биологиянинг ўқитиш воситалари

DOCX 23.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1700588179.docx биологиянинг ўқитиш воситалари режа: 1.ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти 2.ўқитиш воситаларининг системаси. 3.кўргазмали қуролларнинг хиллари: 1.ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти. бевосита идрок қилиш мумкин бўлган нарсалар асосида олиб бориладиган таълим кўргазмали таълим деб аталади. таълим бериш воситаларнинг роли бениҳоят катта. атоқли рус педагоги к.д.ушинский болани эсида бирор нарсанинг маҳкам ўрнашиб қолишини хоҳловчи педагог боланинг сезги аъзоларини мумкин қадар кўпроғини: кўзи, қулоғи, товуш органи, мускул сезги ва хатто иложи бўлса хидлаш ва таъм билиши органларини эсда тутиб қолиш жараёнида қатнаштиришига ҳаракат қилиши керак деган эди. кўргазма воситалари таълимини онгли бўлишида ниҳоятда катта аҳамиятга эга. биология ҳаёт тўғрисидаги фан. бинобарин биология ўқитиш жараёнида табиий кўргазмали воситалар-ўсимликлар, хайвонлар, замбуруғлар, прокариот организмлардан кенг фойдаланиш табиий бир ҳол. кўрсатмали таълим фақат табиий кўргазма воситаларигина эмас, шу билан тасвирий кўзгазмали воситаларига ҳам асосланади. кўрсатмали восита бўлган тақдирдагина ўқувчи табиатдаги нарса ва ходисаларни ўзаро таққослаши, уларнинг ўзаро ўхшашликлари, тафовутларини аниқлай олиши мумкин. кўргазмали воситалар ёрдамида ўқувчи ўрганилган ўқув …
2
б идрок, тасаввур ҳосил қилиш ривожланади. юқори синф ўқувчиларининг ақлий фаолиятида абстракт-назарий тафаккур етакчи роль ўйнайди. таълим воситаларининг барчаси биология мазмуни ва ўқув фаолиятининг ташкил қилиш усулларини ифода қилади. табиий кўргазма воситалари-микропрепаратлар, тирик ёки фиксирланган ўсимлик, ҳайвонлар уларнинг айрим бўлаклари, коллекциялар тулуплар, гербарийлар, биосистемалар (тўқай, тоғ олди, яйлов чўл) бўлиб, улар билан ўқувчилар бевосита дарсда ёки экскурсия мобайнида танишадилар. табиий кўргазмали воситалар фақат кўриш орқали эмас, балки эшитиш, хид, таъм билиш органлари ёрдамида идрок қилинади. табиий кўргазмали воситалар ўрнига тасвирий кўргазмали воситалар баъзан чунончи ҳужайра, организм экосистемалар тузилиши, моддаларнинг даврий айланишига оид таблицалар, схемалар, моддалар, фото суратлардан фойдаланилади. компьютер, мултимедийлар, тасвирий кўргазмали воситаларнинг алоҳида гуруҳи саналади. оғзаки ёки вербал воситалар – булар дарсликлар, илмий-оммабоп китоблар, ўқитувчининг сўзи, телевидения ёки кинокадрлардаги диктор матни, компьютер дастурлари (видеокадрлар, моделлар,) тестлар, дидактик карточкалардир. табиий ёки тасвирий воситаларни ўкувчи томонидан идрок қилиниши, улар устида кузатиш, ўтказиш ёки фаолият ҳаракати ёрдамида амалга ошади. мактабларда ўтказилган махсус …
3
чунки у ҳар хил педагогик тушунчаларни ўзида ифода қилади. масалан “кўргазмалилик принципи”, “кўргазмалилик ўқитиш воситаси”, “кўргазмали қурол” тушунчаларни фарқлаш керак. кўргазмалилик пиринципи дейилганда биологияни ўқитиш жараёнида ўқитувчи амал қиладиган дидактик принцип тушунилади. кўргазмалилик бир вақтнинг ўзида сезиш, мантиқ, конкрет, абстрак йўли билан билишни ўзида бирлаштириб абстрак тафаккурни ривожланишига ёрдам беради ва кўп ҳолларда унинг таянчи ҳисобланади. кўргазмалик ўқитиш воситаси сифатида ўқувчилардан статистик ва динамик образлар ҳосил қилишга қаратилган бўлади. кўргазмали ўкитиш воситаси ўз мазмунига кўра кўргазмали қурол тушунчасига яқин, лекин хажмига кўра унга нисбатан кенг. масалан буғланишга оид тажриба ёки телекўрсатув, синф тахтасида ишланган расм кўргазмали воситаси бўлиб кўргазмалик қурол ҳисобланмайди. кўргазмали қурол бу дарсда ўқитувчи томонидан қўлланилган конкрет нарсадир. утулуп, коллекция, гербария, тирик ўсимлик, ҳайвон, таблицадаги расм, схемалар шунингдек муляжлар диафильмлар, тарқатма материал, дидактик карточкалар шаклида бўлади. ўрганилаётган нарса ва ходисаларнинг биологик мазмунини ифода қилувчи кўргазма қуроллар ўқитиш асосий воситалар, ҳар хил асбоблар чунончи пробирка, колба, тароз ва шу …
4
конини беради. ўқитиш жараёнида компьютерларни қўллаш ўқув материалини мустақил ўзлаштириш ва назорат қилиш имконини туғдиради. кўргазмали воситалардан биология ўқитишнинг барча жараёнларида, масалан янги ўқув материалини тушунтираётганда уни мустаҳкамлаётганда, ўқув кўникма – малакаларни шакллан-тираётганда, у вазифасини бажараётганда, ўқув материлини назорат қилаётганида қўлланилади. ўқитиш воситаларини дарсда эмас, балки синфдан ташқари дарслар ҳам қўллаш мумкин. 3.кўргазмали қуролларнинг хиллари. ўз таснифи ва аҳамиятига кўра биология ўқитишда қўлланиладиган кўргазмали воситалар асосий ва ёрдамчи хилларга ажратилади. асосий гуруҳи - табиий, тасвирий, оғзаки хилларга ёрдамчилари – ўқитишни техник воситалари ва лаборатория асбоб ускуналаридир. табиий кўргазма қуроллар ўз навбатида тирик, ўлик ва фиксирланган, тасвирий кўргазма қуроллар текис ва ҳажмли хилларга ажратилади. табиий кўргазма қуроллар мактаб тирик бурчагидаги тирик хайвонлар-балиқлар хашаротлар, қушлар, хона ўсимликлари, қотирилган, қуритилган, фиксирланган кўргазма қуроллар бўлиб уларга тулупларни, умуртқасиз хайвон коллекцияларини қуритилган суякларни, микропрепаратларни, тарқатма материалларни киритиш мумкин. тирик ўсимлик ва ҳайвонларни дарс жараёнида номойиш қилиш учун аввалдан тайёргарлик кўриш лозим. уларни танлашда ўқув дастур …
5
и тайёрлаш кўникмасини ҳамма ўқувчилар эгаллашлари керак. кўпгина табиий кўргазма воситалари лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш учун зарур. табиий равишда барча дарсларда ўсимликлар, хайвонлар ва бошқа табиий объектларни кўрсатиб бўлмайди. кўпгина хайвон, ўсимликларни, тирик табиатнинг ривожланиш жараёнлари, қонуниятлар махсус тайёрланган тасвирли кўргазма қуролллар ёрдамида тушунтирилади. тасвирий кўргазмали қуроллар ниҳоятда хилма-хил. улардан муляжлар, статик, динамик моделлар, рангли жадваллар, расмлар, дидактик карточкаларни кўрсатиб ўтиш ўринлидир. қўшимча кўргазма қуролларга ҳар хил асбоблар, ўқитишнинг техник воситалари киритади. билимни назорат қилиш учун саволлар. 1.ўқитиш воситаларнинг қандай таълим-тарбиявий аҳамияти бор? 2.ўқитиш воситалар қандай системалардан иборат. 3.кўрсатмалик атамаси ўзида қандай тушунчаларни ифода қилади. 4.кўргазмали қуроллар қандай турларга бўлинади? 5.кўргазмали ўқитиш воситаси ва қурол орасида қандай фарқ бор? 6.асосий ва ёрдамчи кўргазмали қуролларга нималар киради? 8.табиий кўргазмали қуролларни тушунтиринг. 9.тасвирий кўргазмали қуролларга мисоллар келтиринг фойдаланиладиган адабиётлар: 1. м.н. муминова, м.а. максумова «касбий этика ва этикет», услубий қўлланма, т.,2006. 2. и.а.каримов «истиқлол ва маънавият» т.,1994. 3. и.а.каримов «ўзбекистон буюк …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биологиянинг ўқитиш воситалари"

1700588179.docx биологиянинг ўқитиш воситалари режа: 1.ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти 2.ўқитиш воситаларининг системаси. 3.кўргазмали қуролларнинг хиллари: 1.ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти. бевосита идрок қилиш мумкин бўлган нарсалар асосида олиб бориладиган таълим кўргазмали таълим деб аталади. таълим бериш воситаларнинг роли бениҳоят катта. атоқли рус педагоги к.д.ушинский болани эсида бирор нарсанинг маҳкам ўрнашиб қолишини хоҳловчи педагог боланинг сезги аъзоларини мумкин қадар кўпроғини: кўзи, қулоғи, товуш органи, мускул сезги ва хатто иложи бўлса хидлаш ва таъм билиши органларини эсда тутиб қолиш жараёнида қатнаштиришига ҳаракат қилиши керак деган эди. кўргазма воситалари таълимини онгли бўлишида ниҳоятда катта аҳамиятга эга. биология ҳаёт тўғрисида...

DOCX format, 23.0 KB. To download "биологиянинг ўқитиш воситалари", click the Telegram button on the left.