ҳозирги замон психологияси ва унинг амалийвазифалари. мактабда психологик хизмат

DOC 56,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1362791018_41802.doc ҳозирги замон психологияси ва унинг амалийвазифалари www.arxiv.uz режа: 1. психология фан сифатида. 2. психологиянинг предмети. 3. тафаккур хакида тушунча. 4. хотира хакида тушунча. 5. ирода хакида тушунча. 6. психологиянинг методлари. 7. мактабда психологик хизмат. ҳозирги даврда иқтисодиёт ҳамда маданиятни тез ва уйғун ривожлантириш, социал муносабатларни ва сиёсий устқурмани такомиллаштириш, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ва олий бойлиги бўлмиш инсоннинг ўзини янада комил топтириш манфаатлари ёш авлодларга таълим ва тарбия беришга янгича, яна ҳам кенг кўламда ёндошишни талаб қилади. ҳозирги тез ўзгарувчан даврда барча фанлар қатори психология фани ва унинг бошланиш асоси бўлган умумий психологияга ҳам бир мунча эътибор кучайди. психология ва педагогикага оид барча фанлар бўйича янги дастур ва режалар ишлаб чиқилди. мактаб педагоги замон билан ҳамнафас бўлиши учун, ўзининг билимлари кўламини доимо ошириб, бойитиб бориши шарт. давлат талабларидан келиб чиқиб, ўқитувчи психология бўйича қандай билимларга эга бўлиши кераклигини тушуниб етиши зарурдир. психология фани инсонларни ўрганувчи фанлар қаторида туради. …
2
лга оширилишига эришамиз, лекин баъзан ғайрат кўрсатмай сустлик билан ишлаймиз. хилма-хил нарсаларни кўрар эканмиз, уларни кўздан кечирамиз, уларга бизга ёқади ёки ёқмайди, бир хил нарсани эсда тутамиз, бошқасини эса унутиб юборамиз, бир хил нарсага диққат қиламиз, бошқа бир нарсани пайқамай қоламиз. яхши китоб, ёқимли куй, рассомлик санъатининг гўзал асари ҳар қайсимизга роҳат боғишлайди. буларнинг ҳаммасига ва кўпдан-кўп бошқа нарсалар – психик хаётимизнинг, яъни руҳий дунёмиз (руҳиятимиз)нинг хилма-хил намоён бўлишидир. шунинг учун ҳам, психология бизнинг ўзимиз ҳақидаги, бизнинг ички руҳий дунёмиз хақидаги фандир. психология психик процессларни: - сезгилар, идрок, диққат, хотира, тафаккур, ирода, хаёл, хисларни ва шахснинг темперамент, характер, қобилият, эҳтиёжлар каби хоссаларини ўрганади, шунингдек психология фани одам фаолиятининг хусусиятларини (малакалари, одатлари, меҳнати ва ижодий фаолияти ва шунга ўхшашларни) ўрганади. бошқача қилиб айтганда психология шахсга хос бўлган барча хилма-хил индивидуал хусусиятларни ҳамда барча одамларга хос бўлган умумий психик сифатларни ўрганади. одамнинг психик ҳаёти мураккаб ва кўп қирралидир: у фақат ташқи муҳитнинг …
3
ўрганиш процессида хосил қилинган кўникмалардир. масалан: жисмоний тарбия дарсида 1-синф ўқувчиларига назар солинг. ўқитувчи уларга: ўнг қўлни кўтариш ва айни бир вақтда чап оёқ тиззасини эгиш керак – деб машқни кўрсатиб беради. мактаб боласи шу харакатларни бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. ўқитувчи: “бошлаймиз. бир ...” – деб команда беради. аммо ўқитувчи бу машқни уддалай олмайди. ўқувчи фақат бир неча марта машқ қилиш натьижасидагина бу харакатларни тўғри бажаришга ўрганади. ихтиёрий харакатлар сўз (ички ёки ташқи нутқ билан талаффуз этиладиган сўз) билан боғлиқдир. сўзда ҳамма вақт харакатнинг мақсади ифодаланган бўлади, сўз шундай бир сигналдирки, шунга қараб харакат содир бўла бошлайди. и.п. павлов сўзни “харакатни ишга соладиган сигнал” деб атаган эди, яъни ирода кишининг ўз фаолияти ва хулқини онгли равишда тартибга сола билишида ифодаланади. психиатрия (рухий касаллар) клиникаларида олиб бориладиган кузатишлар шуни кўрсатадики, мавхум (абстракт) сўз тафаккури бузилганида ихтиёрий харакатларнинг бузилиши хам кўрилади: беморлар муайян мақсадга қаратилган ҳаракатларни планлаштира ва бажара олмайдилар. …
4
факкур буюм ва ҳодисаларнинг умумий хусусиятларини билиш процессидир. тафаккур процесси кишиларда вужудга келадиган у ёки бу саволга жавоб бериш, у ёки бу саволни ечиш, у ёки бу қийинчиликдан чиқиш заруратидан (хиҳиш, интилиш) бошланади. мақсадсиз, “умуман” фикр юритиш мумкин эмас: бизнинг тафаккуримиз ҳамма вақт ҳақиқатнинг у ёки бу объектига йўналтирилган бўлади. биз ўқувчиларга ўйлашни маслаҳат берганимизда нима ҳақида ўйлаш яъни қайси саволга жавоб бериш, қайси масалани ечиш кераклигини ҳамма вақт кўрсатамиз. киши қанча кўп нарса билса. унинг маълумоти шунчалик кенг, унда шунчалик кўп янги савол ва проблемалар туғилади, шу қадар унинг фикрлари фаол ва мустақилроқ бўлади. киши билимлари кенгаяди – янги масалалар туғилади фикр активлашади. фикр юритишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани ечиш процесси ўйлаб ҳал қилиш керак бўлган масалани фақат англагандан сўнг бошланади. хотира. хотиранинг умумий характеристикаси. хар куни биз кўп янги нарсаларни биламиз, кун сайин бизнинг билимимиз бойиб боради. инсон ниманики билмасин, у унинг мия “хазиналарида” сақланиши мумкин. мия …
5
лдорлиги ва танлаб эсда қолдириши шахснинг йўналиши билан боғлиқ. сизга маълумки, шахснинг йўналиши унинг қизиқиш ва иштиёқида ифодаланади. кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир этади ва муваффақиятли эсда олиб қолишни таъминлайди. айниқса, эсда олиб қолишда шахсни характерловчи барқарор қизиқишлари катта аҳамиятга эгадир. атрофдаги барча ҳаёт билан боғлиқ бўлган бу барқарор қизиқиш у билан боғлиқ бўлмаганга нисбатан яхши эсда сақланади. биз кўпинча у ёки бу факт ва борлиқ ходисаларини ёмон эсда сақлаймиз, бу бизда хотира ёмонлигини эмас балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. агар бирор нарсани ёмон хотирласак биз ўзимизни унга қизиқишимиз йўқлиги билан оқлаймизку. психология методлари. психология психик процессларни, шахснинг индивидуал хусусиятларини ўрганар экан, текширишнинг муайян муайян методларини қўллайди. текшириш методлари (йўллари ва усуллари) объектив бўлмоғи керак. психик ҳаётни одамнинг фаолияти процессида текширганимиздагина объектив текшириш қулайроқ бўлади. одамнинг иш харакатлари ва хатти-харакатлари асосидагина унинг ниятлари, фикрлари ва ҳиссиёти ҳақида тўғри фикр юргазиш мумкин, деб кўрсатиб ўтган эди. психикани объектив текшириш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳозирги замон психологияси ва унинг амалийвазифалари. мактабда психологик хизмат"

1362791018_41802.doc ҳозирги замон психологияси ва унинг амалийвазифалари www.arxiv.uz режа: 1. психология фан сифатида. 2. психологиянинг предмети. 3. тафаккур хакида тушунча. 4. хотира хакида тушунча. 5. ирода хакида тушунча. 6. психологиянинг методлари. 7. мактабда психологик хизмат. ҳозирги даврда иқтисодиёт ҳамда маданиятни тез ва уйғун ривожлантириш, социал муносабатларни ва сиёсий устқурмани такомиллаштириш, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ва олий бойлиги бўлмиш инсоннинг ўзини янада комил топтириш манфаатлари ёш авлодларга таълим ва тарбия беришга янгича, яна ҳам кенг кўламда ёндошишни талаб қилади. ҳозирги тез ўзгарувчан даврда барча фанлар қатори психология фани ва унинг бошланиш асоси бўлган умумий психологияга ҳам бир мунча эътибор кучайди. психология ва педагогикага оид...

Формат DOC, 56,0 КБ. Чтобы скачать "ҳозирги замон психологияси ва унинг амалийвазифалари. мактабда психологик хизмат", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳозирги замон психологияси ва у… DOC Бесплатная загрузка Telegram