ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар

DOC 41,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404548014_54100.doc ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар режа: 1. ганчкорликда искана ва штургардан қандай фойдаланилади. 2. асбобларни сақлаш усуллари. ўтмишда халқ усталари устачилик асбобларини муқаддас деб билганлар ҳамда, ўз асбоб ускуналарни истеъдодли шогиртларига меърос қилиб қолдирганлар. бу миллий анъана замирида чуқур инсоний маъно ва мазмун ётибди. ана шундай бахтга муяссар бўлган усталардан бири бухоролик ганч уймакор устаси академик уста ширин муродовдир. унинг устози уста хаёт кунлардан бир кун ширинни олдига чақириб, мен сендан хурсандман, энди мустақил ишлайверсанг бўлади. миллий анъна бўйича 10-15 усталар, шогирдлар йиғилишиб уста номини олишга лойиқ бўлган шогирдга уста номини беришади. бунда уни ўртага чиқириб белига энг яхши ганч ўймакорлик асбоби штургарданни кийикчасига қистириб қўйишади ва фотиха беришади. шундан сўнг у халқ ўртасида «уста» деган шарафли номга эга бўлади. доно халқимизда «иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар» деган мақол бор. шу боисдан хар уста-шогирд муаян ишни битирганидан сўнг оғирини енгил, мушкулини осон қиладиган иш қуролларини хамиша шай қилиб қўйиши, …
2
қадимда 20 га яқин ганчкорлик асбоб турлари ишлатганлар. хозирда бундай асбоб турларини тайёрлайдиган темирчи усталаримиз жуда оз қолганлиги ва бу асбоблар расталарда сотилмаслиги натижасида хозирги усталаримиз асосан жаррохлик пичоғи, минкор искана ва штургардандан фойдаланмоқдалар. мактабда дастлабки ганчкорлик сирларини ўрганиш учун асосан жаррохлик пичоғи ва искана керак бўлади. ганч ўйиш ва пардозлаш учун ишлатиладиган асбоблар билан яқиндан танишамиз. жаррохлик пичоғи-пўлатдан ясалади ва хар хил ўлчамли бўлади. ундан хозир ганч ўймакорлигида кенг фойдаланилаяпти. ўймани катта ёки кичиклигига қараб усталар хал хил ўлчамдаги пичоқ ишлатадилар. ундан фойдаланишдан аввал уни чархлаб, дастасини қўлга ботмайдиган қилиб икки томонтига юпқа фанер қўйиб, изолента ўраб олади. бу пичоқ ўйилаётган гулни чизишда, кесишда, ўйишда ва пардоз беришда ишлатилади. умуман бу асбоб ўймакорликдаги турли ишларни бажаришда қўл келади. искана-дурадгорликда ишлатиладиган оддий асбоб, унинг учи оғма холатда кесик бўлиши ҳам мумкин. исканалар хар хил катталикда бўлади, кичиги майда ўймаларда, каттаси йирик ўймаларда ишлатилади. искананинг узунлиги 7 см. дан 10 см …
3
ух қалам эгри сиртларни текислашда, пардозда наво очишда ишлатилади. бу асбоб ҳам хар хил катталикда бўлади. минкор- узун ўқли уч қисмига учбурчак куракчали кескич 900 бурчак остида ўрнатилган бўлиб, ўйма замини тозалашда ва чуқурлашда ишлатиди. морпеч қалам-ўйилган нақшларнинг четларига ярим доира, бўртиқ хосил қилиш,хамда рельфга лула пардоз беришда,ўйилган нақшларнинг четларида занжира, хошич атрофларида турли кўринишдаги нақшлар чизиш, ярим доиралар, нуқталар чиқаришда ишлатиладиган ганч ўймакорлиги асбобидир. морпеч қалам тузилиши жихатдан юмалоқ бўлиб, ирт кесиш учун ишлатилади, у пўлат андазали танадан ва ёғоч банддан иборат. лух-ярим цилиндир сиртларни хосил қилишда ишлатиладиган ганч ўймакорлиги асбоби. кескич қисми япалоқ, ясси шаклда бўлиб, учи 90 градус бурчак остида букланган бўлади. қалам-ханжар шаклида бўлиб, баъзиларининг учи қайрилган бўлади, тахта ёрдамида туширилган нақшларнинг учиб кетмаслиги учун тирнаб чизиб чиқишда ишлатилади. плита қалам-ганч ўймакорлик асбобининг бир тури, унинг учи қайрилган бўлади, у ярим айлана шаклдаги рельфлар хосил қилишда ишлатилади. патак бинни-штургарданнинг бир тури, у рахларни учли қилиб кесишда …
4
ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар - Page 4
5
ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар" haqida

1404548014_54100.doc ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар режа: 1. ганчкорликда искана ва штургардан қандай фойдаланилади. 2. асбобларни сақлаш усуллари. ўтмишда халқ усталари устачилик асбобларини муқаддас деб билганлар ҳамда, ўз асбоб ускуналарни истеъдодли шогиртларига меърос қилиб қолдирганлар. бу миллий анъана замирида чуқур инсоний маъно ва мазмун ётибди. ана шундай бахтга муяссар бўлган усталардан бири бухоролик ганч уймакор устаси академик уста ширин муродовдир. унинг устози уста хаёт кунлардан бир кун ширинни олдига чақириб, мен сендан хурсандман, энди мустақил ишлайверсанг бўлади. миллий анъна бўйича 10-15 усталар, шогирдлар йиғилишиб уста номини олишга лойиқ бўлган шогирдга уста номини беришади. бунда уни ўртага чиқириб белига энг яхши ганч ўймакорлик асбоби штургарданни кийикчас...

DOC format, 41,0 KB. "ганчкорликда ишлатиладиган асбоблар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.