жамоани бошқаришда мулоқот маданияти

DOCX 63.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1626072019.docx мавзу: жамоани бошқаришда мулоқот маданияти мундарижа кириш i боб. жамоа ва уни бошқаришнинг психологик хусусиятлари 1.1.жамоани бошқаришнинг ижтимоий психологик жиҳатлари 1.2.бошқарув услублари. ii боб. жамоани бошқаришда мулоқот маданиятини шакллантириш 2.1.бошқарув мулоқотининг хусусияти ва босқичлари. 2.2. педагогик бошқарувда мулоқот маданияти хулоса фойдаланилган адабиётлар кириш сўнги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб бориши ва илм-фаннинг ривожланиш муносабати билан бошқарув психологияси масаласига ҳам қизиқиш кучайди. шу асосида психологиянинг махсус бўлими бошқарув психологияси пайдо бўлди. бошқарув психологияси психологиянинг бир тармоғи бўлиб, у ўз навбатида бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни шахс ва шахслар гуруҳи тамонидан бошқа гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятни амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади. бошқариш муаммолари психологиядан ташқари, яна бошқа фанлар томонидан ҳам ўрганилади. булар тарих, иқтисод, фалсафа, хуқуқшунослик ва бошқа фанлар. бу фанларни ўзига хос томонидан ўрганса, психология эса соф психологик томондан ўрганади. бошқарув тушунчасининг пайдо бўлиши жамият тараққиёти билан ўзвий боғлиқ ҳолда амалга оиладиган жараёндир. бошқарув илмининг …
2
шахснинг ҳулқига ва онгига гуруҳий ва оммавий таъсир ўтказишнинг психологик хусусиятларини, раҳбар ва ижрочи ўртасидаги муамола муносабатларини, шахслараро муносабат босқичларини, раҳбарнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини ўрганиш бошқарув психологиясининг предметидир. бундан ташқари бошқарув психологияси предмети таркибига амалий ва назарий кўникмаларни эгаллаш хусусиятлари идора қилишнинг қонуниятлари, психологик мослик, жипсликни таъминловчи омиллар ва механизмларни ўрганиш сингари бир қатор соҳаларни ҳам киритиш зарур. ҳудди шу боисдан, бошқарув психологияси предметини чеклаш, бирламчи ва икқиламчи, асосий ва ёрҳамчи бевосита йўллари ҳамда воситалари юзасидан мулоҳаза юритиш, кўзланган мақсадни амалга ошириш учун сунъий тўсиқни вужудга келтиради дейиш мумкин. бошқарув психологияси психология фанининг бошқа соҳалари билан узвий боғлиқда ўзи тўплаган маълумотларни чуқур ва илмий жиҳатдан оқилона таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади. умумий психология, ижтимоий психология, меҳнат психологияси, муҳандислик психологияси, ёш даврлар психологияси, кичик гуруҳ психологияси, муомала психологияси сингари соҳалар билан чамбарчас боғлиқдир. муносабатлар, оммавий ҳаракатлар, шахсга таъсир ўтказиш бўйича ўзини ўзи, гуруҳ ва жамоани бошқариш, унда психологик муҳитни таъминлаш, …
3
, жамоа жипслигини ҳамкорлигини таъминловчи объектив ва субъектив омилларини, ҳамкорликнинг таркибий, қисмларини инсоннинг ички регулятив функцияларини (мотив, ҳис-туйғу, кечинмалар), билиш жараёнларини, жамоа муҳити ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларининг такомиллашувини ўрганиш ҳамда қонуниятларини очиб беришдан иборат. бошқарувнинг субъекти ўрганилганда одатда бошқарувчи шахс ёки одамлар гуруҳи назарда тутилади. гуруҳни бошқарувчи шахс эса «лидер» ёки «бошлик» деб ҳисобланади. бошқарув психологиясида лидерлик муаммоси жуда кўп олимларнинг эътиборини ўзига тортган. б.д.паригин, к.берд, а.н. леонтьев, лидерлик услублари хақида эса м.форверг, м.ю.жуков шулар жумласидандир. бошқариш психологияси ўз фаолиятида тадқиқот методларидан фойдаланган ҳолда иш юритади. шу туфайли бошқарув фаолияти юзасидан олинган маълумотлар, ишлаб чиқилган тадбирлар илмий асослиги билан муҳим касб этади. бошқарув психологиясида умумий ва ижтимоий психология методларидан фойдаланилади. хусусан кузатиш, тест, анкета, суҳбат, фаолият маҳсулини ўрганиш, архив билан ишлаш, социометрия ва бошқа шу каби методлар бошқариш психологияси учун тадқиқот методлари сифатида хизмат қилади. биз ушбу курсни тугатиш ишида жамоани бошқаришда мулоқот маданияти шакллантириш долзарб муаммолардан бири эканлигини …
4
таърифи бўйича «ташкилотдаги барча инсон ресурслари йиғиндиси - персоналдир. бунга ташкилот ходимлари, бирон лойихани жорий этишда қатнашувчи ҳамкорлар, тадқиқот ўтказиш учун, стратегия ишлаб чиқиш, бирон тадбирни амалга оширишда қатнашишга таклиф этилган экспертлар ҳам киради». ташкилотдаги инсон ресурси - бошқарувга оид фанларнинг диккат марказида турувчи мавзу бўлиб, ташкилотнинг асосий мақсадига қай тарзда эришиш айнан персоналии малакали бошқариш билан боғлиқдир. бирорта ташкилотнинг технологик жараёнини бошқариш масаласи — персонал бошқарувидан ажралган ҳолда таҳлил қилина олмайди. шу ўринда, машҳур тадбиркор эндрю қарнегининг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш ўринлидир: «менга фабрикаларимни қолдириб, хизматчиларимни олиб кетинг ва яқин орада заводларим худудида ўтлар ўсиб кетади. фабрикаларимни олиб қуйиб, одамларимни қолдиринг ва яқин орада аввалгиларидан яхшироқ янги заводларни қурамиз». одатда бирор корхонада персонални бошқаришнинг хуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва психологик жиҳатларини фарқлаш мумкин. қуйида шу жиҳатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. персонални бошқаришнинг хуқуқий жиҳатлари. меҳнат жараёнида ўзаро муносабатга киришувчи одамлар маълум қоида, меъёр доирасида ҳаракат қилишади. жамият учун аҳамиятли …
5
баҳолаш фаолиятини анча енгиллаштиради ҳамда ходимлар ва гуруҳлар ўз-ўзини бошқаруви имкониятини янада оширади. персоналии бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари. кадрларни жойлаштириш соҳасида. бу соҳада персонал бошқариш хизматига мавжуд вакант ўринларга номзодларни танлаш, кадрларни иш жойига туғри қўйиш, иш жойи ва касбга алоқадор масалаларда ходимнинг шахсий ва касбий хусусиятини чуқур ўрганиш вазифаси қўйилади. ходимлар адаптацияси мослашувини бошқариш. ходимнинг ўзгарувчан шароитларга ёки янги иш жойига мослашишини ва тез орада жамоа ҳаётига қўшилиб кетишни назарда тутади. ходимларни ташкилот мақсади сари етақлаш, ташкилот мақсадларига ходимлар фаоллиги ва иштироки орқали эришиш. ходимларни мотивациялаш, яъни уларда ташкилот мақсади йўлида меҳнат қилиш учун иштиёқ уйғотиш. мотивациянинг асосий мазмун-моҳияти ташкилот мақсади ва ходим манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, айнан шу масъулиятли вазифа, одатда раҳбар зиммасига юкланади. албатта, санаб ўтилган жиҳатлар ташкилотдаги ижтимоий-психологик ҳодисаларга оид тадбирларнинг бир қисми бўлиб, бу соҳага тегишли асосий мавзулар қулланма доирасида баён этилади. психологиянинг бошқарувда тутган ўрни. фанда бошқарув тушунчаси тизимнинг ўз ҳаёт фаолиятини таъминлаш жараёни сифатида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамоани бошқаришда мулоқот маданияти"

1626072019.docx мавзу: жамоани бошқаришда мулоқот маданияти мундарижа кириш i боб. жамоа ва уни бошқаришнинг психологик хусусиятлари 1.1.жамоани бошқаришнинг ижтимоий психологик жиҳатлари 1.2.бошқарув услублари. ii боб. жамоани бошқаришда мулоқот маданиятини шакллантириш 2.1.бошқарув мулоқотининг хусусияти ва босқичлари. 2.2. педагогик бошқарувда мулоқот маданияти хулоса фойдаланилган адабиётлар кириш сўнги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб бориши ва илм-фаннинг ривожланиш муносабати билан бошқарув психологияси масаласига ҳам қизиқиш кучайди. шу асосида психологиянинг махсус бўлими бошқарув психологияси пайдо бўлди. бошқарув психологияси психологиянинг бир тармоғи бўлиб, у ўз навбатида бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни шахс ва шахслар гуруҳи тамонидан бошқа гуруҳлар ...

DOCX format, 63.4 KB. To download "жамоани бошқаришда мулоқот маданияти", click the Telegram button on the left.