сифат маҳсулот сифат кўрсаткичлари маҳсулот сифатининг мажмуий кўрсаткичлари

DOC 106.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452178844_63220.doc сифат маҳсулот сифат кўрсаткичлари маҳсулот сифатининг мажмуий кўрсаткичлари режа: 1. маҳсулот сифати тушунчаси. 2. маҳсулот сифат кўрсаткичлари. таянч сўз ва иборалар: махсулот, сифат, махсулот сифати, махсулот белгиси, сифат белгиси, сифат халқаси, маҳсулот сифатининг кўрсаткичи. 1. маҳсулот сифати тушунчаси. сифат тушунчаси кўп киррали, кенг маъноли фалсафий тушунчадир. американинг кўпчилик компаниялари «гузаллик кузатиб турувчининг куз унгида намоён булади», яъни хар бир инсон сифатга уз нуқтаи назаридан қарайди деган хулосага келишган. д-р дёминг «сифатни бошқариш мукаммаликка эришилди дегани эмас, у бозор талабига жавоб берувчи сифатга эга булган маҳсулотни самарали ишлаб чиқаришдир». д-р джуран сифатни «фойдаланишга ярайди» деб белгилайди. филипп кросби - «талабларга тугри келиши». иктисодиёт куламида эса бу тушунчага «нозикларнинг нозиги» деб изох беришади. бу фикр ва мулохазалар умумлаб жамланганда «сифат – бу куйилган ва кутилган талабларни маҳсулотнинг йигилган тавсифлари оркали кониктириш» деган хулоса келиб чикади. истеъмолчининг кутилаётган талабларини кониктириш, бозорда уз мавкеига эга булиш учун ишлаб чиқарувчидан куйидагиларни талаб килади: 1. …
2
чиқариш бошқарувини ва хизмат кўрсатиш жараёнларини доимо мураккаблаштириш; · нафакат ишлаб чиқарувчини, истеъмолчининг хам талабини тулик кондириш имкониятини беради. маҳсулот сифати куйидагилар билан тарифланади; · хизматга яроклиги; · ишончлиги (хавфсизлиги, узок муддатда фойдаланишлиги, саклашлиги, таъмирлашга яроклиги); · фойдаланиш тавсифи; · ташки эстетик куриниши; · ишлатишдаги кулайлиги; · сотув олди ва кейинги хизмат кўрсатиш ва бошқалар; маҳсулот сифати кўп сонли ва хар-хил техник, иктисодий, ижтимоий-психологик хусусиятлар омилига боглик. шартли равишда бу омиллар 3 гурухга булинади: · материал-техник (ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, дастгохлар ишлаб чиқаришни техник ва метролог таъминоти, синов ва назоратнинг услуб ва воситалари, ишлатиладиган материаллар, бино ва курилмалар); · инсон омили (малакаси, профессионал билими, уз ишига булган кизикиши); · маъмурий (ташкилотнинг умумий ишлаб чиқариш фаолиятини ва кисман сифат бошқарувини ташкил этиш); умуман олганда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини юкори даражада ушлаб туриш ва таъминлаш – комплекс муаммодир. факатгина илмий асосланган холда тизим ва комплексли, бир вактда ва узаробоглик булган техник, ташкилий, иктисодий, …
3
белгиловчи, унинг айрим буюмларининг ҳамда бирхиллик, ўзаро алмашувчанлик ва бошқа шундай хоссаларининг мажмуасидан ташкил топади. масалан, пахта териш машинасининг сифати, уни ташкил этувчи двигателнинг, шпинделларнинг, болт ва гайкаларнинг, ғилдирак ва ундаги резина кабиларнинг сифатига боғлиқ. маҳсулот белгиси деганда маҳсулотнинг ҳар қандай хоссалари ва ҳолатларининг миқдорий ва сифат тавсифлари тушунилади. сифат белгисига материалнинг ранги, буюмнинг шакли, деталнинг сатҳида ҳимоя ва безак учун маълум қопламаларнинг бўлиши, прокатнинг ён томони (бурчак, тавр, швеллар ва шунга ўхшашлар), маҳсулот деталларининг бириктириш усуллари (пайвандлаш, ёпиштириш, парчинлаш ва шунга ўхшашлар), созлаш усуллари (қўлда, ярим автоматик, автоматик ва шунга ўхшашлар) киради. сифат белгилари орасида маҳсулот сифатини бошқаришда катта аҳамиятга эга бўлган статистик назоратда қўлланувчи муқобил белгиси бўлиб, фақатгина иккита бир – бирини инкор қилувчи имкониятлари бўлиши мумкин. масалан, буюмларда яроқсизликнинг борлиги ёки йўқлиги, деталларда химоя катлами борлиги ёки йўқлиги ва шунга ўхшашлар. маҳсулотнинг миқдорий белгиси унинг параметридир. маҳсулот сифати ўзининг кўрсаткич аломати билан ифодаланади. сифат ҳалқаси эҳтиёжларни аниқлашдан …
4
ёнда техник кўрсаткичларнинг кутилаётган натижалари, йили ва фан кашфиётларини ҳисобга олган ҳолда, патентлик ҳужжатларини анализ қилиб махсулот сифатини талабга жавоб берадиган даражага эришилади. давлатлараро маҳсулотнинг сифат кўрсаткичи система стандарти (спкп – класс 4)га асосланиб, қуйидаги сифат кўрсаткичларини санаб ўтиш мумкин. маҳсулотларнинг ҳар хил тури учун қуйидаги сифат кўрсаткичлари ўринли бўлади: 1. тайинлаш кўрсаткичи - маҳсулотни тўғри ўз ўрнида фойдали ишлатишни характерлайди. 2. ишончлилик ва чидамлилик кўрсаткичи. 3. технологик кўрсаткичлар – маҳсулотни ишлаб чиқаришда юқори меҳнат самарадорлигини таъминлайди. 4. эстетик кўрсаткичлар – маҳсулотни ташқи кўриниши, сифати, бутунлиги ва замон талабларига жавоб беришини назорат қилади. 5. стандартизациялаш ва унификациялаш кўрсаткичлари - маҳсулот қисмлари ва бутунлигича ишлатиш даражасини аниқлайди. 6. қонуний – патентлик кўрсаткичи, маҳсулотни ўз мамлакатимиз ва чет элда ҳимоя даражасини, ҳамда маҳсулотнинг патентлик тозалигини билдиради. 7. иқтисодий кўрсаткичлари – ишлаб чиқаришдаги сарф-ҳаражатларни ва ишлатишдаги иқтисодий самарасини аниқлайди. маҳсулот сифатининг кўрсаткичи маҳсулот сифатига кирувчи битта ёки бир неча хоссасининг миқдорий тавсифи, унинг …
5
саткичлари, ўлчаш чегараси ва шунга ўхшашларни ташкил этади. таркиб ва тузилиш кўрсаткичлари маҳсулотдаги кимёвий элементларни ёки гурухли тўзилишлар миқдорини ифодалайди. таркиб ва тузилиш кўрсаткичларига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: · пўлатнинг таркибий компонентларини масса улушлари; · кислоталардаги турли таркибларининг концентрацияси; · коксдаги олтингугуртнинг, кулнинг масса улуши; · озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардаги канднинг, тузларнинг масса улушлари киради. хом-ашё, материаллар, ёқилги ва электр қувватларини тежаб фойдаланиладиган кўрсаткичлари буюмнинг хоссаларини тавсифлайди ва унинг техникавий такомилланиш даражасини ёки улар томонидан истеъмол қилинаётган хом-ашё, материаллар, ёқилги ва электр қувватлар меъёрини ифодалайди. буюмларни тайёрлашда ва ишлатишда шундай кўрсаткичларга хом-ашё, материаллар, ёқилғи ва электр қувватини асосий турларининг солиштирма сарфланиши (сифат кўрсаткичининг асосий ўлчови); моддий ресурслардан фойдаланиш коэффициенти, яъни фойдали сарфланишига нисбати тушунилади, фойдали иш коэффициенти ва шунга ўхшашлар киради. махсулотларнинг мураккаб хоссасини тавсифловчи, унинг эҳтиёжини, мақсадини ва топшириқга биноан берилган вазифаларни бажаришга маҳсулотнинг функционал лаёқатлиги деб аталади. маҳсулотнинг бадиий ифодаланишини, шаклнинг тўғрилигини, композициянинг бутунлигини тавсифловчи мураккаб хосса маҳсулотнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сифат маҳсулот сифат кўрсаткичлари маҳсулот сифатининг мажмуий кўрсаткичлари"

1452178844_63220.doc сифат маҳсулот сифат кўрсаткичлари маҳсулот сифатининг мажмуий кўрсаткичлари режа: 1. маҳсулот сифати тушунчаси. 2. маҳсулот сифат кўрсаткичлари. таянч сўз ва иборалар: махсулот, сифат, махсулот сифати, махсулот белгиси, сифат белгиси, сифат халқаси, маҳсулот сифатининг кўрсаткичи. 1. маҳсулот сифати тушунчаси. сифат тушунчаси кўп киррали, кенг маъноли фалсафий тушунчадир. американинг кўпчилик компаниялари «гузаллик кузатиб турувчининг куз унгида намоён булади», яъни хар бир инсон сифатга уз нуқтаи назаридан қарайди деган хулосага келишган. д-р дёминг «сифатни бошқариш мукаммаликка эришилди дегани эмас, у бозор талабига жавоб берувчи сифатга эга булган маҳсулотни самарали ишлаб чиқаришдир». д-р джуран сифатни «фойдаланишга ярайди» деб белгилайди. филипп кросби - «талаб...

DOC format, 106.5 KB. To download "сифат маҳсулот сифат кўрсаткичлари маҳсулот сифатининг мажмуий кўрсаткичлари", click the Telegram button on the left.