таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш

PPTX 107,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1700505521.pptx /docprops/thumbnail.jpeg таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш мавзу: таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш педагогик жараённинг моҳияти - ўқитувчи хамда таҳсил олувчининг биргаликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жараёнда педагог таҳсил олувчига юзага келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. педагогик ёрдамнинг асосий мохияти педагогик жараённинг тавсифи, унинг маълум мақсадга йўналтирилганлиги, шунингдек, шахсни шакллантириш ва тарбиялаш борасида ҳал этиладиган вазифалар билан ифодаланади. педагог ахборотларни эълон қилиш, кўрсатиш, эслатиш, тушунча ёки маслаҳат бериш, йўналтириш, ҳаққонийлаштириш, кенгашиш, бартараф этиш, ҳамдардлик қилиш, илҳомлантириш, қизиқиш ва ҳурматни изхор қилиш, талабчанликни қўллаб-қувватлаш каби кўринишларда ёрдам беради. замонавий ўкитиш технологиялари - мажмуавий интеграл (бутун, узвий боғлиқ) тизим бўлиб, унда таълим мақсадлари асосида белгиланган кўникма ва малакалар тахсил олувчилар томонидан назарий билимларни ўзлаштириш, уларда муайян маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга йўналтирилган педагогик фаолият элементларининг маълум тартибга солинган тўплами сифатида акс этади. педагогик вазифани белгилашда қуйидагиларни инобатга олиш максадга мувофикдир: таълим мақсадларини таҳлил этиш асосида ўқув предмети мазмунини аниқлаш; ўқув предмети …
2
шларида яшаб ижод этган буюк чех педагоги ян амос коменский (1592-1670 йиллар) томонидан асосланган синф-дарс тизими мохиятини акс эттиради. мазкур тизимнинг моҳияти куйидагилардан иборат: а) таҳсил олувчилар ёши ва тайёргарлик даражаларига кўра синфлар тарзида гуруҳланадилар ва умумий ишни бажарадилар; б) ўкув предметининг мазмуни бир қатор бўлим ва мавзуларга, бўлим ва мавзулар эса бир қатор баравар ва изчил жойлаштирилган қисмларга ажратилиб, улар бирин-кетин маълум жадвал бўйича келадилар (дарслар). синф ёши ва билими жиҳатидан бир хил бўлган муайян таҳсил олувчилар гуруҳини; дарс эса бевосита ўқитувчининг раҳбарлиги ҳамда назорати остида муайян таҳсил олувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнини англатувчи тушунчалардир. дарс - ўкув ишларининг асосий ташкилий шакли ҳисобланади. синф-дарс тизими қуйидаги мазмунга эгадир: 1. ҳар қайси синф ёши ва билим даражасига кўра бир хил бўлган таҳсил олувчиларнинг доимий гуруҳига эга бўлади. 2. дарс жараёни асосан 45 дақиқа (ёки бир академик 80 дақиқа) давом этиб, қатьий жадвал асосида олиб борилади. 3. дарс ўқитувчи …
3
г турли шакллари: жамоа, гуруҳли ва якка тартибдаги шаклларини мақбул равишда қўшиб олиб бориш. 5. укитувчининг раҳбарлик роли билан таҳсил олувчилар фаол билиц фаолиятини бирга олиб бориш. 6. дарсларнинг ўзаро узвий ва диалектик хусусиятга эга бўлишига эришиш. 7. таҳсил олувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш. 8. дарсда таҳсил олувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун кулай шарт-шароит яратиш. 9. дарсларни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш. 10. дарсда таҳсил олувчи эркинлигини таъминлашга эришиш. таълим назариясида ўқитиш (таълим) методлари марказий ўрин эгаллайди. таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усуллари ҳамда ўкув материалини назарий ва амалий жиҳатдан йўналтирилган йўлларини англатади. ўқитиш методлари таълим жараёнида ўқитувчи ва таҳсил олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини хамда шу жараёнда таҳсил олувчилар қандай иш-ҳаракатларни бажаришлари кераклигини белгилаб беради. методлар бир канча асосий гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида кичик гуруҳлар ва уларга кирувчи алохида методларга бўлинади. ўқув-билиш …
4
тлари бўйича барча синфларда мурожаат килиш мумкин. ушбу метод баён қилинаётган маълумотларнинг тўғридан-тўғри ўқитувчининг жонли нутқи оркали идрок қилиниши билан тавсияланади ва ана шу хусусиятига кўра таълимнинг бошқа методларидан фарқ қилади хамда 5 турда қўлланилади. оғзаки баён қилиш методининг турлари: а) ҳикоя қилиш; б) ўкув материалини тушунтириш; в) маъруза; г) суҳбат; д) дарслик ва китоблар билан ишлаш. ҳикоя қилиш ўқитувчи томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид далил, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки кисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қиска ва изчил баён қилишдир. ҳикоя қилиш ижтимоий-гуманитар предметларни ўқитишда кенг кўлланилади. ҳикоя қилиш давомида таҳсил олувчилар пассив тингловчи бўлиб қолмасликлари, аксинча, уларнинг фаолликларини ошириш, диққатларини мавзуга жалб этиш, ҳодиса ва воқеалар хусусида фикр юритишларини таъминлаш мақсадида саволлар бериб бориш, кўргазмали қуроллардан фойдаланишга алоҳида эътибор бериш зарур. суҳбат методи аксарият ҳолатларда савол-жавоб методи деб хам юритилади. чунки ушбу метод асосида таълим жараёнини ташкил этиш асосан савол-жавоб тарзида олиб борилади. суҳбат методи таҳсил …
5
дан фойдаланиш таҳсил олувчиларда кичик тадқиқотларни олиб бориш кўникмаларининг шаклланишига ёрдам беради. дарслик ва китоб билан ишлаш икки йўналишда олиб борилади . дарслик ва манба (китоб)билан ишлаш методининг йўналишлари: дарс жараёнида дарслик ва ўқув адабиётлари (манбалар) билан ишлаш; дарс мавзусига боғлиқ ҳолда ҳамда синфдан ташқари шароитларда дарслик ва ўқув адабиётлари билан мустақил ишлаш. таълим технологияси жараёнининг умумий мақсади қуйидаги даражаларда ойдинлашади: таълим муассасасининг мақсади ҳамда ўқитувчи ва унинг методик фаолияти идентификацияси; ўқув предмети (бўлим)нинг мақсади, ўқитувчи ва унинг методик фаолияти идентификацияси; модул (ўкув элементи) мақсади ва ўқитувчининг таҳсил олувчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти модули, унинг ташҳис қилинадиган охирги натижалари. педагогик технологияни амалга оширишда таълим мазмунига таянган холда маълум метод ва воситалар кўлланилади. педагогик технология методларининг қўлланилиши куйидаги омиллар: ўкитишнинг фаол методлари; педагогик техника ва педагогик ишлаб чикариш асослари; таълим жараёнини индивидуаллаштириш; илғор педагогик тизимларни лойиҳалаш; таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш; модулли таълим технологиялари; педагогикада инновацион жараёнлар; педагогик меҳнатни ташкил этишнинг илмий асослари; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш" haqida

1700505521.pptx /docprops/thumbnail.jpeg таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш мавзу: таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш педагогик жараённинг моҳияти - ўқитувчи хамда таҳсил олувчининг биргаликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жараёнда педагог таҳсил олувчига юзага келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. педагогик ёрдамнинг асосий мохияти педагогик жараённинг тавсифи, унинг маълум мақсадга йўналтирилганлиги, шунингдек, шахсни шакллантириш ва тарбиялаш борасида ҳал этиладиган вазифалар билан ифодаланади. педагог ахборотларни эълон қилиш, кўрсатиш, эслатиш, тушунча ёки маслаҳат бериш, йўналтириш, ҳаққонийлаштириш, кенгашиш, бартараф этиш, ҳамдардлик қилиш, илҳомлантириш, қизиқиш ва ҳурматни изхор қилиш, талабчанликни қўллаб-қувватлаш каби кўринишлард...

PPTX format, 107,3 KB. "таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.