психогеометрик тест

DOC 113,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1477161032_65903.doc кўрсатма: юқорида ифодаланган бешта шаклга қаранг. сиз "бу — мен!" деб айта оладиган шаклингизни танлаб олинг. фақат ҳеч қандай мантиқий таҳлил ва нокерак ақлий ҳаракатлар билан шуғулланманг. бу ҳеч нарсага олиб келмайди. фақат ўзингизни шаклингизни ҳис қилишга ҳаракат қилинг. агар жуда қийналаѐтган бўлсангиз, шакллар ифодаланган варақни кузатганингизда биринчи бўлиб сизнинг диққатингизни жалб этган шаклни танланг. бу шаклнинг номини биринчи рақам билан ѐзиб қўйинг. энди қолган тўртта шаклни ушбу тартибда ўзингизга маъқуллиги асосида жойлаштириб чиқинг. марҳамат, узоқ ўйламасдан бу ишни амалга оширинг. агар қийналсангиз қуйидаги стратегиядан фойдаланинг: тасаввур қилингки, қолган тўртта, кейин 3 та, кейин 2 та шакл орасидан ўзингизни танлашингиз керак. биз тажрибанинг бошиданоқ сизга бешта эмас, балки тўртта, учта шакл таклиф этишимиз ҳам мумкин эди —ку. охирида қолган, яъни номини сиз бешинчи рақам белгилаб қўядиган шакл, яққол сизники бўлмаган, яъни сизга тўғри келмайдиган шакл бўлади. сизни табриклаймиз! ишнинг биринчи, энг оғир босқичи якунланди. олдингизда сизнинг субъектив интилишингиз акс …
2
ометрик тест ѐрдамида бу қийинчиликни муваффақият билан бартараф этасиз). келинг, энди психогеометрик тестни тушуниш билан шуғулланамиз. шахс асосий шаклларининг қисқача тавсифи. квадрат. агар сизнинг асосий шаклингиз бўлса, демак— сиз ҳормас —толмас меҳнаткашсиз! меҳнатсеварлик, тиришқоқлик, бошланган ишни охирига етказишга бўлган эҳтиѐж, ишини тугаллашга эришишига имкон берадиган қатъиятлилик — булар ҳақиқий квадратларни машҳур қиладиган нарсалардир. чидамлилик, тоқат ва ишни кўзини билишлик одатда квадратларни ўз соҳасида юқори малакали мутахассис бўлишини тайинлайди. квадратларда информацияга нисбатан жуда кучли эҳтиѐж мавжуд, улар турли — туман маълумотларнинг коллекционерлари ҳамдир. чунончи бу коллекция қаерда — миядами ѐки махсус картотекадами сақланишидан қатьий назар, у жуда тартибли сақланади. барча маълумотлар системалаштирилган, жавонларга ажратилган. квадрат зарур маълумотларни шу заҳотиѐқ бера олади. шунинг учун ҳам квадратларни ҳақли равишда эрудит (жуда бўлмаганда ўз соҳасида) деб ҳисоблашади. фикрий таҳлил — квадратнинг энг кучли томонидир. агар сиз ўзингиз учун тўғри чизиқли шакл бўлмиш квадратни қатъий танлаган бўлсангиз, демак —шу нарса аниқки, сиз "чап ярим шарли" …
3
га турли "сюрпризлар" ва воқеаларнинг бориши одатининг бузилишлари сира ѐқмайди. у доимо одамларни ва нарсаларни ўз атрофида "тартиблаштиради" ва ташкил этади. ушбу барча сифатлар шунга олиб келадики, квадратлар жуда яхши администратор бўлиши мумкин (бўлади ҳам), лекин афсус улар камдан —кам яхши раҳбар, менеджер бўлишлари мумкин. табиийки квадратнинг юқорида кўрсатилган барча устунликлари ундаги ожиз томонлар билан ѐнма —ѐн кечавериши мумкин. айбсиз битта парвардигорнинг ўзи! икир — чикирларга ҳаддан ташқари берилганлик ("дарахт ортидаги ўрмонни кўрмайди"), қарор қабул қилиш учун қўшимча, аниқловчи информацияларга бўлган эҳтиѐж квадратни тезкорликдан маҳрум этади. саранжом — саришталик, тартиб қоида ва одатларга риоя қилиш ҳаддан ташқари ортиқча бўлиб кетиши мумкин. қачонки қарор қилиш вақти келса, айниқса бу қарор таваккалчилик билан ѐки ўз обрўсига путур етказиш билан боғлиқ бўлса, квадрат ҳоҳлаб ѐки ҳоҳламай бу қарорни қабул қилиш муддатини чўзаверади. бундан ташқари, рационаллик, ҳиссий қуруқлик ва совуқлик квадратга турли, айниқса етмайдиган шахслар билан алоқага киришишга халақит беради, бу нарса ҳам одамларни …
4
вадратлардан фарқ қилиб— жуда қатъиятли одамлардир. улар, ўзларининг қариндошлари квадратлар сингари, тўғри чизиқли шаклларга хос ва йўналишига кўра ҳам "чап ярим шарли" фикрловчи, яъни шароитни чуқур ва тез таҳлил қила оладиган тоифага кирадилар. аммо, ўз диққатини икир — чикирларга қаратувчи квадратларга қарама — қарши ўлароқ, учбурчаклар асосий нарсага, муаммонинг мазмунига ўз диққатини қаратадилар. улардаги кучли фойдага йўналганлик уларнинг фикрий таҳлилини йўллаб туради ва мазкур шароитди муаммо ечимининг самарали (кўпинча фойдали) йўлини топишга қаратади. бундай йўналганлик учбурчакларни энг яхши ечимини излашда турли — туман вариантларни берилиб таҳлил қилишдан асрайди. бу нарса бошқаларда. ўзига унчалик ишонч бўлмаган кишиларда кучли таассурот пайдо қилади, ва улар учбурчакка эргашадилар. учбурчак — бу жуда ўзига ишонган, барча нарсада ўзи ҳақ бўлишни ҳохловчи одам, ҳамма нарсада ҳақ бўлишга ва шароитни бошқаришга, фақат ўзи учун эмас, балки имкон даражасида бошқалар учун ҳам қарор қабул қилишга бўлган кучли эҳтиѐж учбурчакни бошқалар билан доимо рақобатлашувчи, курашувчи шахсга айлантириб қўяди. учбурчак …
5
к эса юқори сифатига эришиш бўлса, юксак статус эгаллашга бошқача айтганда, карьера қилишга интилади (буни учбурчакнинг салбий сифати деб қарамаслик керак). бирон —бир ишни бошлаш ѐки қарор қабул қилишдан олдин учбурчак онгли ѐки онгсиз ҳолда ўз олдига "бундан нима фойда кўраман?" деган саволни қўяди. ишонаверинг учбурчак қандай қарор қилмасин, бунда албатта учбурчакнинг шахсан ўзи учун фойда (ҳар доим ҳам моддий эмас) акс этган бўлади. учбурчаклардан бошқаришнинг энг "юқори" даражасида турадиган зўр менежерлар чиқади. улар айнан "юксакликка" интиладилар ҳам. бундан уларга яна битта сифат — "сиѐсий фитначилик" малакаси ѐрдам беради. улар ўзидан юқори турган раҳбариятга ўзининг ва қўл остидагилар ишининг аҳамиятлилигини усталик билан етказа оладилар, фойдали ишнинг ҳидини бир чақиримдан сезадилар ва бу нарса учун курашда ўз рақибларини "бир — бирлари билан пешонасини уриштириб" қўя оладилар. мана шу ерда "учбурчак" шаклининг бош салбий сифатига эътибор бериш керак: бу ўзига йўналтирилган кучли эгоцентризм. бу нарса шунга олиб келадики, учбурчаклар ҳокимият тепасига интилаѐтиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "психогеометрик тест"

1477161032_65903.doc кўрсатма: юқорида ифодаланган бешта шаклга қаранг. сиз "бу — мен!" деб айта оладиган шаклингизни танлаб олинг. фақат ҳеч қандай мантиқий таҳлил ва нокерак ақлий ҳаракатлар билан шуғулланманг. бу ҳеч нарсага олиб келмайди. фақат ўзингизни шаклингизни ҳис қилишга ҳаракат қилинг. агар жуда қийналаѐтган бўлсангиз, шакллар ифодаланган варақни кузатганингизда биринчи бўлиб сизнинг диққатингизни жалб этган шаклни танланг. бу шаклнинг номини биринчи рақам билан ѐзиб қўйинг. энди қолган тўртта шаклни ушбу тартибда ўзингизга маъқуллиги асосида жойлаштириб чиқинг. марҳамат, узоқ ўйламасдан бу ишни амалга оширинг. агар қийналсангиз қуйидаги стратегиядан фойдаланинг: тасаввур қилингки, қолган тўртта, кейин 3 та, кейин 2 та шакл орасидан ўзингизни танлашингиз керак. биз тажрибанинг ...

Формат DOC, 113,0 КБ. Чтобы скачать "психогеометрик тест", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: психогеометрик тест DOC Бесплатная загрузка Telegram