ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисобот ва иш юритиш

DOC 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404293206_52507.doc ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисобот ва иш юритиш ветеринарияда ҳисобга олиш - иш жараёнида ветеринария мутахассислари томонидан бажариладиган барча турдаги ишларни қайд қилинишига ёки ҳужжат тўлдиришига айтилади. бу ветеринария статистикасининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. шунинг учун хам махсус-ягона, яъни барча ветеринария мутахассислари учун бир хил бўлган ҳисобга олиш (қайд қилиш) китоблари мавжуддир. бу ҳужжатларни фақат ветеринария мутахассислари тўлдириб, унинг тўғри тўлдирилишига ҳамда сақланишига жавоб берадилар. бу ҳужжатлар камида 3 йил архивда сақланишлари шарт. бу ҳужжатларга асосан ойлик, квартал, ярим йиллик ва 1 йиллик ветеринария ҳисоботлари тўлдирилади. бундан ташқари мазкур ҳужжатларга асосан дори-дармонларнинг ва бошқа ветеринария товарларининг қандай сарфланганлиги аниқланади, ҳамда улар ҳисобдан чиқарилади. бу ҳужжатларга асосан ёш ветеринария мутахассислари хўжаликда ёки туманда қайси юқумли ҳамда юқумсиз касалликларининг тарқалганлигини ўрганади. эпизоотик ҳолат тўғрисида маълумот олади ва келажакдаги ўз ишини режалаштиради. барча ветеринария тадбирларга далолатномалар тўлдириб, чиқимлар, гувоҳлар иштирокида имзоланади ва ушбу ҳужжатнинг 1 нусхаси ветеринария муассасасида, 1 нусхаси ветеринария врачнинг ўзида …
2
вет) туман ва шаҳар эпизоотик ҳолатини қайд этиш журнали. 2. ветеринария ҳисоботи.ветеринария ҳисоботи статистик ва бошқарма томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида бажарилиб, давлатимиздаги ветеринария - эпизоотик ҳолатни акс эттиради. барча ҳисоботлар бирламчи ҳисобга олиш (қайд қилиш ҳужжатлари) асосида тузилади. ветеринарияда 14 хил ҳисобот шакллари мавжуд бўлиб, улар хўжалик, туман, шаҳар, вилоят ветеринария раҳбарияти томонидан бажарилади ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги республика бош ветеринария бошқармасига тақдим этилади. улар эса ойлик, чораклик, ярим йиллик ва 1 йиллик бўлади. ҳар ойда бериб туриладиган ҳисобот шакли - бу n1 -ветеринария, n1.а.- ветеринария ҳисоботи ва n2-ветеринария ҳисоботи - юқумсиз касалликлар ҳақида ҳисобот - ярим ўта юқумли касалликларга қарши курашиш учун махсус ветеринария эпизоотик отрядлари мавжуд бўлиб, барча сарф харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади. мудофаа ва ички ишлар вазирликлари ветеринария хизмати ҳам тегишли масалалар бўйича ветеринария хиоботларини беришади. ҳисоботларни топшириш муддати: жамоа ва ширкат хўжалиги ветеринария участкаси ойлик ҳисоботларни туман ветеринария бўлимига янги ойнинг 1 …
3
ларга далолатнома ёзиш, чорва молларини сотишда ва бошқа вилоятларга ўтказишда 1-шаклдаги ветеринария гувоҳнома, чорва маҳсулоти ва хом ашёларини сотишда ва ташишда 2 ва 3 шакл ветеринар гувоҳнома - мол ва унинг маҳсулотларини олиб бориш, қарор ва бўйруқларнинг бажарилишини таъминлаш кабилар. бу ишларни хўжаликларда хўжаликнинг бош ветеринария врачи томонидан тайинланган ветеринария мутахассислари, туманларда эса туман бош врачи томонидан тайинланган ветеринария мутахассис (буйруқ) бажаради ва жавобгар ҳисобланади. ветеринария ҳисоботи бўйича йўриқнома. ветеринария ҳисоботи ва статистика ҳайвонларнинг касалланиши, касаллик оқибатида нобуд бўлиши ва ветеринарияга оид бошқа масалалар бўйича маълумотларни акс эттиришдан иборат. барча қайд қилиш журналларидаги дастлабки маълумотлар асосида тузилиб, давлат ветеринария хизматининг ташкилот ва муассасалари, идоравий ва хусусий ветеринария хизмати мутахассисларининг иш фаолияти натижалари батафсил ёритилади. ветеринария амалиётида ветеринария қонунчилигида тасдиқланган 13-та ҳисобот шакли мавжуд. чорва моллари орасида ўта хавфли юқумли касалликлар аниқланган ҳолларда эса тегишли давлат ветеринария ташкилотларига юқумли касаллик чиққанлиги ҳамда шошилинч (оператив) хабар берилади. бу гуруҳ касалликларига қуйидагилар киради: …
4
собот давлат ветеринария ташкилоти ва муассасаларида унинг раҳбарлари чорва хўжалиги, чорвачилик ва паррандачилик ҳиссадорлик жамиятлари бош ёки катта ветеринария врачлар томонидан тузилади. ҳисоботлар 2 нусхада тузилиб, 1 нусхаси ва юқори ташкилотларга топширилса, 2 нусхаси ўз идорасида сақланилади. ветеринария ҳисоб-китоби ва ҳисоботи бўйича йўриқнома i. умумий қоидалар. 1 ветеринария ишида ҳисоб-китоб ва ҳисобот ҳайвонларнинг (парранда, мўйнабоп ҳайвонлар, балиқ, асалари ва бошқалар билан биргаликда) касалланиши ва ўлими, давлат ветеринария муассасалари, хўжаликлари ва комплексдаги ветеринария мутахассислари ҳамда транспорт ва давлат чегараларидаги ветеринария ходимлари томонидан амалга ошириладиган диагностик текширув касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ҳамда ветеринария-санитария тадбирларни бирламчи қайд этувчи ва жамловчи маълумотлар мажмуидан иборатдир. ветеринария ҳисоб-китоби ва ҳисоботи чорвачиликнинг ветеринар-санитария ҳолати ҳайвон ва паррандаларнинг бош сонини сақлаш борасида ўтказилган тадбирларнинг ҳажми ва самарадорлиги чорвачилик маҳсулотларини сифати, чорва моллари маҳсулотлари ва хом ашёларини ташиш устидан ветеринария назоратининг натижалари бўйича тўғри ва аниқ маълумотлар бериши зарур. 2 ветеринария ҳисоб-китоби ва ҳисоботи ҳужжатларига тўғри, тўлиқ, аниқ …
5
осита муолажалар жараёнида ёки тадбир якунида бажарилади. 4 барча шаклдаги китоб ва журналлар муқоваланиши ҳамда саҳифалари рақамланиши зарур. журналнинг биринчи муқовасида унинг номи (шакл n_), хўжалик ёки ташкилот, ҳамда ёзувнинг бошланиш ва тамомланиш саналари кўрсатилади (1 - илова). 5 ветеринария ҳисоб-китобида фойдаланиладиган журналлар ундаги сўнги ёзувлар тугагач 3 йилгача сақланилиши лозим (доимий сақланиши шарт бўлган туман-шаҳар эпизоотик ҳолатини ёзиш журнали бундан мустасно). 6 ҳисоб-китоб журналларининг ўлчами 20х30 см бўлиб, улардаги варақлар сони 100-200-тагача. 7 ветеринария ҳисоботлари марказий статистик бошқарма (мсб) томонидан тасдиқланган ягона шаклда ва тегишли муддатларда тақдим этилади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисобот ва иш юритиш" haqida

1404293206_52507.doc ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисобот ва иш юритиш ветеринарияда ҳисобга олиш - иш жараёнида ветеринария мутахассислари томонидан бажариладиган барча турдаги ишларни қайд қилинишига ёки ҳужжат тўлдиришига айтилади. бу ветеринария статистикасининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. шунинг учун хам махсус-ягона, яъни барча ветеринария мутахассислари учун бир хил бўлган ҳисобга олиш (қайд қилиш) китоблари мавжуддир. бу ҳужжатларни фақат ветеринария мутахассислари тўлдириб, унинг тўғри тўлдирилишига ҳамда сақланишига жавоб берадилар. бу ҳужжатлар камида 3 йил архивда сақланишлари шарт. бу ҳужжатларга асосан ойлик, квартал, ярим йиллик ва 1 йиллик ветеринария ҳисоботлари тўлдирилади. бундан ташқари мазкур ҳужжатларга асосан дори-дармонларнинг ва бошқа ветеринария товарлари...

DOC format, 54,0 KB. "ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисобот ва иш юритиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.