толали оптик алоқа линиялари

DOCX 8 sahifa 25,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
10-дарс. толали оптик алоқа линиялари ўзбекистонда толали оптик алоқа линиялари истиқболлари ўзбекистон республикасида ҳам жамиятни ахборотлаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда. бу мақсадда 1995 йил 1 август вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган «2010 йилгача муддатда ўзбекистон республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш миллий дастури» қабул қилинди. ушбу дастурга мувофиқ 1995-1997 йилларда тоо (транс-осиё-овропа) магистралини жаҳон стандартларига мос келувчи, рақамли транспорт тармоғини миллий сегментини қуриш бошланди ва узунлиги 830 км дан ошиқ магистрал тоа (толали оптик алоқа) линияси фойдаланишга топширилди. тоо миллий сегментида сименс (германия) фирмасининг толали оптик кабелларидан фойдаланилди. 1995-2000 йилларда oecf (япония) лойиҳаси доирасида 1080 км узунликли худудий тоа линияси қурилди ва фойдаланишга топширилди. 1996-1997 йилларда тошкент шаҳрида “сименс” толали оптик кабелларини қў ллаб барча электрон атсларни ва шунингдек тугунли аналог атсларни бирлаштирувчи катта транспорт ҳалқа қурилди. 2001 йилда edsf (корея) лойиҳаси асосида андижон ва фарғона вилоятларини худудий телекоммуникация тармоқларини қайта таъмирлаш амалга …
2 / 8
ича дунёнинг 180 та мамлакатига чиқадиган тўғридан-тўғри халқаро каналлари мавжуд. буларда хам толали оптик ва шунингдек сунъий йўлдошли тизимларидан фойдаланилмоқда. бутун тармоқ нафақат ҳозирда, балки кейинчалик ҳам ҳозирдан кўпроқ ахборот ўтказиш қувватига эга. 10.2. оптик алоқага оид асосий тушунчалар оптик алоқа (оа) бу ахборот ёруғлик нури кўринишида оптик тола бўйлаб ёки очиқ фазо атмосферада узатиладиган алоқадир. ахборот тола орқали узатилса, толали оптик алоқа (тоа) тизими, очиқ атмосферада узатилса, очиқ оптик алоқа (ооа) тизими дейилади. ооа тизимларида нурланиш манбалари электромагнит тўлқинларни очиқ фазога нурлантиради, бунда нурланишни тарқалиш йўналиши фақатгина антеннанинг йўналиш диаграммаси билан аниқланади. ооа тизимларининг узатувчи муҳити ўз навбатида уч турга бўлинади: атмосфера, космик ва сув ости алоқа муҳитлари. атмосфера ооа тизимларида тўлқинларни тарқалиш характеристикаси етарли даражада об-ҳаво шароитларига боғлиқ. атмосфера ва сув ости узатиш муҳитларининг физик бир турда эмаслиги ва уларнинг таркибидаги бегона заррачаларни узатилаётган нурланиш тўлқини билан ўзаро таъсирда бўлишидан электромагнит тўлқинлар бузилади. заррача ўлчамларининг тўлқин узунлиги билан …
3 / 8
анинг юқори ишончлилигини таъминлайди. космик муҳитларда асосий йўқотишлар бу тарқалишда хосил бўладиган йўқотишлар хисобланади. бу йўқотишлар сигнал l масофага тарқалганда нурланиш майдони қувватининг йўқотиш коэффициенти билан баҳоланади ва қуйидаги ифода орқали аниқланади: (1.1) космик алоқа тизимларини лойихалаштиришда асосий масала бу узатиш ва қабул қилиш антенналарининг ўлчамларини мос равишда тўғри танлаш орқали йўқотишларни бартараф этиш хисобланади. оа тизимининг асосий йўналиши тоа тизими ҳисобланади. чунки хозирги вақтда юқори даражадаги узатиш характеристикаларига эга бўлган ёруғлик узатгичлар ишлаб чиқилган. аммо ахборотларни очиқ фазода, атмосферада узатишга асосланган ооа тизимлари ҳам, радиоалоқа учун ажратилган частоталарни тўлдирувчи восита сифатида қизиқишларни намоён этади. тоа тизимларида электромагнит нурланишларни тарқалиш йўлини ташкил этиш учун махсус оптик ёруғлик узатгичлар-оптик толалар қўлланилади. тоа тармоғи бу тугунлар ораси оптик алоқа линиялари орқали боғланган алоқа тармоғидир. 10.3. тоанинг афзалликлари, камчиликлари ва қўлланиш соҳалари ахборотни тоа линиялари орқали узатиш мис кабеллар ва бошқа узатиш муҳитларига қараганда бир қанча афзалликларга эга. шу афзалликлари туфайли тоа тизимидан …
4 / 8
метр ҳисобида 1,55 мкм тўлқин узунлигида 0,2-0,3 дб/км сўнишга эга. сўниш ва дисперсия қийматларининг кичиклиги оптик сигналларни тоа линиялари бўйлаб ретрансляциясиз 100 км ва ундан узоқ масофаларга узатиш имконини беради. шовқин сатҳини кичиклиги оптик толанинг ўтказиш қобилиятини оширади. шовқиндан юқори даражада ҳимояланганлиги. оптик тола диэлектрик материаллар – кварц, кўп таркибли шиша, полимерлардан тайёрланганлиги учун у электромагнит нурланишни индукциялаш хусусиятига эга атрофидаги мис кабелли тизим ва электр қурилмаларнинг (электр узатиш линиялари, электродвигателли ускуна ва бошқалар) ташқи электромагнит шовқинларига таъсирчан эмас. шунингдек кўп толали оптик кабелларда кўп жуфтли мис кабелларга хос электромагнит нурланишларнинг ўзаро таъсири каби муаммолар юзага келмайди [1]. бу афзаллиги туфайли оптик кабеллардан ишлаб чиқариш корхоналарида, бошқарув марказларида, самолёт ва кема каби транспорт воситаларида фойдаланган мақулдир. чунки шу каби кичик жойларда ҳам энергетик қурилмалар, ҳам автоматика ва телебошқарув тизимлари, ҳам кўп сонли абонент қурилмаларидан иборат тармоқланган алоқа тармоқлари жойлашган бўлади [2]. бундай холатда электромагнит ва ўзаро шовқинлар юзага келади. оптик …
5 / 8
тларни йиғиш ва бошқариш вазифаларини бажариш учун махсус жиҳозланган самолётларда боғловчи кабеллар оғирлигини 1 тоннадан ошиққа камайтиради [2]. алоқанинг махфийлиги. толали оптик кабеллар радио тÿлқин диапазонида умуман нур узатмаслиги сабабли, ундан узатилаётган ахборотни узатиб-қабул қилишни бузмасдан рухсатсиз ташқи уланишларда эшитиш жуда қийин. оптик алоқа линиясининг мониторинг тизими (узлуксиз назорат) толанинг юқори сезгирлик хусусиятини қўллаб, дархол руҳсатсиз ташқаридан эшитилаётган алоқа каналини ўчириши ва хавф (тревога) сигналини узатиши мумкин. тарқалувчи оптик сигналларнинг интерференция эффектини қўлловчи тизимлар тебранишларга, босимни озгина оғишларига сезувчанлиги жуда юқори. хукумат, банк ва маълумотлар ҳимоясига юқори талаблар қўйиладиган бошқа махсус хизматларнинг алоқа линияларини ташкил этишда бундай тизимлар айниқса зарурдир [1]. ёнғиндан ҳимояланганлиги. оптик толада учқун ҳосил бўлмаслиги кимёвий, нефтни қайта ишловчи корхоналарда, портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган биноларда хавфсизликни оширади. иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги. оптик тола кварцдан ишлаб чиқарилади. унинг асосини табиатда кенг тарқалган кремний икки оксиди sio2 ташкил этади. демак толали оптик кабелларни ишлаб чиқариш учун ноёб рангли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"толали оптик алоқа линиялари" haqida

10-дарс. толали оптик алоқа линиялари ўзбекистонда толали оптик алоқа линиялари истиқболлари ўзбекистон республикасида ҳам жамиятни ахборотлаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда. бу мақсадда 1995 йил 1 август вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган «2010 йилгача муддатда ўзбекистон республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш миллий дастури» қабул қилинди. ушбу дастурга мувофиқ 1995-1997 йилларда тоо (транс-осиё-овропа) магистралини жаҳон стандартларига мос келувчи, рақамли транспорт тармоғини миллий сегментини қуриш бошланди ва узунлиги 830 км дан ошиқ магистрал тоа (толали оптик алоқа) линияси фойдаланишга топширилди. тоо миллий сегментида сименс (германия) фирмасининг толали оптик кабелларидан фойдаланилди. 1995-2...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (25,1 KB). "толали оптик алоқа линиялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: толали оптик алоқа линиялари DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram