чигитни экишга тайёрлаш ва экиш

PPT 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1674652712.ppt чигитни экишга тайёрлаш ва экиш чигитни экишга тайёрлаш ва экиш режа: 1. уруғлик чигитга қўйиладиган давлат стандарт талаблари 2. республикамиз вилоятларида чигит экишнинг энг қулай муддатлари 3. чигитни экишга тайёрлаш ва экиш 4. кўчат олиш тадбирлари, яганалаш ва туп қалинлиги. пахтачиликда икки хил: тукли ва туксиз уруғлик чигитдан фойдаланилади. экиладиган чигит давлат стандарти талабига жавоб бериши керак. стандарт талабига жавоб берадиган уруғ кондицион уруғ дейилади. уруғлик чигит асосий сифат кўрсаткичлари бўйича: униб чиқиш даражаси, навининг тозалиги, сиртидаги қолдиқ тола миқдори, намлиги ва шикастланиши давлат стандартига тўғри келиши керак. униб чиқиш даражасига қараб уруғлик чигит уч синфга бўлинади: 1-синф уруғнинг униб чиқиши лаборатория шароитида 95-100%, 2-синф уруғнинг униб чиқиш шароити 90-94% ва 3-синфники 85-89% га тенг бўлиши керак. униб чиқиш даражаси 85% дан паст чигитлар экишда қўлланилмайди. пахтачиликда эқиладиган ғўза навлариниг уруғи 5 йиллик схемада янгиланиб турилади: элита - 0,1% экин майдони; 1- репродукция - 0,9% экин майдони; 2- репродукция …
2
уялаб, пунктир (ҳар бир уяга чигитни аниқ миқдорда), қўш қаторлаб, эгат пуштасига экиш усуллари қўлланилмоқда ва кейинги вақтда плёнка остига экиш яхши самара бермоқда. тукли чигит уялаб эқилганда гектарига 50-60 кг чигит сарфланади. туксиз чигит аниқ миқдорда уялаб экилганда 25-30 кг чигит сарфланади ва ягоналашга ҳожат қолмайди. чигит пуштага эқилганда тез униб чиқади ва гектаридан 4,5-8,0 ц қўшимча пахта ҳосили олинади. қатор орасининг кенглиги 90 см бўлганда чигит 90х20, 90х15, 90х10, 90х(30х2)х10, 90х7,5, 90х5 см ли схемаларда экилади. қатор орасининг кенглиги 60 см бўлганда чигит 60х30, 60х25, 60х20, 60х15, 60х10 см ли схемаларда эқилади. ўтлоқи-ботқоқ ерларда аниқ миқдорда чигит экиш ҳосилдорликнинг 1,5-2,5 ц ошишига олиб келади. экиладиган чигитни дорилаш: (1 тонна чигитга дори сарфи). дорилар номи меъёри, кг усули ишлатилиши тигам, 70 % намланувчи кукун 10-12 намланган чигитга 25-30 л ўрта толали, 15-20 л ингичка толали ғўза навлари уруғи пуркалади илдиз чириш ва зараркунандаларга қарши бронокат, 12 % кукун 6 …
3
т. чигитни 1-1,5 метр кенгликда ва 20-30 см қаланликда асфальтланган майдонга ёйиб 1-3 марта намланади. ҳар гал тоннасига 200 литр сув сарфлаб, сув аста-секин тарқалиб, уюм эса белкуракда кориштириб турилади. ҳар галга сув пуркашдан сўнг чигит баландлигини 50-70 см қилиб уйиб, устига қанор ёки брезент ёпиб қўйилади. чигит 24-30 соат мобайнида намлаб димланади. тукли чигитларни намлаш вақтида 1 тоннасига биостимуляторлардан кахрабо кислотаси (8-10 г), а-1, мивал (50 мг), мигуен (200 мг) эритилиб пуркалса ҳосилдорлик 2-3 центнерга ошади. экиш муддатлари чигит тупроқнинг суткалик ўртача ҳарорати доимий равишда 13-14 даражага етганда экила бошлайди. аввало тукли, кейин эса туксиз чигит экилади. ўзбекистонда чигит экишнинг энг қулай муддатлари қуйидагича: № вилоятлар ва туманлар экиш муддати 1. сурхондаре ва қашқадарё вилоятларининг жанубий туманлари 25 март-10 апрель 2. шу вилоятларнинг шимолий туманлари 1-15 апрель 3. бухоро, наманган, андижон, сирдаре вилоятларида 1-15 апрель 4. тошкент фаргона вилоятларида 5-15 апрель 5. андижон вилоятининг тог олди туманларида ва самарканд …
4
ган қатқалоқни тез юмшатиш эндигина униб чиққан ниҳолларни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. қатқалоққа қарши курашни биринчи имконият бўлиши биланоқ бошлаш зарур, аакс ҳолда пайдо бўлган нишлар қатқалоқни ёриб чиқолмай кўпинча нобуд бўлади, униб чиққан ниҳоллар эса жуда эзилиб қолади. таркибида чиринди кам бўлган структурасиз бўз тупроқларда қатқалоқ пайдо бўлиши жуда хавфли ҳисобланади. бундай ерларда қатқалоқ қалинлиги 3-4 см га етиши ва ундан ҳам ошиши мумкин. агар у ўз вақтида юмшатилмаса жуда қотиб кетади. натижада кейин уни юмшатиш жуда қийин бўлади. бундай тупроқли ерларда нам ҳам тез кўтарилиб кетади. структурали тупроқларда ёғингарчилик натижасида тўпланган намнинг деярли ҳаммаси кесакчалар орасидан сизиб ўтиб тупроққа яхши шимилади ва у шу ерда сақланиб қолади. структурали тупроқларда буғланиш секин бўлади, у намни узоқ сақлайди, тупроқ юзасида қатқалоқ деярли ҳосил бўлмайди. чигитни ундириб олишда ҳар галги ёғингарчиликдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик жуда муҳимдир. ер оби-тобига келиши биланоқ тупроқнинг устки қисмини 1-2 кун ичида юмшатишни …
5
ғи сувни яхши ўтказмайдиган далаларда эса ҳар 110-150 м дан кейин олиш тавсия этилади. шунга мос равишда кенг қаторлаб экилган далаларда 100-130 м ва 150-180 м бўлиши лозим. суғориш эгатларининг чуқурлиги тупроқ шароитига қараб 10-14 см бўлиши мақсадга мувофиқдир. далада белгиланган миқдорда кўчат бўлишини таъминлаш учун сийрак ва хато чиққан жойларга қўшимча равишда дориланган ва намланган чигит экиш керак. хатосига экиш учун шу далага қайси нав ва нечанчи репродукцияли чигит экилган бўлса албатта худди шу нав ва репродукцияли чигит экилиши шарт. хатосига чигит экиладиган ерларда тупроқда етарли миқдорда нам бўлиши керак, чунки ниш урган чигит қуруқ тупроқда униб чиқиш қобилиятини йўқотади ва нобуд бўлади. чигит экилгандан кейин уни тўлиқ униб чиқиш тадбирлари кўрилади. борди-ю, ёмғир ёғиб, қатқалоқ ҳосил бўлган бўлса, ёки тупроқда нам етарли бўлмасдан қолса, тўлиқ кўчатлар олиш ва етарли туп сонга эга бўлиш қийинлашади. чигит экилгандан кейин, униб чиқмасдан қатқалоқ пайдо бўлса, қатқалоқ енгил ёки ўрта оғирликдаги бороналарни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чигитни экишга тайёрлаш ва экиш"

1674652712.ppt чигитни экишга тайёрлаш ва экиш чигитни экишга тайёрлаш ва экиш режа: 1. уруғлик чигитга қўйиладиган давлат стандарт талаблари 2. республикамиз вилоятларида чигит экишнинг энг қулай муддатлари 3. чигитни экишга тайёрлаш ва экиш 4. кўчат олиш тадбирлари, яганалаш ва туп қалинлиги. пахтачиликда икки хил: тукли ва туксиз уруғлик чигитдан фойдаланилади. экиладиган чигит давлат стандарти талабига жавоб бериши керак. стандарт талабига жавоб берадиган уруғ кондицион уруғ дейилади. уруғлик чигит асосий сифат кўрсаткичлари бўйича: униб чиқиш даражаси, навининг тозалиги, сиртидаги қолдиқ тола миқдори, намлиги ва шикастланиши давлат стандартига тўғри келиши керак. униб чиқиш даражасига қараб уруғлик чигит уч синфга бўлинади: 1-синф уруғнинг униб чиқиши лаборатория шароитида 95-100%, 2-...

PPT format, 2.2 MB. To download "чигитни экишга тайёрлаш ва экиш", click the Telegram button on the left.