узбек моделининг узига хос жихатлари таълим-тарбия, илм-фан, согликни саклаш ва спорт

DOC 13 sahifa 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
1411284032_59114.doc ўзбек моделининг ўзига хос жиҳатлари: таълим-тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва спорт ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” ўтган давр мобайнида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, оила, бутун жамиятимиз ҳаётида синовдан ўтиб, барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг бош мезонига айланди. айниқса, “ўзбек модели” мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи янада мустаҳкамланиб бораётган айни кезларда дунёнинг тараққий топган демократик давлатлар сафидан жой олишдек улуғ мақсад рўёбига ишончимизни орттирмоқда. бу каби улкан марраларни забт этишнинг масъулиятини теран англаш, унга дахлдорликни чуқур ҳис этган ҳолда муносиб яшаш учун сафарбар этиб келинаётган зарур имкониятлар жараёнида, аввало, мустақил ва эркин фикрлайдиган, дунё илм-фани ютуқларини пухта ўзлаштирган, замон билан ҳамнафас соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият берилмоқда. мустақилликнинг илк давридан бошлаб бу эзгу мақсад йўлида таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, спорт соҳалари ривожига оид тизимли ислоҳотларнинг амалга ошириб келинаётгани мамлакатимиз ёшларини бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиши учун мустаҳкам пойдевор …
2 / 13
зи икки сменада, айримлари эса ҳатто 3 сменада ишлар эди. ўша пайтда 50 % мактаб таълим-тарбия муассасалари мос бўлмаган биноларда жойлашган бўлиб, атиги 2812, яъни 40 % мактабда мослашган спорт заллари мавжуд эди. уларда ҳам болаларнинг тўлиқ шуғулланишлари учун имконият деярли йўқ эди. мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан эса таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли, малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини тубдан ислоҳ қилиш ва уни жаҳон талаблари асосида такомиллаштириш ишлари изчил йўлга қўйилди. айниқса, узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш миллий моделини жорий этишнинг меъёрий ва илмий-назарий асоси бўлган кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. мазкур андоза узлуксиз таълим орқали ёш авлодни юксак маънавиятли, касб-ҳунарли, ватан равнақига муносиб улуш қўшадиган, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган, мустақиллик тамойилларига содиқ баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу мақсадга хизмат қилади. энг муҳими, таълим …
3 / 13
ий этиш борасида фанларни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, мусиқа ва спортга ихтисослашган мактаблар ташкил этилди. таълим-тарбия жараёнида илғор педагогика ва ахборот технологияларидан фойдаланиш юзасидан замонавий ўқув-услубий мажмуалар яратиш орқали мазкур жараён дидактик жиҳатдан таъминланди. шунингдек, айни пайтда 2009–2014 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурига кўра, махсус ишлаб чиқилган замонавий лойиҳалар асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 та республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида қурилиш-таъмирлаш ва моддий-техник базасини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш ишлари давом этмоқда. мактаб ўқувчиларининг дарсликлар билан таъминланиш даражаси ўтган йигирма икки йил давомида 55,4 %дан 99,4 %га ортгани, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари эса давлат томонидан дарсликлар билан бепул таъминланаётгани мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан далолатдир. бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактабларининг деярли барчаси янгидан қурилган ва капитал таъмирланган, қарийб 9,5 мингта мактаб замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. ҳозирги вақтда 9 минг 400 дан …
4 / 13
анликлари таҳсинга лойиқ. жорий йилда ушбу нуфузли фан олимпиадасига ўзбекистон мезбон этиб танланиши юртимизда илм-фанга, таълимга қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган кенг имконият ва шароитларнинг яна бир эътирофидир. бу жиҳатлар 47-халқаро менделеев олимпиадасига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар, ташкилий қўмита аъзолари томонидан ҳам алоҳида таъкидлангани фикримиз далилидир. ўқувчилар билимини синовдан ўтказиш, улар ўртасида илмий рақобат ва дўстона фикр алмашиш муҳитини яратишда мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилаётган мазкур олимпиадада бу йил дунёнинг 17 та давлатидан келган 117 нафар иқтидорли йигит-қиз сафидан ўрин олган 20 нафар ҳамюртимиз билим ва иқтидорда ҳеч кимдан кам эмаслигини амалда намойиш этиб, юртимизда таълимга қаратилган эътибор, саъй-ҳаракатлар, интилишлар самарасини амалда яна бир карра исботлади. терма жамоамиз аъзоларидан 2 нафари олтин, 5 нафари кумуш, 8 нафари бронза медаллари билан тақдирланди. миллий моделнинг амалий аҳамиятини белгилашда муҳим ўрин тутадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга моликдир. хусусан, мамлакатимизда сўнгги йилларда барпо этилган 1500 дан ортиқ янги касб-ҳунар …
5 / 13
нафардан ортиқ битирувчи иш билан таъминланди, уларнинг 43 фоизи эса ўзлари ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган корхоналарга ишга жойлашди. энг асосийси, бу каби тизимли ислоҳотлар самараси ўлароқ, 2012-2013 ўқув йилида мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий таълимга тўлиқ ўтиш таъминлангани алоҳида аҳамиятга эгадир. мамлакатимиз миллий таълим тизимидаги бу каби ютуқлар қаторида олий таълим муассасалари фаолиятидаги сифат ўзгаришларга ҳам алоҳида тўхталиш ўринлидир. олий таълим тизимида бакалавриат ва магистратурадан иборат икки босқичли халқаро стандартга ўтиш амалга оширилди. бу борада, айниқса, мамлакатимиз президентининг 2011 йил 20 майдаги “олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим муассасаларини модернизациялаш, уларни замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик технологиялар, ўқитиш шаклларини жорий қилиш, педагоглар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш борасида янада самарали ишларни амалга ошириш имкониятини яратиб берганини таъкидлаш жоиз. мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда 2011 – 2016 йилларга мўлжалланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбек моделининг узига хос жихатлари таълим-тарбия, илм-фан, согликни саклаш ва спорт" haqida

1411284032_59114.doc ўзбек моделининг ўзига хос жиҳатлари: таълим-тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва спорт ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” ўтган давр мобайнида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, оила, бутун жамиятимиз ҳаётида синовдан ўтиб, барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг бош мезонига айланди. айниқса, “ўзбек модели” мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи янада мустаҳкамланиб бораётган айни кезларда дунёнинг тараққий топган демократик давлатлар сафидан жой олишдек улуғ мақсад рўёбига ишончимизни орттирмоқда. бу каби улкан марраларни забт этишнинг масъулиятини теран англаш, унга дахлдорликни чуқур ҳис этган ҳолда муносиб яшаш учун сафарбар этиб келинаётган зарур имкониятлар жараёнида, аввало, мустақил ва эркин фикрлайдиган, дунё илм-фани ютуқларин...

Bu fayl DOC formatida 13 sahifadan iborat (70,5 KB). "узбек моделининг узига хос жихатлари таълим-тарбия, илм-фан, согликни саклаш ва спорт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: узбек моделининг узига хос жиха… DOC 13 sahifa Bepul yuklash Telegram