ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш

PPT 6,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674652519.ppt ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш “ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани режа: ғўзага бериладиган минерал, мураккаб, органик ва кўкат ўғитлар ғўзани ўғитлаш муддатлари ва меъёрлари ғўзани чеканка қилиш муддатлари ва усуллари ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган пахтанинг ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинмокда. ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун агротехникавий тадбирларга тўлиқ амал қилиниши керак. республикамиз бўйича 1 кг азот ҳисобига 10—11 кг пахта етиштирилмоқда, илғор хўжаликларда эса бу кўрсаткич 16—20 кг ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. кузги шудгорлаш вақтида ва ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан аралаштирилиб берилса, уларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. шўр ерларда ўғитлардан фойдаланишда аввало, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши, яъни зовурлар тоза ва талабга жавоб берадиган даражада чуқур бўлиши, ерлар паст-баланд бўлмаслиги, шўр ювиш энг қулай агротехникавий муддатларда сифатли ўтказилиши керак. тупроқ унумдорлиги камайиб кетган, унинг механикавий таркиби оғир ёки сув ўтказувчанлиги кучли бўлган пайкалларга кўплаб органик ўғитлар солиш айниқса яхши …
2
а кристаллсимон кукун, таркибида 20-21% азот бор. ўзига намни жуда секин тортади салга муштлашиб қолмайди, сувда тез эрийди. мочевина (карбомид) — оқ; кристалл шаклидаги бирикма. ҳозирда донадор ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. бу ўғит қаттиқ ҳолдаги азотли ўғитлар ичида энг юқори -концентрацияли бўлиб, таркибида 46% азот бор. ҳаво намлиги ўртача бўлганда намни ўзига ўртача тортади, сувда яхши эрийди. фосфорли ўғитлар. суперфосфат - оқ ёки кул ранг тусдаги модда, таркибида: i сортида 19,5%, ii сортида 19,0 ва iii сортида эса 14,0% срф ҳолдаги фосфор бор. сувда секин эрийди. намни ўзига осонгина тортиб олиб муштлашиб қолади. донадор суперфосфат яхши сочилувчанлик хусусиятига эга, кукунсимон суперфосфатга нисбатан самарадорлиги юкори ва яхши сақланади. преципитат — ок кукун бўлиб, таркибида 38-40% фосфор бор. ўзига нам тортмайди ва муштлашиб қолмайди, сувда умуман секин эрийди. иккиламчи суперфосфат — кул ранг кукун ҳолидаги модда, таркибида 40-50% фосфор бор. сувда секин зрийди, ўзига нам тортмайди ва муштлашиб қолмайди. калий ўғитлари. калий хлорид …
3
уларни ташиб келтиришда транспорт воситаси кам талаб қилинади, сақлаш учун унчалик кўп жой талаб қилинмайди. аммофос — оқимтир тусдаги, кристалл ҳолдаги тузга ўхшаш модда, таркибида 10-12% азот ва 50% гача фосфор бор. сувда яхши эрийди, ўзига нам тортмайди, муштлашмайди ёки салгина муштлашиши мумкин. диаммофос — оқимтир кристалл ҳолдаги тузсимон модда бўлиб, таркибида 20-22% азот ва 52% фосфор бор. сувда яхши эрийди, намни ўзига кам тортади, кам муштлашади. аммонийлаштирилган суперфосфат — қоратовдан қазиб олинадиган хом-ашёдан тайёрланади, ранги саргиш, донадор ҳолда ишлаб чиқарилади. таркибида 14,5% фосфат ва 15% азот бор. сувда ўртача эрийди, ўзига намни кам сингдиради, кам муштлашади. нитрофос — оқ тусдаги кукунсимон модда, сувда эрувчанлиги суперфосфатга нисбатан ўртача, таркибида 24% азот ва 14% фосфор бор. маҳаллий ўғитлар ичида гўнг асосий ўринни эгаллайди. маълумки, гўнг таркибида ғўза учун энг зарур ҳисобланган азот, фосфор ва калий ўғитлари, шунингдек, ўсимликлар кам миқдорда талаб қиладиган микроэлементлардан: бор (в), марганец (мп), кобальт (со), мис (cu), …
4
ҳолга келтиради. маҳаллий ўғитлар гўнгнинг сифати молга едириладиган озиқ, ҳайвонлар турига ва уни сақлаш усулига боғлиқ. бунда тўшама ҳам катта роль ўйнайди, чунки унинг таркибида айниқса азот кўп бўлади. тўшама сифатида нишхўртлар, яроқсиз бўлиб қолган сомон, майдаланган ёш қамиш, шоли похоли, торф, ғўза-пўчоқ кабилардан фойдаланиш мумкин. қорамол ва отлари учун бир суткада 3—6 кг, қўй, эчкилар учун 0,5—1,0 кг, чўчқалар учун (болалари билан) 6—8 кг тўшама керак бўлади. ф. а. скрябин маълумотига кўра, бир бош етук қорамолдан бир йилда 4,5 т, бир бош бузоадан 2,5 т, отдан 4,0 т, қўйдан 0,4 т, чўчқадан —0,6 т атрофида гўнг чиқиши мумкин. молхона ва отхоналарда тўпланган гўнглар махсус чуқурларга тўғгланиб шу ерда чиритилади ёки дала четлари ёки ўрталарига уюмлаб усти тупроқ билан кўмилади. гўнгдаги азотнинг камайиб кетишини олдини олиш ва фосфорли ўғитни ўсимлик яхши ўзлаштириши учун уни далага чиқариш олдидан ҳар тоннасисига 20—40 кг суперфосфат аралаштириш яхши самара беради. кўкат ўғитлар. бир ерда …
5
т ўғит учун экилган экинлар апрелнииг бошларида ҳайдаб тупроқда аралаштирилиб юборилади ва ер бир оз тингандан сўнг чигит экилади. кўкат ўғит учун экилган экинларни кўкламда молларга едириб кейин ангизини ҳайдаш мумкин, шундай қилинганда ҳам тупроқда тўпланган органик моддалар ғўзанинг ўсишига, ривожланишига ва ҳосилига ижобий тасир этади. бактериал ўғитлар бактериал ўғитлар 2 хил бўлиб: тупроқда эркин яшайдиганларини азотабактер (азотабактерин) ва дуккакли экинлар илдизида яшайдиганларини эса тугунак бактериялар (нитрагин) дейилади. азотбактерин шўрланмаган ўтлоқ, ўтлоқ-ботқоқ, шунингдек, бўз тупроқли ерларда гўнг солингандан кейин берилса пахтадан 1-3 ц қўшимча ҳосил олиш мумкин. нитрагин қўлланиш дуккакли экинлар ҳосилига 10-15% ва бундан ҳам кўпроқ оширади. айниқса уруғларни шу ўғит билан ишлаётганда ва экиш вақтида унга қуёш нури тушмаслиги шарт, акс ҳолда нафи бўлмайди. бактериал ўғитлар тайёр ҳолда бутилкаларга солиниб хўжаликларга юборилади. буни ишлатишдан 1-2 соат олдин битта бутилкадагиси 3 л сувда суюлтирилади ва уруғлар 5-10 см қалинликда ёйилиб устига гулчелакда сепилади, кейин қориштирилади, бир оз шамоллатилгандан сўнг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш" haqida

1674652519.ppt ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш “ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани режа: ғўзага бериладиган минерал, мураккаб, органик ва кўкат ўғитлар ғўзани ўғитлаш муддатлари ва меъёрлари ғўзани чеканка қилиш муддатлари ва усуллари ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган пахтанинг ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинмокда. ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун агротехникавий тадбирларга тўлиқ амал қилиниши керак. республикамиз бўйича 1 кг азот ҳисобига 10—11 кг пахта етиштирилмоқда, илғор хўжаликларда эса бу кўрсаткич 16—20 кг ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. кузги шудгорлаш вақтида ва ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан аралаштирилиб берилса, уларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. шўр ерларда ўғ...

PPT format, 6,6 MB. "ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.