жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлашнинг долзарб вазифалари

PPT 291,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1475490286_63183.ppt презентация powerpoint жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлашнинг долзарб вазифалари ахборот асри деб ном олган янги ххi асрда ҳар бир миллат, жамият ва давлатнинг интеллектуал рақобатбардошлиги ўта муҳим аҳамият касб этиб бораётир. сўнгги йилларда ахборот ресурслари халқаро қарама- қаршиликлар майдонига айланиб бормоқда ва геосиёсий мақсадларга эришиш воситаси сифатида фаол қўлланилмоқда. дунёнинг турли чеккаларида оммавий ахборот воситалари кўп ҳолларда мафкуравий таъсир қуролига айлантирилиб, айрим сиёсий доираларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилмоқда. ахборот нима ва у қачон “қуролга” айланган? ахборот ҳар бир индивид ва жамиятнинг ҳаёт-фаолияти, ўзаро мулоқоти ва ривожланиши учун фундаментал ҳамда ўта зарур муҳит ҳисобланади. кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб ахборот инсонларнинг бир-бирига нисбатан таъсир ўтказиш воситасига айланиб борди. ахборотнинг «мафкуравий полигонларда» «ўта хавфли қурол» сифатида фаол ишлатила бошлаши эса ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг техник имкониятлари тезкор ривожланиб бораётгани билан боғлиқдир. сўнгги 50 йил давомида дунёда ахборотларни тарқатиш тезлиги 300 минг марта ошди, нархи эса минг мартага арзонлашди. бу жараён …
2
келиб чиқиб айтиш мумкинки, ахборот хавфсизлиги, бу – шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ахборот соҳасидаги турли таҳдидлардан мустаҳкам ва етарли даражада ҳимояланганлиги ҳолатидир. миллий манфаатлар моҳияти ва мазмуни ҳà¸òèé муҳим àùàìèÿòãà ýãà áûëãàí ìèëëèé ìàíôààòëàð - ìèëëàòнинг ìàäàíèé-òàðèõèé áèðëèê ñèôàòèäà ûçèíè ûçè ñà=ëàé îëèøини, ìèëëèé =àäðèÿòëàðíèнг, èæòèìîèé âà äàâëàò èíñòèòóòëàðèíèнг ùèìîÿëàнганлигини, äàâëàò ñóâåðåíèòåòè, ùàìäà øàõñ, жамият âà äàâëàòíèíã áàð=àðîð ðèâîæлàíèøèни òàúìèíëàш билан боғлиқ ýùòè¸æëàðнинг чуқур англаб етилган ва эътироф этилган тизимидир. ахборот хавфсизлиги ва ахборот-психологик ҳимояни таъминлаш билан боғлиқ миллий манфаатлар: - аҳолининг ахборотлардан фойдаланиш имкониятлари ва унинг ҳимояланганлиги, жамият маънавий янгиланишининг таъминланиши, миллий қадриятларнинг, анъаналар, ватанпарварлик ва инсонпарварликнинг, шунингдек, мамлакат маданий ва илмий салоҳиятининг сақлаб қолиниши ва мустаҳкамланиши; - давлат сиёсатининг ахборот нуқтаи назаридан таъминланганлиги; - мамлакатда замонавий ахборот технологияларининг, ахборот индустриясининг ривожлантирилиши, миллий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланишнинг таъминланиши; - мамлакат ахборот ресурсларининг ноқонуний хуружлардан ҳимоя қилинганлиги, миллий ахборот ва телекоммуникация тизимлари хавфсизлиги мустаҳкам ва етарли даражада таъминланганлиги. ахборот …
3
«кўпиртириб» туришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар замирида жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятига жиддий таҳдидлар мавжуддир. ташқи ахборот-психологик таъсир ўтказиш: бу – ташқи ахборот хуружи қаратилган мамлакат аҳолисининг (шу жумладан, сиёсий элитанинг) руҳияти ва ҳатти-ҳаракатига, жамият ахборот-психологик муҳитига, унинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатувчи ҳамда аниқ мақсадларга асосланган махсус ахборотни “ишлаб чиқиш” ва тарқатишдир. бугунги кунда ахборот-психологик хуружлар тобора юқори интеллектуал хусусият касб этиб, қуйидаги соҳаларни қамраб олмоқда: - сиёсий; - дипломатик; - молиявий-иқтисодий; - ҳарбий. ташқи ахборот-психологик таҳдидлар: - миллий ахборот агентликлари, оммавий ахборот воситаларини айрим чет давлатлар ва сиёсий-мафкуравий марказлар томонидан ички ахборот бозоридан сиқиб чиқариш йўли билан мамлакатнинг маънавий, сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги қарамлигига эришиш учун бўлган ғайрли интилишлар; - маънавий қадриятларни камситиш, зўрлик ва ўзбек жамиятига ёт бўлган қарашларга асосланган “оммавий маданият” ва “оммавий турмуш тарзини” тарғиб қилиш; - ахборот ёрдамида, ахборотдан фойдаланиб жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш (дезинформация, ахборотни яшириш ёки моҳиятини бузиб кўрсатиш). * бўлиши мумкин бўлган ички ахборот-психологик таҳдидлар: …
4
таҳдидлар: жамоатчилик фикрини шакллантирувчи асосий воситалардан бири ҳисобланган оммавий ахборот воситаларини (оав) монополиялаштириш ва хорижий оав тармоғини кенгайтириш ҳисобига оммавий ахборот тизимини издан чиқариш; маънавият ва маърифат соҳасидаги тегишли дастур ва тадбирларни талаб даражасида ўтказиш, маданий мерос объектлари, архивлар, музей фондлари, кутубхоналар, архитектура ёдгорликлар ҳолати билан боғлиқ муаммолар; ватанпарварлик, мамлакат тақдири учун маъсуллик сингари тегишли аҳлоқий қадриятларни ўсиб келаётган авлод қалбида шакллантиришга ва бу қадриятларни жамиятда қўллаб-қувватланишига эришиш борасидаги муаммолар. маълум бир давлатга нисбатан ахборот-психологик хуружни амалга оширишнинг асосий босқичлари: ахборот хуружлари ёки «яширин урушлар» деб ном олган ҳатти-ҳаракатлар йўналтирилган мамлакатлар аҳолиси руҳиятига салбий босим ўтказиш; шу давлатларда ижтимоий-сиёсий вазиятни, миллатлараро ва динлараро муносабатларни издан чиқариш; мамлакатда беқарор сиёсий вазият юзага келгач эса ўша давлатнинг миллий манфаатларига зид бўлган «ўзга режалар ва фикрларни» унга мажбуран қабул қилдиришдир. ахборот хуружларини амалга ошириш воситалари бошқарув тизимига йўналтирилган воситалар (яъни: «ҳокимият тузилмалари устидан назорат» ўрнатишга уринишлар); аҳоли онгини «қайта программалаштириш» воситалари (яъни: оав …
5
ташқи ахборот хуружлари объектига тушиб қолган давлатлар олдида турган устивор вазифа шундан иборатки, мамлакат миллий манфаатларини (авваламбор, иқтисодий манфаатларни) ахборот майдонида қаттиқ туриб, фаол ҳимоя қилиш ва бу борада махсус усуллардан (сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва бошқа усуллардан) кенг ва оқилона фойдаланишдир. ахборот соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун: - мамлакат аҳолисини ахборот-психологик босимлар ва хуружлардан ҳимоя қилиш; - ахборотнинг ўзини, миллий ахборот тизимини (бошқарув, иқтисодиёт, банк, ҳарбий ва бошқа тизимлардаги ахборотларни) ташқи ахборот ва техник хуружларидан етарли даражада ва мустаҳкам ҳимоя қилиш зарурдир. ахборот соҳасида хавфсизликни таъминлашнинг асосий усуллари – ҳуқуқий, ташкилий-техник ва иқтисодий. жамиятда ахборот хавфсизлиги ва ахборот-психологик ҳимояни таъминлаш борасида мутасадди ва мутахассис ходимларга қўйиладиган асосий талаблар: ўз фаолияти, ҳатти-ҳаракатлари ва имкониятларини доимо назорат қилиш; ахборотни сақлаш борасида ўрнатилган барча тартибларга риоя қилиш; ўзига, ўз кучи ва имкониятларига ишониш; ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш борасида ўз тизимини яратиш. ўз манфаатлари йўлида ахборот «қуролидан» фойдаланишга интилаётган давлатлар ҳатти-ҳаракатидаги стратегик мантиқ нимага асосланади? …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлашнинг долзарб вазифалари" haqida

1475490286_63183.ppt презентация powerpoint жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлашнинг долзарб вазифалари ахборот асри деб ном олган янги ххi асрда ҳар бир миллат, жамият ва давлатнинг интеллектуал рақобатбардошлиги ўта муҳим аҳамият касб этиб бораётир. сўнгги йилларда ахборот ресурслари халқаро қарама- қаршиликлар майдонига айланиб бормоқда ва геосиёсий мақсадларга эришиш воситаси сифатида фаол қўлланилмоқда. дунёнинг турли чеккаларида оммавий ахборот воситалари кўп ҳолларда мафкуравий таъсир қуролига айлантирилиб, айрим сиёсий доираларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилмоқда. ахборот нима ва у қачон “қуролга” айланган? ахборот ҳар бир индивид ва жамиятнинг ҳаёт-фаолияти, ўзаро мулоқоти ва ривожланиши учун фундаментал ҳамда ўта зарур муҳит ҳисобланади. кишилик жамияти пайдо бў...

PPT format, 291,5 KB. "жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлашнинг долзарб вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.