узбекистон ташки сиёсий фаолияти концепциясининг ахамияти

DOC 77.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411283786_59110.doc ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг аҳамияти мустаҳкам хавфсизлик, барқарор иқтисодий тараққиёт учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, конституцион тузум асосларини мустаҳкамлаш, миллатлар аҳиллигини, халқлар дўстлигини таъминлаш, фуқаролар эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий мақсадлари ҳисобланади. президентимиз ислом каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва 2012 йил сентябрда қонун асосида қабул қилинган “ўзбекистон республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси” халқаро ҳамжамиятда катта акс-садо берди. давлатимиз раҳбари ушбу ҳужжатнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўзбекистон республикаси конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ва қуролли кучларимиз ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида алоҳида таъкидлаб ўтди. дарҳақиқат, минтақамизда мураккаб вазият вужудга келаётган шароитда, узоқ ва яқин атрофимизда турли қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш, ён-атрофимиздаги давлатлар ва халқлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликда яшаш учун шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсат халқимизнинг асл орзу-умид ва интилишларига мос келади. “ўзбекистон …
2
ига чиқиши, мамлакатимизнинг ҳозирги замон халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида юз бераётган чуқур, шиддатли ўзгаришлар давлатимиз ташқи сиёсатининг концептуал асосларини такомиллаштириш заруриятини кун тартибига қўйди. юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2012 йилнинг январь ойида ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов томонидан xxi асрнинг тўхтовсиз ва тезкор равишда ўзгариб бораётган халқаро сиёсий жараёнлари шароитида мувозанатли ва айни вақтда фаол, собитқадам ташқи сиёсат стратегиясини амалга ошириш бўйича доктринал ҳужжат ишлаб чиқиш тўғрисида муҳим вазифа қўйилди. бундай ҳужжатни ишлаб чиқишга давлат даражасидаги кенг кўламли муносиб ёндашувни таъминлаш мақсадида махсус идоралараро ҳайъат тузилди. идоралараро ҳайъат ҳамда унинг доирасида тузилган қатор ишчи гуруҳларининг мутахассислари мазкур ҳужжатнинг режа-лойиҳасини, мазмун-моҳиятини, тегишли бўлимлари ва матнини тайёрлаш бўйича ўрнатилган тартибда маслаҳатлашувлар, амалий мажлислар ўтказдилар. ташқи сиёсий фаолиятга алоқадор бўлган масалалар мажмуасини чуқур ўрганиш бўйича биргаликда қуйидаги катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди: биринчидан, концепция ўзбекистоннинг истиқлол давридаги 20 йиллик тараққиёти ва ўзбек давлатчилигининг бой …
3
ган халқаро шартномалар мукаммал равишда инвентаризация қилинди. ташқи сиёсий фаолият концепцияси миллий хавфсизлигимизни янада мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичларини сақлаб қолиш, юртимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ҳамда фуқаролик жамиятига асосланган очиқ демократик давлат қуриш вазифаларини амалга оширишни давом эттириш учун имкон қадар қулай ташқи шароитларни яратиш талабларига жавоб беради. ўзбекистон республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси – давлатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ва вазифаларини, ўрта ва узоқ истиқболда ўзбекистон миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизими. концепция мазмуни ва қоидалари ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари, шунингдек “мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га асосланади. шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига, жумладан, бирлашган миллатлар ташкилоти низоми, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларацияга, европа хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг хельсинки якуний актига ва бошқа тегишли ҳужжатларга мос келади. ушбу ҳужжатни ишлаб чиқишда ўзбекистон …
4
сади, принциплари ва вазифалари”; iii. “ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари”; iv. “ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш механизмлари”. биринчи бўлимда халқаро муносабатларнинг бугунги аҳволига батафсил тавсиф берилган. халқаро майдонда сиёсий ва иқтисодий кучлар нисбати ўзгараётгани, унинг минтақавий ва глобал миқёсда хавфсизликни таъминлаш жараёнлари учун олдиндан кўра билиш қийин бўлган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги эътироф этилган. хавфсизликка раҳна солаётган анъанавий ва ноанъанавий таҳдидлар турининг кенгайиб бораётгани, ўзбекистон чегаралари яқинида кескинлик ва танглик ўчоқларининг сақланиб қолаётгани, дунёнинг бизга яқин бўлган муҳим минтақаларида янги қуролли можаролар ва низоларга олиб келувчи вазиятларнинг кўпайиб бориши хавфи мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. дунёда тўхтовсиз давом этаётган “геосиёсий ўйинлар”, тобора жадал тус олиб бораётган “геосиёсий рақобат” жаҳондаги кескинлик ва стратегик мавҳумликни кучайтираётганлигига эътибор қаратилган. айрим халқаро субъектларнинг қисқа муддатли ва тор доирадаги манфаатларни кўзловчи шошма-шошарлик билан амалга оширилаётган тартибсиз ҳаракатлари халқаро ҳуқуқнинг фундаментал принциплари бузилишига олиб келаётгани таъкидлаб ўтилган. мазкур бўлимда глобаллашув жараёни изчил ва орқага …
5
арқнинг кучайиб бориши таъкидлаб ўтилган. концепцияда марказий осиё минтақасига алоҳида диққат-эътибор қаратилган ва “ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим манфаатлари шу минтақа билан боғлиқ” эканлиги белгилаб қўйилган. жумладан, марказий осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва улкан минерал хом-ашё ресурслари захираларига эга эканлиги туфайли жаҳон миқёсида кучли эътибор объектига ҳамда энг йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланиб бораётгани таъкидлаб ўтилган. йирик давлатлар марказий осиё давлатларининг ўз ривожланиш модели ва сиёсий йўлини белгилашида таъсир ўтказишга интилаётгани, минтақада ўз мақсадларинигина кўзлаётган ташқи кучларнинг ўзаро “рақобати” кучайиб бораётгани кўрсатилган. минтақадаги трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммоси ҳамон ҳал этилмай келаётганига алоҳида урғу берилган. минтақада яшаётган миллионлаб кишиларнинг соғлиғига, аҳоли генофондига зиён етказаётган мураккаб экологик муаммолар, хусусан, орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари, катта корхоналарнинг саноат чиқиндилари трансчегаравий сув ресурсларини ифлослантириши ва атроф-муҳитни заҳарлаши – марказий осиёнинг фаровонлиги ва барқарор тараққий этиши учун тобора хавфли тус олиб бораётгани алоҳида таъкидланган. бундан ташқари, ушбу ҳужжатда минтақада очиқ денгиз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "узбекистон ташки сиёсий фаолияти концепциясининг ахамияти"

1411283786_59110.doc ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг аҳамияти мустаҳкам хавфсизлик, барқарор иқтисодий тараққиёт учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, конституцион тузум асосларини мустаҳкамлаш, миллатлар аҳиллигини, халқлар дўстлигини таъминлаш, фуқаролар эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий мақсадлари ҳисобланади. президентимиз ислом каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва 2012 йил сентябрда қонун асосида қабул қилинган “ўзбекистон республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси” халқаро ҳамжамиятда катта акс-садо берди. давлатимиз раҳбари ушбу ҳужжатнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўзбекистон республикаси конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида в...

DOC format, 77.0 KB. To download "узбекистон ташки сиёсий фаолияти концепциясининг ахамияти", click the Telegram button on the left.