радиореле алоқа линиялари станцияси

DOC 24 sahifa 222,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.51.05.21 - радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касбининг малака талаби тошкент-2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талабини ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли. мундарижа 1. қўлланиш соҳаси 4 2. касбий таълим хусусияти 4 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 4 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 5 5. ўқув режа тузилмаси ва уларга қўйиладиган …
2 / 24
ҳамда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, татбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касбининг профессионал стандарти ва тармоқ тариф-малака маълумотномалари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1.4.51.05.21- радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касби доирасида бериладиган квалификация: 1. радиореле алоқа линиялари станционар жиҳозлари бўйича электромонтёри. камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида берилган квалификацияни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади ва меҳнат бозорида ишлаш ҳуқуқи берилади. 2.2. руҳий-физиологик фазилатлар минимуми: кузатувчанлик, диққатни бир жойга қаратиш, фикрни жамлаш, қўл-оёқ ҳаракатини жараёнга мослаштириш, ҳар томонлама тез …
3 / 24
ияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: темир йўл транспортида қўлланиладиган радиореле аппаратураларига, жиҳозларига, ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини меҳнат муҳофазаси ва электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда бажариш. 3.1. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.1.1. радиореле алоқа линиялари стационар жиҳозлари бўйича электромонтёри квалификацияси бўйича: сигнализация ва алоқа дистанцияси цехлари; темир йўл радиореле станцияларида; радиореле алоқа тизимларига техник хизмат кўрсатиш; радиореле алоқа қурилмалари; таъмирлаш бўйича технологик жиҳозлар; ўлчовчи асбоб-ускуналар ва мосламалар; техник ҳужжатлар. 3.2. 4.51.05.21- радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касби бўйича таълим олувчи қўйидаги фаолият турларига тайёрланади: 3.2.1. радиореле алоқа линиялари стационар жиҳозлари бўйича электромонтёри квалификацияси бўйича: радиореле алоқа қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, техник кўрикдан ўтказиш; радиореле алоқа тизимларини ишлатиш ва профилактика ишларини олиб бориш; радиореле алоқа тизимларининг блокларини қисман таъмирлаш ва ўлчашларни амалга ошириш. 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4.1.радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касби …
4 / 24
миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; ук-7. профессионал вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган маълумотларни қидириш; ук-8. касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш; ук-9. касбг адоир ҳужжатлар билан ишлаш; ук-10. касбий фаолиятда хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлиш. 4.2. радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касби таълим дастурини ўзлаштирган битирувчи қуйидаги касбий компетенцияларга эга бўлиши керак. 4.2.1. радиореле алоқа линиялари стационар жиҳозлари бўйича электромонтёри квалификацияси бўйича: кк-1.1. радиореле алоқа қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва техник кўрикдан ўтказиш; кк-1.2. радиореле алоқа тизимларини ишлатиш ва профилактика ишларини олиб бориш; кк-1.3. радиореле алоқа тизимларининг блокларини қисман таъмирлаш ва ўлчашларни амалга ошириш; кк-1.4. радиореле алоқа қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва электр хавфсизликни таъминлаш; кк-1.5. ўлчов ускуналари билан ишлаш. 5. ўқув режа тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар ҳамда битирувчида шакллантириладиган компетенциялар т/р фан (модул) номи битирувчи ўзлаштириши лозим …
5 / 24
шни; – чизмаларда ўлчамлар қўйишни, уларда ўлчов аниқлиги ва йиғиш талаблари (допуск ва посадкалар)ни қайд этишни; – техник адабиёт ва маълумотномалардан фойдаланишни; – йиғма чизмаларни, схемаларни ўқиш; - темир йўл транспорти қурилма, ускуна ва жиҳозлари элементларини чизишни ўзлаштириш; - тузилиш ва принципиал электр схемадаги белги ва чизилиш тартибини билиш; - элементларни принципиал схемада ўлчамлари ва чизилиш тартиби кўникмаларини шакллантириш. ук-1, ук-7, ук-8, ук-9, кк-1.3, 2. темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари – темир йўл транспорти ишчиларининг умумий мажбурияти; – иншоатлар ва кўрилмаларга қўйиладиган талабларни; – ҳаракат таркибига қўйиладиган талабларни; – ҳаракат таркибига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни; – поездлар ҳаракатини ташкиллаштиришни; – поездлар ҳаракатини хавсиз ташкил этишни. – сигнализация ва алоқа дистанцияси; – сигналлар; – овозли ва кўринувчан сигналларни ҳаракат таркибига бериш; – информацион ҳисоблаш тизими; – алоқа линияси; – алоқа қурилмаларини техник хизмати; – алоқанинг техник воситалари; – алоқа қурилмаларини электр таъминоти. ук-5, ук-7, ук-8, ук-9, ук-10, кк-1.1, кк-1.2 3. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"радиореле алоқа линиялари станцияси" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.51.05.21 - радиореле алоқа линиялари станция жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш касбининг малака талаби тошкент-2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур мал...

Bu fayl DOC formatida 24 sahifadan iborat (222,0 KB). "радиореле алоқа линиялари станцияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: радиореле алоқа линиялари станц… DOC 24 sahifa Bepul yuklash Telegram