оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. жинсий фарқлар психологияси

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451838522_62972.doc оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. жинсий фарқлар психологияси режа: · оила ва никоҳ · жинсий фарқлар психологияси: гендер тадқиқотларнинг хусусиятлари · гендер психология юқорида таъкидланганидек, оила ва никоҳ масалаларини ўрганиш бир томондан осон, жўнга ўхшаса, иккинчи томондан, ўта мураккаб ва нозикдир. бу ҳолат оила психологияси бўйича ўтказиладиган тадқиқотларнинг ўзига хос методологик жиҳатларини ажратишни тақозо этади. аввало, бу ўринда оила ва никоҳ тушунчаларининг ўзига илмий таъриф бериш лозим. эски фалсафий луғатларда “оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-оналар ва фарзандлар, ака-укалар ва опа-сингиллар ҳамда бошқа қариндошларнинг биргаликда яшашини ифодаловчи муҳим бўғин” деб таъриф берилган. бу каби таърифлардан оиланинг 4 та муҳим тавсифи келиб чиқади: · оила – жамиятнинг бўғини (кичик ижтимоий гуруҳ); · оила – шахсий яшаш тарзини ташкил этиш шакли; · оила – эр-хотинларнинг …
2
йрим олимлар (г.м.андреева, а.и.захаров, в.с.торохтий, н.я.соловьева ва бошқалар) нинг ҳақли эътироф этишлари бўйича, бу – бирламчи гуруҳдир. яъни, бирламчи гуруҳга хос бўлган эмоционаллилик, муносабатларда расмийлик ва норасмийликнинг уйғунлашуви, ижтимоий-психологик муҳитнинг инсоний муносабатларга боғлиқлиги ва ҳ-золар оилавий муносабатларга ҳам хосдир. шу боис ҳам оила йўналишида ўтказиладиган тадқиқотларда унинг ижтимоий гуруҳ сифатида ўзигагина хос бўлган сифатлари, хусусиятлари борлигини унутмаслик лозим. булар қуйидагилар: · бир эмас, бир неча умумий мақсадларнинг бўлиши; яъни, агар меҳнат жамоасида аъзоларни бирлаштирувчи ягона мақсад тан олинса, оилада бундай мақсадлар бир нечта ҳам бўлиши мумкин ва улар оилавий ҳаёт мобайнида ўзгариб ҳам туради. масалан, яхши ният билан биргаликда яшаш мақсадига кейинчалик соғлом фарзанд кўриш, ўғил бола бўлса, суннат тўйи қилиш, фарзандни мактаб таълимига тайёрлаш, тўй қилиш, уйлантириш каби қатор йирик мақсадлар ва орзу-ҳаваслар пайдо бўлаверади, оилавий ҳаётнинг мазмуни ва унинг жозибаси ҳам ана шу каби мақсадлар ва уларни амалга оширишда эр-хотин иноқлиги, ҳамфикрлиги билан белгиланади; · оила аъзолари манфаатлари, …
3
стеъсно; · муомала ва ўзаро ҳурмат нормаларининг катта аҳамиятга эга эканлиги, ҳамиша бир-бирининг кўнглига қарашнинг оила мутаҳкамлиги омили эканлиги; · оилада ўзаро сир, яширин, хуфёна ишларнинг оиалвий муносабатларга салбий таъсири. юқорида таъкидланган ҳолатлар оила тадқиқотларини ўтказувчиларни соф ижтимоий гуруҳларда ўтказиладиган изланишларга қўлланиладиган тамойиллардан бироз чекинишларини талаб қилади. яъни, оила ўзига хос инсоний муносабатлар мужассам бўлган ноёб маскандир. никоҳ эса эр-хотин ва бошқа яқин қариндошлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган ижтимоий институт бўлиб, ўзбекистонда никоҳ муносабатлари 1998 йилда олий мажлис томонидан қабул қилинган “оила кодекси” билан регламентация қилинади. бевосита никоҳ борасида тадқиқот олиб борувчилар ва ушбу соҳада ўзгаришлар қилишни ният қилганлар. аввало, ушбу қонун ҳужжатини яхши билишлари ва унинг миллий қонунчилигимиз нормалари доирасида амал қилинишини таҳлил эта олиши зарур. қонуний никоҳ фхдё бўлимлариорқали расман қайд қилинган тақдирдагина эр ва хотин ва уларнинг фарзандлари ўртасида серқирра ўзаро муносабатлар тартибга солинган, хотиннинг ва у туққан фарзанднинг барча ҳуқуқлари, жумладан, мол-мулк ва моддий неъматларга …
4
уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2004 йил 25 майда имзолаган “ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ва хукуматнинг бу борада 299-сонли қарори қабул қилиниб, уларда ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, психология фани олдига долзарб муаммо сифатида гендер муаммоларини илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзбекистон ўз мустақил сиёсатига эга бўлган мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамияти билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган, хусусан, оила ва хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимизда гендер тенгликни кафолатлаган давлатлар сирасига киради. жумладан, ўзбекистон 1995 йилдаёқ “хотин-қизлар камситилишининг барча кўринишлари олдини олиш бўйича cedaw конвенция”сини ратификация қилган ва бу борадаги халқаро талабларни, ушбу йўналишда миллий ҳаракат дастурини босқичма-босқич бажариб келаётган мамлакатдир. албатта, фуқаролик жамиятини бирдан, бир кунда қуриб бўлмаганидек, юртимизда гендер тенглик қонунан тўлиқ кафолатланганлигига қарамай, амалда эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлашда муайян қийинчиликлар йўқ эмас. …
5
инг энг долзарб муаммоларидан биридир. давр талабидан келиб чиқаётган бу вазифа ўзбек психологлари олдига қатор муаммоларни қўйиш билан биргаликда улардан гендер муаммолари, жинсий тафовутлар масаласига илмий жиҳатдан ёндашишни тақозо этади. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўғил ва қизларнинг ижтимоий тасаввурларида жинсий тафовутларга оид тушунча, билим ва кўникмалар, стереотиплар энг аввало оилада шаклланади. шунинг учун ҳам оила психологияси доирасида айнан жинсий тафовутлар ва гендер муаммолари ўрганилиши ва амалиётда қандай эканлиги тадқиқ этилиши керак. гендер психологияси – психология фанининг бир соҳасидир. бошқа соҳалар сингари у ҳам ўз тарихига эга. аммо бу тарихни хх асрнинг 70-йилларидан бошлаб ўрганиш ноўрин деб ҳисоблаймиз. бундан ташқари, уни фенемизм меваси дейиш ҳам нотўғри. бироқ фаннинг асосий хизмати замонавий психологик муаммоларга жамоатчилик фикрининг жалб қилиниши ҳисобланади. “гендер” атамаси (ижтимоий жинс, маданият маҳсули) пайдо бўлганига кўп бўлмаган бўлса-да (1975 йил), фанда илгари ҳам бир қатор ғоя ва изланишлар мавжуд бўлиб, биз уларни ҳеч иккиланмай психологиянинг ушбу соҳасига алоқадор деб билишимиз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. жинсий фарқлар психологияси"

1451838522_62972.doc оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. жинсий фарқлар психологияси режа: · оила ва никоҳ · жинсий фарқлар психологияси: гендер тадқиқотларнинг хусусиятлари · гендер психология юқорида таъкидланганидек, оила ва никоҳ масалаларини ўрганиш бир томондан осон, жўнга ўхшаса, иккинчи томондан, ўта мураккаб ва нозикдир. бу ҳолат оила психологияси бўйича ўтказиладиган тадқиқотларнинг ўзига хос методологик жиҳатларини ажратишни тақозо этади. аввало, бу ўринда оила ва никоҳ тушунчаларининг ўзига илмий таъриф бериш лозим. эски фалсафий луғатларда “оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадига...

DOC format, 85.5 KB. To download "оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. жинсий фарқлар психологияси", click the Telegram button on the left.