таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) узбек тили дарсларида синфдан ташқари ишларни ташкил этиш

DOC 127,5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403409439_45730.doc таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) узбек тили дарсларида синфдан ташқари ишларни ташкил этиш режа: 1. ўзбек тили таълимида синфдан ташқари тадбирларнинг аҳамияти. 2. синфдан ташқари тадбирларнинг мазмуни, турлари. 3. тўгараклар. жамият тараққиётининг қайта қуриш даврида умумтаълим мактаблари олдида турган улкан ва энг муҳим вазифалардан бири ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини, ижодкорлигини ўстириш орқали уларга фан асосларидан чуқур ва мустаҳкам билим бериш ҳамда билимларини амалда қўллаш кўникмасини, малакасини ҳосил қилишдан иборат. чунки ёш авлодни баркамол инсон даражасига етказишда ўқитувчи ҳам ота-она каби масъулдир. ўзбек тили таълимининг бош мақсади – огзаки ва ёзма нутқ кўникмасини шакллантириш, тўгри ва теран фикрлаш, ўз фикрларини ихчам, тушунарли, жўяли баён қилиш масаласини таркиб топтиришдан иборат. бу борада ўқувчи тафаккурининг шаклланиши, эркин фикрлаши, ёзма ва огзаки нутқининг равонлиги бевосита жамиятнинг маънавий согломлиги, ўқувчи яшаётган муҳитга, кўп жиҳатдан адабиёт ва санъатнинг аҳволи билан богланади. модомики шундай экан, ўзбек тили машгулотларида ўқитувчи …
2
ашувлар, қизиқарли давра суҳбатлари уюштирилади, ёзувчи-шоирларнинг уй-музейларига, улар тугилиб ўсган шаҳар (қишлоқ), таҳсил олган жойларга саёҳат қилинади, биргалашиб телевизион кўрсатувлар, видеофильмлар томоша қилинади, ўрганилган китоблар бўйича кичик саҳна асарлари тайёрланади ва ижро этилади. айрим ёзувчилар ҳаёти ва ижодий фаолиятини кенгроқ ўрганиш икки хил йўналишда бўлиши мумкин: 1. синфда ўрганилган айрим ёзувчилар ҳаёти ва ижодий фаолияти билан чуқурроқ танишиш. 2. дастурда назарда тутилмаган, аммо ижоди ўқувчиларни қизиқтирадиган ёзувчилар, хусусан, ёш ижодкорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш. маълумки, дастур асосида ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ўзлаштирилар экан, ўқувчилар улардан баъзилари фаолияти билан муфассалроқ танишиш истагини изҳор қиладилар. aнa шундай ҳолатларда ўқитувчи дарсдан ташқари вақтда бу истакни бажо келтиришни уюштиради. дарсда ижоди ўрганилмайдиган ёзувчилар ҳаёти ва фаолияти билан танишиш 5-6-синфларда ўқитувчи суҳбати, ёш ижодкор билан учрашув тарзида, 7-9-синфларда эса ўқитувчи раҳбарлигида ўша ёзувчи асарларини мустақил ўрганиб, у ҳақдаги суҳбатда иштирок этиш, уй-музейларга бориш тарзида ёки учрашув кўринишида амалга оширилади. синфда хоҳиши ёки устоз тавсиясига кўра …
3
лоҳаза, таассурот, тақриз ёзадилар. ўқитувчи бу хил тадбирлар бўйича ўқувчиларга топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. синфдан ташқари ишлар, асосан, хилма-хил адабий тўгараклар кўринишида олиб борилади. умумтаълим мактабларида тўгаракларнинг қуйидагиларини муваффақиятли ташкил этиш мумкин: 1. халқ огзаки ижодини ўрганиш тўгараги. 2. мумтоз адабиётни ўрганиш тўгараги. 3. замонавий адабиётни ўрганиш тўгараги. 4. бадиий ўқиш тўгараги. 5. адабий-ижодий тўгарак. 6. драматик тўгарак. 7. адабий-ўлкашунослик тўгараги. 8. "ёш танқидчилар'' тўгараги. 9.'' ёш таржимонлар'' тўгараги. 10. "ёш муҳаддислар" тўгараги. 11. “ёш журналистлар" тўгараги. ушбу тўгаракларнинг ҳар бири бадиий адабиётни чуқур ўрганиш, ўқувчиларнинг ижодий фикрлашларини ривожлантириш, бадиий иқтидорга эга бўлган ўқувчилар истеъдодини камол топтириш мақсадини кўзлайди. тўгараклар ўқувчиларнинг ихтиёрий хоҳишлари асосида ташкил қилинади ва ўз ишини йиллик режалар асосида уюштиради. уларга адабиёт ўқитувчилари, ота-оналар, ёзувчилар, танқидчилар, театр актёрлари ва бошқа мутахассислар раҳбарлик қилишлари мумкин. 5-9-синф ўқувчиларини ўзида жамлаган халқ огзаки ижоди тўгараги устоз бошчилигида: - халқ огзаки ижоди намуналарини тўплаш, умумлаштириш ва тадқиқ этиш; …
4
ва фаолияти чуқурроқ ўрганилади; - айрим муҳим асарлар атрофлича таҳлил қилинади; - ўқувчилар баъзи муҳим мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб борадилар ва уларнинг натижаларини семинарлар ва илмий анжуманларда баён қиладилар; - тўгарак деворий газетасида ўқувчилар эришган ютуқлар акс эттириб турилади. мазкур тўгаракни 7-9-синф ўқувчилари иштирокида уюштириш мақсадга мувофиқдир. тўгарак машгулотларида ўрганилиши зарур бўлган мавзулардан бири аруз назарияси ва амалиётидир. бунда шеъриятимизнинг минг йиллик ўлчов тизими хусусиятларини ўрганмай туриб, бу тизим асосида яратилган шеърий асарларни ифодали ва бадиий ўқиш ҳам, шоирларимизнинг вазн устида ишлаш маҳоратини ўзлаштириш ҳам мумкин эмас. шундай экан, тўгарак машгулотларида бу назарий маълумотлар билан таништириш ҳар бир ўқитувчининг вазифаси саналади. аруз назариясини ўрганишга багишланган машгулот давомида ўқитувчи тўгарак аъзоларига аввало шеъриятимизда аруз тизимининг қўлланиш тарихи ҳақида маълумот беради, аруз илми ривожи тўгрисида, навоий, бобур, фитрат, уммат tўйчиев, алибек рустамов, анвар хожиаҳмедов ва бошқа муаллифларнинг ўзбек арузи ҳақидаги асарлари тўгрисида тўхтаб ўтади. сўнг аруз тизими хусусиятлари: қисқа ва чўзиқ ҳижолар, …
5
бадиий ўқиш малакаларини тарбиялаш, хилма-хил жанрлардаги шеърий ва насрий асарларни саводли ва таъсирчан ўқий оладиган бадиий сўз усталарини етказиш мақсадини кўзлайди. унинг машгулотларида: - бадиий ўқишнинг назарий масалалари: асар моҳияти, тимсоллар руҳиятини англаб етиш, уларнинг қиёфасини ҳаётий ва жозибали гавдалантириш, ўқишда оҳангни сақлаш, аруз, бармоқ, сарбаст вазнларидаги шеърий асарларни бадиий ўқиш усуллари кабиларни ўрганиш; - бадиий ўқиш малакаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича муттасил мaшқ қилиб бориш; - бадиий ўқиш танловларига тайёрланиш, адабий анжуманларда иштирок эташ; - таниқли бадиий ўқиш усталари билан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг ижросида ёзилган аудио-видеокассеталарни кўриш ва тинглаш, энг яхши бадиий ўқувчи тўгарак аъзолари ижросида аудио-видеокассеталар тайёрлаш каби тадбирлар амалга оширилади. адабий-ижодий тўгарак 5-9-синфларнинг бадиий ижодга қизиқувчи истеъдодли ўқувчиларига мўлжалланади ва уларни бадиий ижод сирлари билан таништириш, ўзлари қизиққан адабиёт турлари ва жанрларида ижод қилишга ўргатиш мақсадини назарда тутади. унинг машгулотларида ўқитувчилар: - адабиётнинг сўз санъати сифатидаги хусусиятлари, адабий усуллар, жанрлар ва шакллар, лирик ва эпик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) узбек тили дарсларида синфдан ташқари ишларни ташкил этиш"

1403409439_45730.doc таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) узбек тили дарсларида синфдан ташқари ишларни ташкил этиш режа: 1. ўзбек тили таълимида синфдан ташқари тадбирларнинг аҳамияти. 2. синфдан ташқари тадбирларнинг мазмуни, турлари. 3. тўгараклар. жамият тараққиётининг қайта қуриш даврида умумтаълим мактаблари олдида турган улкан ва энг муҳим вазифалардан бири ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини, ижодкорлигини ўстириш орқали уларга фан асосларидан чуқур ва мустаҳкам билим бериш ҳамда билимларини амалда қўллаш кўникмасини, малакасини ҳосил қилишдан иборат. чунки ёш авлодни баркамол инсон даражасига етказишда ўқитувчи ҳам ота-она каби масъулдир. ўзбек тили таълимининг бош мақсади – огзаки ва ёзма нутқ кўникмасини шакллантириш,...

DOC format, 127,5 KB. To download "таълимий (назорат) баён ёзиш (амалий машгулот) узбек тили дарсларида синфдан ташқари ишларни ташкил этиш", click the Telegram button on the left.