соғлиқни сақлашни ташкил қилиш

DOC 149,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404303564_52581.doc соғлиқни сақлашни ташкил қилиш режа: 1. соғлиқни сақлаш муассаларининг таъминоти 2. соғлиқни сақлашни молиялаштириш 3. соғлиқни сақлаш ишларини ташкил қилиш муаммолари 4. соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар соғлиқни сақлаш муассаларининг таъминоти мустақил ўзбекистонда 1991 йилдан буён ижтимоий ва иқтисодий сиёсатда туб ўзгаришлар юз берди. бу ўзгаришлар, ўз навбатида, соғлиқни сақлаш тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди ва уни ислоҳ қилишнинг аниқ ҳаётий зарурати юзага келди. 1991-1992 йилларда ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги молия вазир​лиги билан ҳамкорликда соғлиқни сақлашни молиялаштириш сиёсатини ўзгартирди. бюджет маблағлари аҳоли жон бошига қараб ажратилмоқда, амбулато​рия-поликлиника муассасалари аҳолининг хизмат кўрсатилган қисми шифохонада даволанган беморлар сонига қараб молиялаштирилади. натижада тармоқни экстенсив ривожлантириш тўхтатилиб, кундузги даволаш хизмати устун даражада ривожлантирила бошлади. кундузги хизмат амбулатория хизмати фойдасига 80 %дан 60 %га камайиб, кейингисида молиялаш салмоғи 9-10 %дан 30-40 % гача ўсди. 2003 натижаларига кўра маҳаллий бюджетнинг 50,6 %и амбулато​рия-поликлиника тармоғига, 43,0 %и стационар хизмат тармоғига ва 6,4 %и бошқа тармоқларга йўналтирилган. …
2
лумотларга қараганда, соғлиқни сақлаш харажатларининг ҳар бир кишига тўғри келадиган миқдори қуйидагича: 1995 йилда 454 сўм, 1996 йилда 792 сўм, 1997 йилда 1275 сўм, 1998 йилда 1511 сўм, 1999 йилда 2334 сўм. демак, ҳар бир кишига тўғри келадиган харажатлар 1999 йили 1995 йилдагига нисбатан 1880 сўмга ошган ва 2334 сўмни ташкил этган. қонунда ҳуқуқлар билан бир қаторда фуқаролар​нинг жамоат ва шахсий саломат​ликни сақлаш учун жавобгарлиги ҳам кўзда тутилган. қонун аҳоли ва айрим жамоалар (қишлоқ, овул, маҳалла) ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг тозаликни сақлаш, саломатлик ва ги​гиена тарбиясида одамлар соғлиғини яхшилаш мақсадида жамоатчилик сифатида иштирок этишларини кенгайтиришни ҳам назарда тутади. ўзбекистон республикасида соғлиқни сақлашни ривожлантириш тамойиллари ишлаб чиқилган бўлиб, у соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг узоқ даврга мўлжалланган истиқболларини назарда тутади: ривожланишнинг эк​стенсив йўлидан тиббий-санитария муассасаларини интенсификациялашга ўтиш; ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича янги иқтисодий механизмларни шакллантириш; соғлиқни сақлаш бошқарувини марказлаштиришдан воз кечиш; соғлиқни сақлашда янги молиявий механизмларни яратиш; аҳоли соғлиғини муҳофаза этишда устувор …
3
озорини яратишда, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва унинг турли шаклларини вужудга келтиришда намоён бўлади. ўз навбатида, бу ўтиш даврига хос бўлган ва тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми ҳамда сифатига сезиларли таъсир кўрсатувчи муаммони юзага келтиради, яъни соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизми қайта қурилади. бу ижтимоий молиялаштиришнинг камайишида, хусусий бўғиннинг пайдо бўлиши ва кенгайишида, тармоқни бошқариш тизимининг кескин ўзгаришида намоён бўлади. жаҳонда ўтказилаётган тадқиқотлар шундан далолат берадики, миллатнинг соғломлиги соғлиқни сақлашга қилинаётган харажатлар миқдорига бевосита боғлиқ бўлмаса-да, соғлиқни сақлаш соҳаси ўзининг асосий вазифасини бажариш учун соҳага сарфланадиган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6-10 %ни ташкил этиши лозимлиги умумий равишда қабул қилинган. кўплаб ривожланган мамлакатларда беморларнинг даволаниши учун қилинадиган сарфлар ҳиссаси умумий харажатлар миқдорининг 10-30 %и чегарасида тебраниб туради. умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (уссг) мутахассисларининг фикрича, молиялаштиришнинг асосий манбалари ўртасидаги нисбатда қуйидагича ҳолат афзал деб ҳисобланади: давлат бюджети-60, тиббий суғурта-30, пулли хизматлар-10%. соғлиқни сақлашни ривожлантиришда давлатга муҳим аҳамият берилиши қуйидаги уч асосий шароит …
4
авлат соғлиқни сақлаш тизимига аралашади. бироқ, бу аралашув даражаси соқлиқни сақлаш тизими фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича турличадир. соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг энг муҳим шартларидан бири тармоқни молиялаштиришнинг янги шаклини излаб топиш бўлди. амбулатория-по​ликлиника муассасаларини молиялаштириш хизмат кўрсатилган аҳоли сонига, доимий даволаш муассасаларида даволанган беморлар сонига қараб белгилана бошлади. сўнгги йилларда самарасиз фойдаланилган ўрин-тўшак сонлари қисқартирилди, бу тиббий ёрдам кўрсатишнинг иқтисодий рентабелли амбулатория шакли​ни жорий этиш имконини берди. соғлиқни сақлаш муассасаларининг молиявий асосларини шакллантириш негизида молия​вий режалаштириш ётади. айнан ана шундай режалаштириш муассасаларни сақлаш эҳтиёжи учун йўналтирилаётган маблағлар миқдори, тармоқ ичида ресурсларни тақсимлаш принциплари, улардан самарали фойдаланиш даражаси, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини шартли равишда чегаралаб беради. шунинг учун соғлиқни сақлаш, молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича бошланган ислоҳотларнинг муваффаққияти кўп жиҳатдан тармоқни молиялашни режалаштириш ва мувофиқлаштириш масалалари қанчалик пухта ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. соғлиқни тизимини сақлаш молия​вий таъминлаш жараёнини такомиллаш​тириш саломатликни муҳофаза этиш учун харажатларни режалаштиришнинг шакли ва услуби ўзгариши билан узвий боғлиқ. ушбу …
5
иббий муассасалар эҳтиёжи учун сарфларни қоплаш масаласини ҳал этишга энг мақбул ёндашувларни излашда соғлиқни сақлаш тизимини молиявий режалаштиришнинг ҳозирги амалиётини таҳлил этиш ёрдам беради.бозор иқтисодиётини шакллантириш босқичини босиб ўтган мамлакатлар тажрибаси кўрсатиб турибдики, у соғлиқни сақлаш етарли фаолият кўрсатиши учун давлат соғлиқни сақлаш тизими билан хизмат кўрсатишнинг хусусий соҳаси қўшиб олиб борилиши керак. айни вақтда республикада бир қатор хусусий тиббиёт муассасалари ишлаб турибди. шунингденк, дорихона хизматини, «тибтехника» ва «тибтаълим» муассасаларини марказлаштириб бошқаришдан воз кечилди амалга оширилди. жадвал соғлиқни сақлаш учун йўналтирилган маблағларнинг тақсимланиши (млн. сўм 2001 йил маълумотлари) № вилоятлар молия-лаштирилган, жами шу жумладан амбулатория-поликлиника тармоғига стационар хизматига бошқа тapмоқлapra миқдори жамига нисба-тан, % миқдори жамига нисбатан % миқдори жамига нисбатан % 1 қорақалпоғистон республикаси 3505,0 1759,1 50,2 1433,7 40,9 311,9 8,9 2 андижон 4251,7 2105,5 50,6 1992,2 46,8 109.0 2,5 3 бухоро 2933,9 1566,7 53,4 1197,0 40,8 170,2 5,8 4 жиззах 1848,7 943,0 51,0 802,7 43,4 103,0 5,6 5 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"соғлиқни сақлашни ташкил қилиш" haqida

1404303564_52581.doc соғлиқни сақлашни ташкил қилиш режа: 1. соғлиқни сақлаш муассаларининг таъминоти 2. соғлиқни сақлашни молиялаштириш 3. соғлиқни сақлаш ишларини ташкил қилиш муаммолари 4. соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар соғлиқни сақлаш муассаларининг таъминоти мустақил ўзбекистонда 1991 йилдан буён ижтимоий ва иқтисодий сиёсатда туб ўзгаришлар юз берди. бу ўзгаришлар, ўз навбатида, соғлиқни сақлаш тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди ва уни ислоҳ қилишнинг аниқ ҳаётий зарурати юзага келди. 1991-1992 йилларда ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги молия вазир​лиги билан ҳамкорликда соғлиқни сақлашни молиялаштириш сиёсатини ўзгартирди. бюджет маблағлари аҳоли жон бошига қараб ажратилмоқда, амбулато​рия-поликлиника муассасалари аҳолининг хизмат кўрсатилган қисми шифохонад...

DOC format, 149,5 KB. "соғлиқни сақлашни ташкил қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.