрайди. танача таркибида вирус оқсили, рнк бўлади. шаклланган вирионлар учрамайди. шунинг учун айрим олимлар бу танача вируслар «мозори» деб ҳам фараз қилишади. ҳозирги пайтда вируслар организмдан ташқари хориоаллантоис мембранаси, товуқ эмбриони ва культура ҳужайраларида ўстирилмоқда. ҳар хил географик зоналардан ажратиб олинган вируслар вирулентлиги ва касаллик қўзғатганда клиник белгиларнинг намоён бўлиши билан фарқ қилади. лекин иммунобиологик хусусияти жиҳатидан фарқ қилмайди. инсон аралашуви туфайли вирусиинг хусусиятлари ва хоссалари ўзгаради. л. пастер эпизоотик кўча вирусини қуёнларга пассаж қилиш натижасида вирулентлигини стабиллаштирди. ёш жўжалар организмига пассаж қилинганда, товуқ …
3
атиш мумкин, табиий ҳолатда жуда кам учрайди. касал ҳайвон касаллик қўзғатувчи манба хисобланади. вирус касал ҳайвон сўлагида касалликнинг клиник белгиси намоён бўлишидан 8—10 кун олдин пайдо бўлади. касаллик асосан бевосита контакт йўли билан юқади. кутурган ҳайвон соғ молни тишлаганда вирус сўлак орқали соғлом ҳайвонга ўтиб, касаллик қўзғатади. ҳамма тишланган ҳайвонлар ҳам касалланавермайди. бу сўлакнинг организмга тушиши, вируснинг сони ва вирулентлигига ҳамда тишланган жароҳатнинг характери ва топографик жойлашишига боглиқ. тишланганда жароҳатнинг чуқур бўлиши ва ундан кам қон оқиши жуда хавфлидир. нерв толаларининг тутамлари ўрнашган жойидан тишлангандаги жароҳат ҳам ўта хавфли ҳисобланади. баъзан касаллик тери шилинганда, ёрилганда, тирналганда), кўзнинг шиллиқ пардаси орқали ҳам юқади. гўштхўр ҳайвонлар касалликдан ўлган молнинг бош ва орқа миясини еганда ҳам касалликни юқтириши мумким. лаб ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг жароҳатланган жойи инфекция дарвозаси ҳисобланади. тиббиёт маълумотларига кўра, мажбурий эмланган одамларнинг 8—9 фоизини асосан ит тишлаганлар ташкил этади. касалликнинг тарқалишида ёввойи фауналар роли ҳам катта. кейинги пайтларда касаллик …
4
ўлак орқали тарқалади. у нерв тўқималарига таъсир этиб, уларни қитиқлайди, сўнгра рефлектор қўзғалиш кучаяди, тажовузкорлик ва важоҳатлилик пайдо бўлади. кейин нерв тўқималарида дегенерация бошланиб, фалажликка олиб келади. нафас мускуллари фалажланиб, асфиксия натижасида касаллар ҳалок бўлади. кечиши ва клиник белгилари. яширин давр тишланган жойга, жароҳатнинг характерига, вируснинг сони ва вирулентлигига боғлиқ қисқа даври 7—10 кўп бўлиб, 3—8 ҳафтага чўзилиши мумкин. баъзан 5—6—12 ой давом этиши ҳам мумкин. лекин бу жуда кам учрайди. касаллик кўпинча ўткир кечиб, клиник белгилари ҳар хил бўлади. итларда аксарият, типик ҳолатда ўтади. итлар қутуриши. кўпинча шиддатли ва тинч (паралитик) шаклда, шунингдек, абортив ва атипик ҳолатда намоён бўлади. шиддатли шакли уч босқичда (продромал, қўзғалган ва фалажлик) ўтади. продромал босқичда касал ҳайвоннинг хулқи ўзгаради. 12 соатда 4 кунгача чўзилади. ит ҳомуш кўринади, қоронғироқ жойга ўзини тортиб, эгаси чақирса ҳам келмайди. баъзан жуда серҳаракат бўлиб, эгаси билан ўйнашишни хуш кўради. унинг оғзи ва қўлларини ялайверади (бу пайтда сўлакда вирус бўлади, …
5
тил фалаж бўлиб қолганлиги учун оғиздан жуда кўп сўлак оқади. шу туфайли товуш хириллаб чиқади. пастки жағ тушиб кетади. кўзлар чақчайиб, кўз қорачиғининг бири кичрайса, иккинчиси катталашади. безовталаниш 3—4 кун давом этиб, кейин иккинчи босқич бошланади. фалажлик босқичи. ит озиб кетади, афония бўлади (товуш йўқолади). томоқ, тил, жағ фалажига орқа оёқ фалажи қўшилади. бу ҳолат қовуқ ва орқа ичакка ҳам тарқалади. кейин олдинги оёқлар фалажланади. ит орқасини судраб юради. 8—10 кун ўтгач, ўлади. тинч (фалажлик) шакли 10—15 фоиз итларда учраб, безовталаниш ҳар доим кўзга ташланавермайди. кўпинча пастки жағ фалажланиши оқибатида нафас олиш қийинлашади. жуда кўп сўлак оқади. худди томоғига суяк тиқилгандек ҳолни эслатади. фалажлик кучайиб, 2—4 кундан кейин ўлади. атипик кечиши. кам учраб, давомли бўлади. геморрагик гастроэнтерит рўй бериб, касал ит жуда озиб кетади. баъзан абортив кечиши мумкин. мушукларда ҳам худди итлардагидек клиник кўриниш намоён бўлиб, улар 3 4 кун ичида ўлади. ит ва одамларга нисбатан ўта агрессив бўлади. қорамоллар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қутуриш касаллиги lyssa, rabies"

1404360330_52684.doc қутуриш касаллиги lyssa, rabies режа: 1. қўй – эчкилар қутуриши 2. паррандалар қутуриши 3. дифференциал диагноз 4. одамларнинг қутуриши қутуриш - ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, нейротроп вирус қўзғатади. марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан ўтади. тарихий маълумот. қутуришга тегишли маълумотлар қадимги рим, греция қўлёзмаларида учрайди. аммо касалликнинг юқумлилик табиати xix асрдан бошлаб маълум бўлди. цинке (1804) касал ит сўлагининг касаллик қўзғатишини исботлади. 1879 йили галтье биринчи марта қуёнларда тажриба ўтказиб, қутуриш касаллигини пайдо қилди ва унда суньий иммунизация ўтказиш мумкинлигини баён этди. кейинчалик л. пастер қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп вирус эканлигини исботлаб, одамларни эмлаш муаммосини узил-кесил ҳал қилди. 188...

DOC format, 81.0 KB. To download "қутуриш касаллиги lyssa, rabies", click the Telegram button on the left.