коррекцион психология амалий психолог фаолиятининг булаги сифатида

DOC 108.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404028986_49961.doc коррекцион психология амалий психолог фаолиятининг булаги сифатида режа: 1.психологик коррекция ва ривожлантирувчи ишлар хакида маълумот. 2. коррекцион психологиянинг амалий психолог фаолиятидаги ўрни. 3. психологни турли ёшдаги болалар билан олиб борадиган психокоррекцион ишларида индивидуал ўзига хослигини ҳисобга олиш. 4. коррекцион ишлар жараёнида психолог ва мижоз ўртасидаги муносабатни ҳисобга олиш. инсон психологиясини тушуниш, таҳлил қилиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор бериш масаласи ҳамма замонларда ва ҳамма давлатларда ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг етакчи вазифаларидан бири бўлиб келган. хх аср бўсағасида психология фани ва унинг илғор вакиллари ўзларининг навбатдаги жаҳоншумул илмий мақсадлари - инсонга, айни пайтда, жамиятга психологик хизмат кўрсатиш тизимининг муқаррарлигини назарий-илмий жиҳатдан асослаб беришга муваффақ бўлдилар. умуман, психологик хизмат кўрсатиш муаммоси маълум маънода, илмий психологиянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида кўп бор мунозаралар манбаи бўлган. бу хақда қадимги ва дастлабки психологик тасаввурлар макони бўлмиш ҳиндистон, хитой, мирс, вавилон, ўрта осиё, грециядан, шунингдек, жон (руҳ) хақидаги i- китобнинг муаллифи аристотелдан ва темперамент (мижоз) таълимотининг асосчилари …
2
арининг маънавий ва интеллектуал, жисмоний ва руҳий баркамоллигига ва ундан ижтимоий манфаатлар учун самарали фойдаланиш йўлларини излашга жиддий эътиборни қаратмоқдалар. шу нуқтаи назардан,ҳар бир мамлакатда инсон ва унинг фаолияти ўртасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилган ижтимоий-психологик хизмат тизимининг жорий этилиши алоҳида аҳамият касб этади. қолаверса, президент и.а.каримовнинг "маънавият ва маърифат жамоатчилик mаркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги фармойиши орқали қатъий таъкидланганидек, бугунги кунда "одамларнинг ўзликларини чуқур англашини, муста қилликнинг қадрини тобора теран тушунишни, миллий тафаккурнинг кенгайиши ва такомиллашувини, тарихий ҳурлик, мустақиллик руҳининг уйғонишини таъминлаш маънавият соҳасидаги сиёсатимизнингасосий мақсадига айланиши лозим. президентимиз ўзининг ўзбекистоннинг бугунги истиқлол ва истиқбол йўлини ифодаловчи бошқа қатор маърузалари ва асарларида ҳам иқтисодиёт билан маънавият, инсон руҳиятининг баркамоллиги, ҳаётнинг ўзаро ажралмас, бир-бирини тўлдирадиган, ўзаро таъсир ва акс таъсир этадиган муҳим омиллари эканлигини ва айни пайтда бугунги иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни, маънавий ўнгланиш, маънавий покланиш, маънавий йуксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини таъминлашнинг муқаррар ижтимоий зарурат …
3
рнинг бажарилиши эса ҳар бир шахс ва унинг фаолиятини бугунги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тамойиллари қўйган талаблар асосида қарор топтиришга кўмаклашувчи психологик хизмат жараёнининг муваффақиятли татбиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир. зеро, шахс ва унинг фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш муаммосига психологиянинг амалий-татбиқий йўналишлари асосида ёндашиш зарурлиги ҳақида кўпгина олимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлар ва билдириб келмоқдалар. психология фани нимадан бахс юритади - деган савол мавжуддир, бирок хозирги замонда коррекцион психология фани нимани ургатади, канака предмет деган савол тугилмокда. маълумки психология фани шахсни урганадиган ягона фан эмас, чунки унинг айрим жихатларини фалсафа, педагогика, логика, социология, хатто кибернетика тадкик килмокда коррекцион психология фанида эса инсон шахси ва индивидуаллигини таргиб топтириш жараёнига фаол таъсир курсатишни такозо килади. психологик хизматнинг ушбу йуналишида алохида ахамият касб этадиган нарса бу -болалар, укувчилар, талабалар хулкининг бузилиши, таълимда узлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни урганади. психолог болалар, укувчилар, талабаларнинг психик тараккиётидаги хулки ва муомаласидаги нуксон ва камчиликларни аста -секин тузатиш коррекция килиш дастурини ишлаб …
4
н.а.соғиновларнинг ҳам ўзбекистон ўрта умумтаълим мактаблари ва оила тизимларида психологик хизматни жорий этиш борасида олиб бораётган қатор назарий-илмий ва амалий-услубий ишлари республикамизда психологик хизматни жорий этиш ва ривожлантириш учун маълум даражада асос бўлмоқда. шундай бўлсада, шуни алоҳида кайд этиш керакки, ҳанузгача ўзбекистонда мукаммал дастурга ва амалий тажрибалар якунига асосланган ягона психологик хизмат тизимини бошқарувчи расмий мақомга эга бўлган марказнинг мавжуд эмаслиги ва айни пайтда, психологик хизмат тизимининг бугунги ҳолати ва унинг амалий фаолият йўналишларини ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилувчи ва шу таҳлиллар асосида психологик хизматнинг истиқболларини очиб берувчи махсус тадқиқотларнинг тақчиллиги ниҳоятда долзарб масала бўлиб қолмоқда. демак, табиийки, мазкур муаммони бартараф этиш учун, ўзбекистонда психологик хизматнинг жорий этилиши, бугунги ҳолати ва истиқболларини ўрганишга, таҳлил қилишга ва изоҳлашга бағишланган психологик ва социал-психологик тадқиқотларнинг олиб борилиши келажаги буйук бўлган ўзбекистонимиз равнақи учун кечиктириб бўлмас давр ва давлат тақозосидир. юқорида айтиб ўтилганлар билан бир қаторда, ўзбекистонда психологик хизмат муаммосининг долзарблиги қуйидаги жиҳатлар билан …
5
ологик муҳофаза имкониятларини тадқиқ қилишга оид махсус ўтказилган тадқиқотларнинг ниҳоятда танқислиги; ижтимоий психология, этнопсихология фанларида бугунги психологик хизмат татбиқини қамраб олувчи вазифаларнинг аниқ ва батафсил белгиланганмаганлиги; бир неча йиллардан буён талайгина таълим ва меҳнат жамоаларида психологик хизмат кўрсатиш жараёни амалга оширилиб келса-да ва айни пайтда, ўзбекистонлик психолог-олимлар томонидан илғор психология илмининг ҳаётга, амалиётга татбиқига оид қатор якунланган тадқиқотлар, кўрсатмалар, тавсиялар мавжуд бўлса-да, ўзбекистондаги психологик хизмат самарадорлигини алоҳида тадқиқ қилинмаганлиги; таълим ва меҳнат муассасаларида ташкил этилган психологик хизмат тажрибалари мисолида ўқувчи ва ишчи-ходимлар муваффақиятли фаолиятини таъминлашдаги ижтимоий психологик муҳофаза имкониятларини ўрганиш ва камол топтириш билан боғлиқ бугунги ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва истиқбол йўли, ижтимоий - иқтисодий тараққиёти талабларига жавоб берувчи илмий-амалий тавсияларнинг ишлаб чиқилмаганлиги кабиларни бугунги долзарб муаммолардан бири сифатида қайд этиш мумкин. психологик ишлар мажмуаси укувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда укитиш давомида психологик-педагогик жихатдан чукуррок урганишга йуналтирилган булиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим ва тарбиясидаги нуксонларининг сабабини аниклашга мулжаллангандир. диагностик ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "коррекцион психология амалий психолог фаолиятининг булаги сифатида"

1404028986_49961.doc коррекцион психология амалий психолог фаолиятининг булаги сифатида режа: 1.психологик коррекция ва ривожлантирувчи ишлар хакида маълумот. 2. коррекцион психологиянинг амалий психолог фаолиятидаги ўрни. 3. психологни турли ёшдаги болалар билан олиб борадиган психокоррекцион ишларида индивидуал ўзига хослигини ҳисобга олиш. 4. коррекцион ишлар жараёнида психолог ва мижоз ўртасидаги муносабатни ҳисобга олиш. инсон психологиясини тушуниш, таҳлил қилиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор бериш масаласи ҳамма замонларда ва ҳамма давлатларда ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг етакчи вазифаларидан бири бўлиб келган. хх аср бўсағасида психология фани ва унинг илғор вакиллари ўзларининг навбатдаги жаҳоншумул илмий мақсадлари - инсонга, айни пайтда, жамиятга психологик хизмат кўр...

DOC format, 108.0 KB. To download "коррекцион психология амалий психолог фаолиятининг булаги сифатида", click the Telegram button on the left.