замонавий дунёнинг этноконфессионал манзараси

DOC 70,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451620706_62801.doc замонавий дунёнинг этноконфессионал манзараси режа: 1. конфессия тушунчасининг мазмун-моҳияти. 2. дунёдаги конфессионал ўзгаришларнинг сабаблари. 3. дунёнинг бугунги кундаги конфессионал манзараси. 4. ўзбекистон республикасидаги конфессиялараро муносабатлар. конфессия тушунчасининг мазмун-моҳияти “конфессия” сўзи (лотинча – “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шаклланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу эътиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. бир дин доирасида юзага келган бўлса-да, ақидалар борасида фарқланадиган жамоалар ҳам диний конфессиялар жумласига киради. шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозирги кунда дунёда тахминан 1000 дан ортиқ диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайди. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ислом динида бундай ҳолат кузатилмайди. ҳеч қайси мамлакатда ҳанафий мазҳаби алоҳида, бошқа мазҳаблар алоҳида конфессия сифатида рўйхатдан ўтмайди. масалан, ўзбекистонда ҳам бир неча шиа жамоалари бўлишига қарамай, улар ўзларини алоҳида диний конфессия ҳисобламайдилар. дин жамият ҳаётининг таркибий қисми сифатида кишиларнинг ижтимоийлашувига, уларнинг турмуш тарзини ташкил этиш ва …
2
ув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. бу жараёнлар ўз навбатида инсон маънавиятининг узвий қисми бўлган диннинг моҳиятини тушуниш, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини англашга бўлган эътиборнинг кучайишини келтириб чиқармоқда. шу билан бирга, динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топишга интилиши билан боғлиқ эканини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. дунёдаги конфессионал ўзгаришларнинг сабаблари дарҳақиқат, дунёнинг диний манзараси қотиб қолган, ўзгармас бир ҳодиса эмас. хусусан, мазкур манзара йилдан-йилга ўзгариб бораётгани, мавжуд динлар ўзларининг анъанавий ареаллари доирасидан чиқиб бораётганларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. сўнгги тадқиқотларга кўра, 2011 йил 21 июнь ҳолатига динларнинг эътиқод қилувчилари сони …
3
вийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. бу шундай жараёнлар келажакда давом этиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради. секта сўзи, энг умумий маънода, муайян диний, сиёсий ёки фалсафий қарашларга эргашувчилар гуруҳини англатади. диний секта деганда маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади. бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда. мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида, деб баҳолайдилар. дунёнинг бугунги кундаги конфессионал манзараси замонавий воқелик диний-экстремистик характердаги секталарнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилаётганини кўрсатмоқда. хусусан, маълумотларга кўра, биргина россиянинг ўзида “богородичий центр”, “церковь объединения”, “церковь исуса”, “церковь нового завета”, “белое братство”, “божественный орден первого ангела” каби ўнлаб диний секталар ноқонуний равишда фаолият олиб бормоқда. “культ сатаны” деб аталадиган секта ҳам кенг тарқалган. айрим маълумотларга кўра, ўта хавфли бўлган бу сектанинг россияда …
4
ини сотиш, тушган маблағни уларга беришга ва шу йўл билан гуноҳлардан фориғ бўлишга чақирган. қиёматнинг 2001 йил 1 январга “кўчирилиши” секта раҳбарларига нисбатан шубҳа уйғонишига олиб келган. шундан сўнг раҳбарлар канунгу қишлоғида 500 дан ортиқ ўз тарафдорларини алдаб бир жойга тўплаб, устларидан ёпиб бинога ўт қўйиб юборишган. оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, тезкор тадбирларни ўтказган полиция яна тўрт жойда оммавий қабрларни топган. умуман бу сектанинг қурбонлари 1000 ортиқ бўлгани қайд қилинган. ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескинлашиб кетиши, очлик, фуқаролар урушлари, оммавий эпидемиялар, спиднинг тарқалиши юқоридаги каби секталарнинг кенг ёйилишига олиб келмоқда. умуман олганда, бундай секталарнинг барчаси инсоннинг ожизлиги, маънавий ва жисмоний камолотга эришишга бўлган интилиши, кишилар ҳаётда дуч келадиган қийинчиликлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида шахсий бойлик орттириш ниятида фойдаланадилар. мавжуд диний таълимотлар, улардаги муайян қоидаларни давр талабига мослаштириш, бошқача айтганда, модернизация қилиш жараёни ҳам давом этмоқда. масалан, христианлар амалга оширган инквизиция ва салб юришлари хато бўлганини тан олиб, рим папаси ҳатто, расман …
5
н миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра, исломнинг йиллик ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил этиб, 1989 йилдан 2011 йилга қадар мусулмон аҳоли сони шимолий америкада – 25, африкада – 2,15, осиёда – 12,57, европада – 142,35, австралия ва океанияда – 257,01 фоизга кўпайган. фақат лотин америкасида исломга эътиқод қилувчилар улуши 4,73 фоизга камайган. бундай ўзгаришлар, бир томондан, глобаллашув келтириб чиқараётган одамлар миграцияси натижасида, иккинчи томондан, кишиларнинг буддавийлик, кўпгина ҳолларда ва асосан исломни онгли тарзда қабул қилиши билан боғлиқ. шунингдек, аҳолиси анъанавий равишда буддавийлик ва исломга эътиқод қилиб келган ўлкаларда христианликни ёйишга интилиш кузатилмоқда. бмт маълумотларига кўра христианликнинг ўсиш кўрсаткичи йилига 1,46 фоизни ташкил қилади. мазкур жараён айрим христиан ташкилотлари ва йўналишларининг фаол миссионерлик ҳаракати натижасида содир бўлмоқда. қайд этилган мулоҳазалар бугунги кунда ҳам дунёнинг диний манзарасида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганидан далолат беради. диний конфессиялар манзараси ранг-баранглигини ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган диний конфессиялар мисолида ҳам кўриш мумкин. христианликка мансуб бўлса-да, юртимиздаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"замонавий дунёнинг этноконфессионал манзараси" haqida

1451620706_62801.doc замонавий дунёнинг этноконфессионал манзараси режа: 1. конфессия тушунчасининг мазмун-моҳияти. 2. дунёдаги конфессионал ўзгаришларнинг сабаблари. 3. дунёнинг бугунги кундаги конфессионал манзараси. 4. ўзбекистон республикасидаги конфессиялараро муносабатлар. конфессия тушунчасининг мазмун-моҳияти “конфессия” сўзи (лотинча – “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шаклланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу эътиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. бир дин доирасида юзага келган бўлса-да, ақидалар борасида фарқланадиган жамоалар ҳам диний конфессиялар жумласига киради. шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозирги кунда дунёда та...

DOC format, 70,0 KB. "замонавий дунёнинг этноконфессионал манзараси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.