толали чиқиндиларни синаш усуллари

DOC 407.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684051890.doc толали чиқиндиларни синаш усуллари режа: 1. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни аниқлаш 2. ўлик аралашган чиқиндиларни аниқлаш 3. пахта маҳсулоти тойларини ўраш учун қўлланиладиган материаллар пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни аниқлаш чиқиндиларни аниқлашдан мақсад-унинг таркибидаги калта толалар, ифлос аралашмалар ва чанг аралашмасини белгилашдан иборат. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни тш-01- техникавий шартлар бўйича аниқланади. ушбу техникавий шартлар пахта тозалаш корхоналарида пахта қайта ишлаганда ҳосил бўлган толали чиқиндиларнинг бир тури бўлган пахтанинг калта момиғига жорий қилинади. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилар - момиқ конденсорлари ва аспирация тизимида циклонлар билан ушлаб қолинган толали массадан момиқ регенерация қилингандан кейин қолган калта толалар, ифлос аралашмалар ва чанг аралашмаси ҳисобланади. нуқтадан намуна деб калта пахта момиғи аралашган чиқиндиларнинг маълум қисмидан бир вақтда олинган намунага айтилади. бирлаштирилган намуна - нуқтавий намуналарнинг бирлашмасидир. пахтанинг қалта момиғи аралашган чиқиндиларга қуйидаги техник талаблар қўйилган: —пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилар ташқи кўри-ниши бўйича пахта тозалаш корхонасида тайёрланган ва юқори …
2
ндиларни ташиш ва сақлаш пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни ҳар қандай юк ташиш воситасида, шу восита учун тегишли бўлган юк ташиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ташиш мумкин. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилар махсус ажратилган жойда тўкилган ҳолда сақланади. чиқиндиларни катта масофаларга ташиш эҳтиёжи туғилганда, олувчининг талабига мувофиқ тойлашга рухсат этилади. ҳар бир ортилаётган пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилар тўдаси қуйидаги кўрсатилган ҳужжат билан расмийлаштирилади: —пахта тозалаш корхонасининг номи ва жойлашган ўрни; —маҳсулот номи; —тўла номери; —тўданинг нетто массаси. ўлик аралашган чиқиндиларни аниқлаш ўлик аралашган чиқиндиларни аниқлашдан мақсад - унинг таркибидаги толали қисм, мағиз ва ифлос аралашмаларни ажратишдан иборат. ўлик аралашган чиқиндиларни тш-02- техникавий шартлар бўйича аниқланади. ушбу техникавий шартлар пахта тозалаш корхоналарида пахтани қайта ишлаганда ҳосил бўлган тола чиқиндиларнинг бир тури бўлиб пахта ўликига жорий қилинади. ўлик аралашган чиқиндилар қуйидагича таърифланади: ўлик аралашган чиқиндилар - жин, чигит тозалагич тола регенераторидан чиқиндига чиққан толали қисм, мағиз ва ифлос аралашма-лардан иборат массадир. …
3
н намунага мос келиши керак. ўлик аралашган чиқиндилар таркибида сим, тош, арқон бўлаклари ва бошқа бегона аралашмаларнинг бўлиши мумкин эмас. ўлик аралашма чиқиндилар тўдаларда фактик массаси бўйича топширилади ва қабул қилиб олинади. бу ҳужжат билан расмийлаштирилган, сифати бир хил бўлган ўлик аралашган чиқиндилар миқдори тўда деб ҳисобланилади. ўлик аралашган чиқиндиларнинг ҳар еридан нуқтавий намуна-лар олинади ва бирлаштирилган намуналар тузилади. ўлик аралашган чиқиндиларнинг ташқи кўриниши бирлаштирилган намунани ташқи кўриниш намунаси билан солиштириб кўриш орқали текширилади. ўлик аралашган чиқиндиларни ташиш ва сақлаш ўлик аралашган чиқиндиларни ҳар қандай юк ташиш воситасида шу восита учун тегишли бўлган юк ташиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ташиш мумкин. ўлик аралашган чиқиндилар махсус ажратилган жойда тўкилган ҳолда сақланади. чиқиндиларни катта масофаларга ташиш эҳтиёжи туғилганда, олувчининг талабига мувофиқ тойлашга рухсат этилади. ҳар бир ортилаётган ўлик тўдаси қуйидаги кўрсатилган ҳужжат билан расмийлаштирилади: —пахта тозалаш корхонасининг номи ва жойлашган ўрни; —маҳсулот номи; —тўла рақами; —тўданинг нетто массаси. пахта маҳсулоти тойларини ўраш …
4
кўриниши 37-расмга мос келиши керак. изоҳ: тойларнинг кўзда тутилган брутто массасининг чекланиши фақат транспортлаш жараёнида инобатга олинади. толали маҳсулот тойнинг ўлчамлари, мм да: бўйи - 970; эни- 595; баландлиги- 735 - дан ошмаслиги керак. пахта толасининг тойлари ҳар томонидан ўлчамлари ва техник талаблари ўздст 665 рақамли стандартга мос келувчи ўров материаллари тўплами билан ўралиши керак. ўров материаллари тўплами бўйича тўрт қисмдан иборат (расм): · тойнинг икки бош томони сиртларини қопловчи иккита «бош қоплама» дан; · тойнинг битта қавариқ ва икки ён сиртларини қопловчи «шол»дан; · тойнинг иккинчи қавариқ сиртини қопловчи «ёстиқ» дан. прессда боғланган тойни юмшоқ контейнер билан ўраб, бош томони сиртидаги клапанни тикишга рухсат этилади. пахта момиғи ва толали чиқиндилар тойларини бош томонлари сиртини қопламасдан ўралади. хорижий давлатларга жўнатишга мўлжалланган пахта момиғи ва толали чиқиндилар ўз дст 665 рақамли стандарти талабларига мувофиқ ўрнатилиши керак. бош томонлар сиртларидаги «бош қопламалар» «шол» ва «ёстиқ» милклари бирлаштирган корд ипи, 0,8 ктекс бўлган …
5
ни 8 дона бўлади. белбоғларнинг бириктирувчи жойлари (қулфлар) 40-расмга мувофиқ, тойнинг қавариқ сиртларидан бирида жойлашиши керак. изоҳ: белбоғлар қулфлари тойнинг қовурғалари устида жойлашишига рухсат этилмайди. қулфнинг узилиш кучи қўлланиладиган боғловчи материалнинг (белбоғнинг) меъёрий талабларига мос келиши керак. тойдан қўзғалувчи пресс-плитага ва пресснинг тепа қисмидан траверсасига ўрнатилган пичоқ ускуналари ёрдамида тола намунаси танлаб олингандан сўнг, ўраманинг зарарланган жойига ўраш матоси бўлаги қўйилиб, тикиб чиқилиши керак. қўл усулида тола сифатини аниқлаш учун намуна танлаб олинади, тойнинг ўров матосида стандартга мансуб кесишларга рухсат этилади. · белги қўйиш қуйидаги тартибда: · ҳар бир тойга белги қўйиш қавариқ томонларидан бирининг сиртидаги ўров матосига ёки «бош қопламага» бўёқ билан; · тайёрловчи корхона коди; · тўда тартиб рақами; · тойнинг тартиб рақами; · брутто массаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. ўров матосига белги трафарет усулида қўйилиб, аниқ ва ёрқин кўринишини таъминлаши ҳамда қуйидаги шрифт ўлчамларига эга бўлиши керак, мм да: бўйи - 50; эни - 30; шрифт йўғонлиги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "толали чиқиндиларни синаш усуллари"

1684051890.doc толали чиқиндиларни синаш усуллари режа: 1. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни аниқлаш 2. ўлик аралашган чиқиндиларни аниқлаш 3. пахта маҳсулоти тойларини ўраш учун қўлланиладиган материаллар пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни аниқлаш чиқиндиларни аниқлашдан мақсад-унинг таркибидаги калта толалар, ифлос аралашмалар ва чанг аралашмасини белгилашдан иборат. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндиларни тш-01- техникавий шартлар бўйича аниқланади. ушбу техникавий шартлар пахта тозалаш корхоналарида пахта қайта ишлаганда ҳосил бўлган толали чиқиндиларнинг бир тури бўлган пахтанинг калта момиғига жорий қилинади. пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилар - момиқ конденсорлари ва аспирация тизимида циклонлар билан ушлаб қолинган толали массадан момиқ регенер...

DOC format, 407.5 KB. To download "толали чиқиндиларни синаш усуллари", click the Telegram button on the left.