электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш

DOC 52,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404303962_52585.doc электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш режа: 1. электрлаштириш – техник тараққиётнинг муҳим йўналиши 2. электр хўжалигини ташкил қилиш 3. ишлаб чиқариш жараёнини электрлаштириш 4. электр энергиясидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари электрлаштириш – техник тараққиётнинг муҳим йўналиши халқ хўжалигининг барча тармоқларида иқтисодий ислоҳотлар давом этмоқда. кўпгина тармоқлар давлат тасарруфидан чиқарилиб, хусусий мулк шаклига ўтмоқда. бу борада қишлоқ хўжалигида ҳам бир қанча ишлар олиб борилмоқда. қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган ялпи маҳсулотнинг 97 %и нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда. қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг дав​лат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим натижадир. қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилмалари объектларида бир қанча йирик тармоқлар дав​лат тасарруфида қолган бўлиб, булар қаторига электр узатиш, йўл хўжалиги, асосий транспорт хўжалиги ва бошқа шу каби тармоқлар киради. бу тармоқлар ривожланган давлатлардаги каби давлат тасарруфида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолиши керак. чунки бозор муносабатлари шароитида бундай йирик тармоқлар саноқлигина бўлгани учун улар хусусийлаштирилса, йирик монополистлар …
2
и етиштириш; 2. ҳайвонлар тури бўйича уларнинг сони натурал ва пул ҳисобида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш; 3. соҳалар ва жараёнлар бўйича электр двигателлари, электр аппаратлари, қурилмалар сони ва қуввати, электрлаштириш воситалари (подстанциялар, электр узатиш тармоқлари, механизмлар)нинг қиймати, бутун хўжалик соҳалари бўйича йиллик истеъмол қилинадиган энергия, 1 квт қувватнинг қиймати, хизмат кўрсатувчи ходимлар сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун электрлаштиришгача ва электрлаштирилгандан кейинги меҳнат сарфи, хўжаликларнинг электр билан таъминланганлиги ишлаб чиқариш жараёнларини электрлаштириш имкониятларини характерлайди. электр узатиш тармоқлари ва тарқатувчи ҳамда ишлаб чиқарувчи объектлар қурилиши қанчалик мустаҳкам ва кафолатли даражада бўлса, нафақат қишлоқ хўжалиги, балки, халқ хўжалигининг бар​ча соҳалари самарали фаолият кўрсатиши таъминланади. бу тармоқнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни жуда муҳимлиги шундаки, у биринчидан, экинларни суғориш билан боғлиқ бўлган жараёнларда сув кўтариш қурилмалари узлуксиз ишлаши, иккинчидан, етиштирилган айрим маҳсулот турларини омборхоналар ва совутгичларда бузилмасдан сақланишини таъминлайди. бундан ташқари, электр узатиш тармоғи чорвачилик соҳаси ёки паррандачилик тармоқларида электр энергиясидан фойдаланиш жараёнида етиштириладиган маҳсулот сифати …
3
шлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилайди. қишлоқ хўжалигини электр энергияси билан тўла таъминлаш етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилайди ва иш кучига бўлган талабни камайтиради. ғаллачиликда электр энергиясидан фойдаланиш меҳнат унумдорлигин 3-4 марта оширади. ғаллани тозалашда «ос-1», «ос-3», «об-10» маркали ғалла тозалаш механизмларидан фойдаланиш меҳнат сарфини 20-25 %, маҳсулот таннархини эса 15-35 % камайтиради. ғаллани қуритишда меҳнат сарфи 30-40 % га, таннархи эса 20-35 %га камаяди. ишлаб чиқариш жараёнини электрлаштириш деҳқончиликда электр энергиясидан фойдаланиш экинларни суғориш ишларини механизациялаш имконини яратиб, меҳнат харажатларини 10-20% га, эксплуататция харажатларини эса 10% га камайтиради. исссиқхонани иситиш, ёритиш, сув насосларини ишга солиш ишларида электр энергиясидан фойдаланиш фақат меҳнат сарфини камайтирибгина қолмай, балки ҳар га экин майдонидан олинадиган хосилни ҳам оширади. ҳар бир сўмлик электр энергияси ҳисобига 100-150 сўмлик маҳсулот яратилади. чорвачиликда электр энергиясидан фойдаланиш меҳнат сарфини кескин камайтиришга олиб келади. электр энергиясидан фойдаланиш фермадаги бир қатор ишлар, шу жумладан, сув билан таъминлаш, озиқларни ҳайвонларга бериш, сигирларни соғиш, юкларни …
4
оғилганда эса 1,8 киши-соат сарфланади. чорвачиликда электр энергиясидан фойдаланиш сут соғиб олиш меҳнатини тежабгина қолмай, балки соғиладиган сутнинг тозалик даражасини ҳам оширади. қўй жунини механизмлар билан қирқиш меҳнат унумдорлигини 3-4 баробар оширади. қирқиб олинган жун сифати ҳам анча юқори бўлади. паррандачилик фермаларини тунда электр энергияси билан ёритиш натижасида товуқ ва ўрдаклардан олинадиган тухум 25-30 %га кўпаяди. электр энергиясидан хўжаликда ёрдамчи тармоқларда, жумладан, устахона, тегирмон, ёғоч арралаш ва ҳоказо ишларда фойдаланиш катта иқтисодий самара беради. электр энергиясидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари илмий-текшириш институтларининг маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ҳар бир миллиард квтғсоат электр энергия йилига меҳнатга яроқли 700 минг кишининг меҳнатини тежаб, маҳсулот етиштириш учун сарфланадиган харажатларни 2 млн. сўмга камайтиради. электр энергиясидан фойдаланиш қишлоқ аҳолисини моддий ва маданий фаровонлигини оширишда, қишлоқ маданиятини шаҳар маданиятига яқинлаштиришда катта роль ўйнайди. 1980 йилда қишлоқ хўжалигида бир ходим ҳисобига тўғри келадиган электр энергияси 2520 квтғсоат ни ташкил этди. 1990 йилга келиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган электр …
5
электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш" haqida

1404303962_52585.doc электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш режа: 1. электрлаштириш – техник тараққиётнинг муҳим йўналиши 2. электр хўжалигини ташкил қилиш 3. ишлаб чиқариш жараёнини электрлаштириш 4. электр энергиясидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари электрлаштириш – техник тараққиётнинг муҳим йўналиши халқ хўжалигининг барча тармоқларида иқтисодий ислоҳотлар давом этмоқда. кўпгина тармоқлар давлат тасарруфидан чиқарилиб, хусусий мулк шаклига ўтмоқда. бу борада қишлоқ хўжалигида ҳам бир қанча ишлар олиб борилмоқда. қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган ялпи маҳсулотнинг 97 %и нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда. қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг дав​лат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим натижадир. қи...

DOC format, 52,0 KB. "электр энергиясидан фойдаланишни ташкил қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.