кўришда нуқсони бор болалар

PPT 590,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1462773753_62762.ppt слайд 1 кўришда нуқсони бор болалар www.arxiv.uz www.arxiv.uz кўриш анализатори ёрдамида дунёни идрок этиш боланинг руҳий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. теварак-атроф ҳақидаги энг кучли таассуротлар кўз билан идрок этилади. бола кўриш қобилияти орқали нарсаларнинг ранги, шакли, ҳажми, ҳаракати, узоқ-яқинлиги, фазодаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлади. маълумки, кўриш анализатори нурларни қабул қилувчи қисм-кўз олмаси (соққаси) ва унинг ёрдамчи аппаратидан кўзга тушган тасвирни аввал пўстлоқ ости марказларига, кейин эса олий кўрув марказлари жойлашган катта мия пўстлоғига (энса бўлакларига) етказиб берадиган ўтказувчи йўллардан ташкил топган. ана шу анализаторнинг ҳар қандай қисмларидаги ўзгаришлар боланинг кўриш қобилиятига албатта таъсир кўрсатади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz тифлопедагогикада кўзи ожиз болалар кўр (сўқир), яхши кўра олмайдиган, кўзи хира_болалар гуруҳига бўлинади. кўр болаларнинг кўриш қобилияти кескин камайган (тотал кўрлик) ёки коррекция қўлланилганида (кўзойнак тутилганда) ҳам кўриш ўткирлиги 0,04 гача пасайган, яъни бундай болалар амалда кўр бўлади. заиф кўрувчи болаларда кўриш ўткирлиги 0,05 дан то 0,4 гача бўлиши мумкин. …
2
ўр ёки заиф кўрувчи бўлиб қолиш ҳодисаларига деярли тамомила барҳам берилди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz кўз ожизлиги, яъни кўриш нуқсонлари зўрайиб борадиган ва бир хил турадиган (муқим) бўлади. зўрайиб борадиган хили кун сайин оғирлашиб, бора-бора кўрликка олиб келади. муқим хили эса турғун бўлади, боланинг кўриш даражаси доим бир хилда тураверади. кўриш қобилиятининг зўрайиб борадиган заифлиги, кўксув, яъни глаукома касаллиги (кўз ички босимининг кўтарилиб кетиши) кўрув нерви атрофияси, тўр парда (кўзнинг ёруғликни қабул қиладиган қисми) дистрофияси (айниши) га боғлиқ бўлиб, боланинг ҳар қандай ривожланиш даврида вужудга келиши мумкин. гигиеник талабларга риоя қилмаслик рефракция аномалиялар билан боғлиқ бўлган кўз камчиликлари зўрайиб боришига ҳам олиб келади (фақат яқиндан ёки узоқдан кўришга). ёш гўдакларда баъзан кўзга оид туғма нуқсонлар хам учрайди: криптофтальм - кўз олмаси, қовоқларининг туғилишдан ривожланмай қолгани; микроблефарон -кўз қовоқлар калталиги туфайли кўзнинг юмилмай туриши, колобома — кўз қовоқларининг нуқсони ва бошқалар шулар жумласидандир. бундай камчиликларнинг кўпчилигини жарроҳлик йўли билан даволаб, уларни бартараф этса …
3
пайдо бўлган бўлса, боланинг теварак-атроф ҳақидаги тасаввурлари шунча бой ва уларни мустаҳкамлаш, такомиллаштириш, кенггайтириш шунчалик осон бўлади. кўриш қобилияти кескин камайган болалар кўзи ожиз болалар учун махсус ташкил этилган мактабларда ёки соғлом тенгдошлари орасида таълим олишлари керак. бу мактабларда соғлом анализаторларнинг актив фаолияти асосида (туйғу ва эшитиш, бошқа сезги анализатори) кўриш анализатори фаолиятини қоплаш ишлари олиб борилади. махсус таълим-тарбия ишлари кўриш қобилиятининг заифлиги натижасида пайдо бўлган иккиламчи психик асоратларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш, коррекциялашга қаратилади. болада мустақил ҳаёт учун зарур бўлган барча билим кўникма, ҳамда малакалар шаклантириб борилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz заиф кўрувчи болалар теварак-атрофни кўриш анализатори орқали идрок этадилар. улар ҳам кўриш қобилияти заиф болалар учун ташкил этилган махсус мактабда ёки кўрлар мактаби қошидаги махсус синфларда соғлом тенгдошлари орасида таълим олишлари керак. бироқ бундай болалар аксари оммавий мактабларда ўқишни бошлаши маълум. бир неча йил муваффақиятсиз равишда, қийналиб ўқигач, улар махсус мактабга юборилади. бундай болаларни тарбиячи ва ўқитувчилар соғлом тенгдошларидан …
4
а офталмолог ҳузурига маслаҳатга юборишлари керак. офталмолог болани текшириб, керак бўлса унга коррекция қиладиган кўзойнак тақиб юришни тавсия этади ва бола қаерда таълим олиши кераклигини аниқлайди. кўзойнак тақиб юриши керак бўлган болаларга боғча ва мактаб шароитида тўғри санитария-гигиена шароитлари яратилиши зарур. боланинг иш ўрни тўғри ва етарли даражада ёритилган бўлиши лозим. бола доска, жадвал, картада чизилган тасвирлар ва бошқа ўқув материалларини қанчалик аниқ кўраётганига эътибор берилади. аномал рефракцияли болаларнинг кўзи тез чарчаб қолишини ҳисобга олиб, дарс вақтида уларга иш турларини мумкин қадар ўзгартириб туриш, кўз қадаш билан боғлиқ бўлган ишлар, топшириқлар ҳажмини ғоят жиддий назорат қилиб бориш зарур. www.arxiv.uz www.arxiv.uz кўз ўткирлиги 0,05 дан то 0,4 гача бўлган заиф кўрувчи болалар махсус боғча ва мактабларда таълим-тарбия олишади. бу жойларда ўқув ишлари кўриш асосида олиб борилади, аммо турли техник ва катталаштирувчи оптик воситалардан, йирикроқ ҳарфлар билан босиб чиқарилган дарсликлардан, махсус ёритгичлардан ва ҳоказолардан фойдаланилади. махсус мактабнинг асосий вазифаларидан бири — болаларда …
5
да ўз ўрнини топиб кетишлари мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кўришда нуқсони бор болалар"

1462773753_62762.ppt слайд 1 кўришда нуқсони бор болалар www.arxiv.uz www.arxiv.uz кўриш анализатори ёрдамида дунёни идрок этиш боланинг руҳий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. теварак-атроф ҳақидаги энг кучли таассуротлар кўз билан идрок этилади. бола кўриш қобилияти орқали нарсаларнинг ранги, шакли, ҳажми, ҳаракати, узоқ-яқинлиги, фазодаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлади. маълумки, кўриш анализатори нурларни қабул қилувчи қисм-кўз олмаси (соққаси) ва унинг ёрдамчи аппаратидан кўзга тушган тасвирни аввал пўстлоқ ости марказларига, кейин эса олий кўрув марказлари жойлашган катта мия пўстлоғига (энса бўлакларига) етказиб берадиган ўтказувчи йўллардан ташкил топган. ана шу анализаторнинг ҳар қандай қисмларидаги ўзгаришлар боланинг кўриш қобилиятига албатта таъсир кўрсатади. www.arxiv.uz w...

Формат PPT, 590,0 КБ. Чтобы скачать "кўришда нуқсони бор болалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кўришда нуқсони бор болалар PPT Бесплатная загрузка Telegram