она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш

DOC 42,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404039099_50182.doc она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш . режа: 1. анъанавий ва ноанъанавий дарслар, уларнинг таълимда тутган ўрни. 2. дарс жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш, уларни мустақилликка йўналтириш. 3. ноанъанавий дарс турлари ва уларни ташкил этиш. 4. бир соатлик дарс ишланмаси. жамиятимизнинг барча жабҳаларида қайта қуриш бўлгани каби таълим-тарбия соҳасида ҳам қайта қуриш, янгиланиш зарурлиги намоён бўлиб бормоқда. ҳеч сир эмас, таълимнинг анъанавий усули ҳозирги кун талабларини қондирмай қўйди. шу боис «замонавий дарс қандай бўлмоғи керак?» савол туғилади.бу савол кейинги кунларда кўпчилик ўқитувчиларни қизиқтирмоқд а. бугунги кунда бошланғич таълимнинг сифати, самарадорлиги буткул ўқитувчи зиммасига, унинг изланувчанлиги, фидоийлиги, ўз масъулиятини қай даражада хис этишига боғлиқ бўлиб қолди. ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси ўзи ўқитаётган синф ўқувчилари ўқув йили якунида фанлардан эгаллашлари лозим бўлган билим, малака, кўникмалар мезони талаблари даражасида билим, малака ва кўникмаларига эга бўлишига эришиши керак. шундай экан дарсларни қандай усул билан олиб бориш масаласини ўқитувчи эҳтиёрига бериш мақул деб биламиз. лекин …
2
нг миллий моделини белгилашда биринчи ўринга шахс қўйилади. бунда асосан ўқувчи шахси қолаверса ўқитувчи шахси, раҳбар шахсига янгича ёндошиш, янгича талаблар кўзда тутилади. «таълимдан асосий мақсад, болаларга илгаригидек билим бериш эмас, уларни билим олишга ўргатишдир. бунда ўқувчилар пасеив тингловчи бўлиб қолмай, балки билим олиш жараёнининг фаол иштирокчисига айланишлари керак. бу демакки, ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабати ва билим олиш жараёнидаги руҳий ҳолати тубдан ўзгариши лозим. юртбошимиз нутқларида таъкидлаганларидек, «ўқувчи-ўқитувчи муносабатидаги мажбурий итооткорлик ўрнини онгли интизом эгаллаши» керак. шундагина мусттақил давлатимиз учун эркин фикрлайдиган, мустақил фаолият кўрсата оладиган кадрлар етиштиришимиз мумкин». («тил ва адабиёт таълими» журнали 1998 йил 1-сон 18-боб журнал таҳририятининг жўра ғаниевич йўлдошевга мурожаат этиб саволларига олган жавобларидан). демак дарс жараёнида ўқувчини фаоллаштириш, мустақил фаолият кўрсата оладиган қилиб етиштириш лозим. ҳозирги кунда ўқитувчилардан талаб этилаётган нарса, ўқувчиларни фаоллигини кучайтириш, чунки фаоллик бор жойда онглилик бўлади. дарсларни замонавий усулда ташкил этиш учун бир қатор методик ва педагогик талабларга қаттий риоя …
3
ҳозиржавоблик, синчковлик, эпчиллик каби ижобий хислатлар куртак ота бошлаган, лекин ҳали етилмаган бўлади. муттасил ўйин билан машғул бўлган боланинг фаолияти эндиликда ўзгаради. кечаги ўйин билан машғул бўлган бола эндиликда 40-45 дақиқа давомида диққатини бир ерга тўплаб, талабга риоя қилган ҳолда ўқитувчи билан фаолиятда бўлади, билим олади, мушоҳада қилади. бу бола учун жуда мураккаб жараёндир. уқитувчи яна шундай вақтда ўқувчиларни ўқув машғулотларига қизиқтириш йўлларини топиши ўз ишига ижодий ёндошуви лозим. уқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишини ошириш, тафаккурини ривожлантиришда ноанъанавий дарс турларини қўллаш яхши натижа беради. бундай дарсларнинг оддий дарслардан фарқи шундаки, ўқитувчи дарсни ўйин тариқасида ташкил этади ва болаларни ҳаёлан турли оламга, эртаклар оламига, космас ва ҳатто марсга ҳам олиб чиқиши мумкин. масалан, «эртаклар оламига саёҳат», «марсга саёҳат», ўйин, мунозара (савол-жавоб), мушоҳада беллашув саҳналаштирилган уйғунлашган, тест-синов каби дарс шакллари ноанъанавий дарслар жумласига киради. бундай дарс дарсликда берилган катта бўлим материаллари ўрганиб бўлингач, чорак (йил) оҳирларида эгалланган билимларни такрорлаш, мустахкамлаш мақсадида ўтказилиши ҳам …
4
она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш - Page 4
5
она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш" haqida

1404039099_50182.doc она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш . режа: 1. анъанавий ва ноанъанавий дарслар, уларнинг таълимда тутган ўрни. 2. дарс жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш, уларни мустақилликка йўналтириш. 3. ноанъанавий дарс турлари ва уларни ташкил этиш. 4. бир соатлик дарс ишланмаси. жамиятимизнинг барча жабҳаларида қайта қуриш бўлгани каби таълим-тарбия соҳасида ҳам қайта қуриш, янгиланиш зарурлиги намоён бўлиб бормоқда. ҳеч сир эмас, таълимнинг анъанавий усули ҳозирги кун талабларини қондирмай қўйди. шу боис «замонавий дарс қандай бўлмоғи керак?» савол туғилади.бу савол кейинги кунларда кўпчилик ўқитувчиларни қизиқтирмоқд а. бугунги кунда бошланғич таълимнинг сифати, самарадорлиги буткул ўқитувчи зиммасига, унинг изланувчанлиги, фидоийлиги, ўз масъулиятини қай даражада х...

DOC format, 42,0 KB. "она тилидан ноанъанавий дарсларни ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.