бегоналашиш психологик феномен сифатида 2

DOCX 25,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708836701.docx бегоналашиш психологик феномен сифатида бегоналашиш психологик феномен сифатида режа: кириш 1. социал гармония ва унинг моҳияти. 2. бегоналашишнинг психологик моҳияти 3. бегоналашишнинг содир бўлишида шахс хусусиятлари хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш юксак информацион-технологиялар асри бўлмиш xxi аср инсон омилига эътиборнинг кучайиши билан ҳам тавсифланади. зеро, ўз руҳий кечинмаларини бошқариш, яқинлари билан самимий соғлом муносабатларда бўлиш истаги оддий фуқароларда кун сайин ортиб бормоқда. бу борада эътибор талаб жиҳатлардан бири - бу муомала, ўзаро таъсир ва ўзлигини ўзгаларга намоѐн эта олиш қобилиятидир. жамиятнинг гуллаб яшнаши кўп жиҳатдан жамият аъзолари ўртасидаги илиқ ижтимоий психологик муҳитнинг мавжудлиги билан белгиланади. аммо жамиятдаги ўзгаришлар, янгиланишлар айрим холатларда инсонлар ўртасидаги муносабатларда узоқлашиш, ўз-ўзи билан бўлиш, бошқаларга боғлиқликдан қутилишга (бегоналашишга мойилликнинг ортиб бориши) ҳаракат қилиш каби вазиятларга сабаб бўлмоқда. давримиз инсонни мустақил фикрли шахс сифатида ҳар бир сонияда ўйлашга, фикрлашга, мулоҳаза юритиб, ўзи учун хулосалар чиқаришга мажбур этмоқда. яъни, бу чексиз оламда биз ўзимизни ўзгаларсиз, ўз манфаатларимизни …
2
лараро, шахслараро муносабатларнинг кенгайиши, коммуникатив алоқа тармоғининг авж олиши туфайли ижтимоий ҳодисаларнинг ѐйилиши тобора енгиллашиб бормоқда. булар ижтимоий психологик феноменлар сифатида тақлид (имитация), юқиш, таъсирга берилиш, паника, овоза, миш-миш кабиларда ўз аксини топиб, оммавий тусга эга бўлиб бормоқда. улар қуйидаги шаклларга эгадирлар: мода (замонавий либос), қўшиқ (замонавий поп, реп шоу), рақс (аэробика қабилидаги тана аъзоларининг ҳаракатлари), муомала (мулоқот мароми) манераси, шахслараро муносабатда нутқнинг ифодаланиши (қўполлашиб бориши) кабилар. бизнингча, ижтимоий ҳодиса мослик, мутаносиблик, уйғунлик, яъни гармония эканлиги муносабати билан мамлакатлар бўйлаб ѐйилиш тезлиги жуда юқори суръатга эга. жаҳон ѐшлари ўртасида кўп жиҳатдан ўзаро ўхшашлик мавжуд бўлганлиги сабабли, уларнинг ҳар қайсисида илиқ туйғу, хайрихоҳлик, самимият, интилиш ҳисларини уй ғотади, ўз маънавий дунѐсига айлантириш эҳтиѐжи ту ғилади, ҳисларнинг амалий ифодаси юзага келгунга қадар воқеликнинг янги кўринишлари, турлари, шакллари, вариантлари пайдо бўлади, натижада инсон узлуксиз ҳаракатлар доирасига кириб қолади, умрбоқий лаззатланиш туй ғуси билан руҳий кечинмалари кўлами кенгаяди. ёшларнинг мода, куй, рақс кабиларнинг ўзига …
3
ригиналлиги ва бошқа томонлари инсонни ўзига ром этади. баъзан уларга нисбатан тақлидий ҳаракатлар юзага келади, кўр-кўрона (онгсизлик таъсирида) берилиш, англашилмаган ички турткилар, яъни мотивлар (лотинчада ―ички сабабийлик‖ маъносини билдиради) хулқатвор маромини келтириб чиқаради. жаҳонга донғи таралган юлдуз артистлар, мода намойишчилари (ҳатто фотомоделлар) оддий фуқароларни ўзига тортади, бошқача сўз билан айтганда, аттракция (уни лотин тилидан ўзбекчага таржима қилсак, у ўзига маҳлиѐ этиш деган маънони англатади) ҳолати намоѐн бўлади, унинг таъсир кучи ѐйилиш кўлами кўп жиҳатдан шахснинг айни шу дақиқадаги ҳиссиѐтига бо ғлиқ. инсонлардаги ташқи кўринишнинг мафтункорлиги уларга нисбатан илиқ туйғуни вужудга келтиради, ўзаро макон бирлиги, умумийлиги муносабати билан шахслараро восита муайян масофадан алоқа ўрнатилади, натижада муаммонинг барча таркиблари (коммуникация – бир томонлама ахборот узатиш, интеракция – ўзаро таъсир ўтказиш, перцепция – инсонни инсон томонидан идрок қилиш) бир даврнинг ўзида ифодалана бошлайди. шу тариқа социал гармония биринчи навбатда ѐшлар, қолаверса бошқа ѐшдаги инсонлар руҳий дунѐсига тақлид, юқиш, таъсирга берилиш орқали аксарият ҳолларда …
4
а кўра муайян ишончлик даражасига эга бўлган жавоб топиш мумкин. жаҳон инсоншунослари тўпланган маълумотларга қараганда, бегоналашишнинг иқтисодий, сиѐсий, маънавий негизлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар қайсисида эришилган устуворлик яққол воқелик сифатида юзага келиши эҳтимоллиги таъкидланган. бегоналашиш аслида психологик туйғу, ҳис, кечинма тариқасида табиатан таркиб топади, шахснинг жисмоний баркамоллиги, ақлан мукаммаллиги, руҳан тетиклиги, ҳуқуқан тенглиги, ижтимоий жиҳатдан теранлиги, эътиқоддан пухталиги, муҳитга мослашишга уқувчанлиги, ички имкониятларга сероблиги, билимдонлиги унга позиция эгаллаш, турмуш йўлини танлаш, мустақил қарор қабул қилишга зарур шарт ва шароитлар яратади. шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, табиатан биосфера ва неосфера ва жамиятидаги воқеликни билиш нисбий хусусиятлилиги туфайли барча нарсалар фазо, вақт, ҳаракат мезонлари бўйича барқарор, бир текис ҳукм сурмагандай, бегоналашиш авввал туй ғу сифатида, кейинчалик эса шахс хусусияти (айрим маънода иллати) га айланиб микро муҳитдан, бирламчи гуруҳдан нисбий жиҳатдан узоқлашишни билдиради, холос. бизнингча, тўла маънода, узил-кесил бегоналашиш инсонга хос хусусият эмас, чунки турли ҳаѐт ва фаолият вазиятларидан пессимистик, оптимистик, сентименталистик …
5
ммавий қонуний равишда барпо бўлади деган қатъий фикрдан мустасномиз, чунки турмуш тажрибалари буни батамом тасдиқловчи материалларга эга эмас. бинобарин, у маълум маънода чеклангандир. хўш, бегоналашиш қандай юз беради, унинг даражалари, кўринишлари мавжудми ѐки босқичма-босқич амалга ошадими? олиб борган кузатишиларимизнинг кўрсатишига қараганда, бегоналашиш туйғуси бир неча йилларнинг маҳсули сифатида намоѐн бўлади ва уни келтириб чиқарувчи омиллар, турткилар хилма-хилдир. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш, лозимки, инсон ҳеч қачон бегоналашишга мойиллик билан туғилмайди, унинг ирсий белгиларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки у бирламчи ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади. бегоналашишнинг содир бўлишида шахс хусусиятлари инсон шахс сифатида таркиб топиши жараѐнида иккита катта гуруҳга тааллуқли фазилатларни эгаллайди, унинг биттаси альтуристлар (фидоийлар), иккинчиси эса барча нарса ўз ―мен‖ига қаратилганлиги билан ўзаро кескин тафовутга эга, бинобарин, бир гуруҳга мансуб кишиларда меҳр-муҳаббат устувор бўлса, бошқасида бегоналашишга мойиллик кучлидир.ушбу фикрлар мазмуни бегоналашишнинг келтириб чиқарувчи психологик манбалар моҳиятини очиб беришга хизмат қилади ва унинг негизи, ҳаракатлантирувчиси тўғрисида маълумот олишга ѐрдамлашади. психологик нуқтаи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бегоналашиш психологик феномен сифатида 2" haqida

1708836701.docx бегоналашиш психологик феномен сифатида бегоналашиш психологик феномен сифатида режа: кириш 1. социал гармония ва унинг моҳияти. 2. бегоналашишнинг психологик моҳияти 3. бегоналашишнинг содир бўлишида шахс хусусиятлари хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш юксак информацион-технологиялар асри бўлмиш xxi аср инсон омилига эътиборнинг кучайиши билан ҳам тавсифланади. зеро, ўз руҳий кечинмаларини бошқариш, яқинлари билан самимий соғлом муносабатларда бўлиш истаги оддий фуқароларда кун сайин ортиб бормоқда. бу борада эътибор талаб жиҳатлардан бири - бу муомала, ўзаро таъсир ва ўзлигини ўзгаларга намоѐн эта олиш қобилиятидир. жамиятнинг гуллаб яшнаши кўп жиҳатдан жамият аъзолари ўртасидаги илиқ ижтимоий психологик муҳитнинг мавжудлиги билан белгиланади. аммо жамиятдаги ў...

DOCX format, 25,0 KB. "бегоналашиш психологик феномен сифатида 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.