инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши

DOC 125.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404304708_52588.doc ми б ёки к ки = инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши режа: 1. қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти 2. ишлаб чиқариш инфратузилмасининг иқтисодий моҳияти 3. ижтимоий инфратузилманинг қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги аҳамияти қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти агросаноат ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир. ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, керакли хомашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. хўжаликларнинг электроэнергияси, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади. қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш-техник хизматига, моддий-техника таъминоти ташкилотларига, муҳандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. бу жараёнда самарали фойдаланиш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. бундай тармоқлар ва хизматларни иқтисодиётда инфратузилма дейилади. инфратузилма – ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш учун нормал шарт-шароитларни таъминловчи тармоқ ва саноат мажмуидир. у ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар …
2
нтенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. хомашё, материал ва тайёр маҳсулотнинг ўз вақтида олиб келиниши хўжалик айланмасида бўлган ресурс ҳажмини белгилайди. саноатлаштириш, кимёлаштириш, мелиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий омиллари тез суръатда ўсишига нафақат қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш маблағларининг миқдоран ўсиши ҳисобига, балки маблағ ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган хизмат тизими ташкил этилиши ҳисобига ҳам эришилади. бозор муносабатлари ривожланган шарт-шароитда инфратузилманинг тармоқ ва ишлаб чиқариш вазифалари ҳам ўзгаради. бу ерда қишлоқ хўжалигининг материал, ресурслар, техника билан таъминоти йўқ. мавжуд бўган хизматлар базасида асм корхоналарига моддий ресурсларни реализация қиладиган ҳиссадорлик жамиятлари ва ширкатлар вужудга келмоқда. моддий ишлаб чиқариш инфратузилмасининг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарини ишлаб чиқаришига хизмат қилиш вазифасидан босқичма-босқич озод этишдан иборат. инфратузилма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари сифатан юқори бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. мустақил равишда пировард маҳсулотни ишлаб чиқармайдиган тармоқ ва хизматлар маълум миқдорда бутун ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этади. инфратузилма асм учун …
3
бўйича туркумлаш мумкин эмас. асм инфратузилмаси элементларини қуйидаги тўрт хусусияти орқали туркумлаштириш мумкин (чизма). · ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси билан; · ҳудудий; · тармоқ; · функционал йўналтирилганлиги бўйича. асм инфратузилмасини ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси бўйича қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин: · ишлаб чиқариш; · ижтимоий. иқтисодий самарадорлик. ишлаб чиқариш инфратузилмаси иқтисодий самарадорлигининг асосий кўрсаткичи объектлар ишлаб чиқариши харажатларининг ўз-ўзини қоплаши ҳисобланади. у қуйидаги формула орқали ҳисобланади: бу ерда: ки – ишлаб чиқариш инфратузилмасига кетган харажатларнинг ўз-ўзини қоплаши; к ёки б – қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати; ми – ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ишлаб чиқаришга кетган моддий харажатлари. чизма. асм инфратузилмаси элементларининг туркумланиши. ҳудудий хусусияти ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича тармоқлар қуйидагиларга бўлинади: · инфратузилманинг халқ хўжалиги тармоқлари; · ҳудудий тармоқлар; · онкрет корхонада маҳаллий ёки ишлаб чиқариш тармоқлари. халқ хўжалиги инфратузилмаси бутун халқ хўжалигининг самарали ишлашига хизмат қиладиган тармоқ ва хизматлардан иборат. шундай қилиб, у ягона энергетик, транспорт, алоқа …
4
ига ёрдам беради. функционал йўналтирганлик бўйича асм инфратузилмасида иккита соҳани кўриш мумкин: бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳа ҳамда пировард маҳсулот истеъмолчига етиб боришини таъминлайдиган соҳа. биринчи соҳа машина таъмир-таъминоти тармоғи, транспорт-мелиоратив, сув таъминоти ташкилотлари, агрономия, ветеринария, информация хизматлари, моддий-техника таъминоти ва электрлаштириш тизимларидан, иккинчи соҳа эса маҳсулотни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ташкилотларидан иборат. асм нормал ишлашини турли қадоқлаш материалларининг етарли миқдорисиз таъминлаш мумкин эмас. ишлаб чиқариш инфратузилмасининг иқтисодий моҳияти ишлаб чиқариш инфратузилмаси ишлаб чиқариш маблағлари ҳамда уларнинг узоқ муддат ишлашини таъминлайдиган тармоқларни ўз ичига олади. ишлаб чиқариш инфратузилмаси таркибига бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи тармоқлар киради: ишлаб чиқаришга йўналтирилган транспорт, таъмирлаш устахоналари, омбор хўжаликлари, коммуникация тизими ва телеграф, алоқа, электроэнергия узатиш линиялари, техник хизмат станциялари, илмий – ишлаб чиқариш лабораториялари, ҳисоб марказлари. бундай хизматларга ўсимлик муҳофазаси, агротехника, ветеринария, техник таъмир, юридик ва бошқа хизматлар киради (3-чизма). ишлаб чиқариш инфратузилмасининг шаклланишига кўпгина омиллар таъсир этади. уларнинг ичида тупроқ-иқлим шароити, ҳудуд релъефи, …
5
нинг энг замонавий ускуналаридан фойдаланишда хўжаликлар етиштирган маҳсулотлар​ни сотиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни имкон даражасида ҳал қилишга кўмаклашади. алоқа тизимининг яна бир муҳим хусусияти шундаки, бунда хўжаликнинг ички тизимида бўлаётган барча жараёнлардан хабардорлик ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш имкони яратилади. хўжалик ичида фаолият кўрсатаётган бар​ча ускуналар ва механизмларга зарур ҳолатда техник ёки бошқа хизматларни кўрсатишда, алоқа тизимининг ўрни ва вазифаси қанчалик даражада аҳамиятли эканлигини кўриш мумкин. хўжаликларнинг сифатли маҳсулот етиштириши ва наслдор чорва моллари билан таъминланишида бозордаги ҳолатни ўрганиш ва бошқа жараёнларда илмий ва ахборот таъминоти ўзига хос ўрин тутади. бу таъминот орқали янгиликлар қанча тез тарқатилса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари бу янгиликларни шунча тез ўзлаштириши ва жорий этишлари, иккинчидан, улардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишлари мумкин. чунончи, пахтани плёнка остига экишнинг жуда кенг ва тез тарқалиши, яъни андижонда тажриба усулида ўтказилиб, унинг бошқа вилоятларга тарқатилиши ёки ривожланган чет эл мамлакатлари технологиясининг республикамизга келтирилиши, яъни "марал-125", "магнум-7240", "кейс-2166" комбайнлари ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши"

1404304708_52588.doc ми б ёки к ки = инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши режа: 1. қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти 2. ишлаб чиқариш инфратузилмасининг иқтисодий моҳияти 3. ижтимоий инфратузилманинг қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги аҳамияти қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти агросаноат ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир. ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, керакли хомашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. хўжаликларнинг электроэнергияси, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади. қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш-техник хизматига, моддий...

DOC format, 125.5 KB. To download "инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши", click the Telegram button on the left.