мтмда табиат билан таништиришнинг мазмуни

DOCX 155,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544173601_73192.docx мтмда табиат билан таништиришнинг мазмуни режа: 1. табиат билан таништириш методикаси фанининг баркамол инсон тарбиясидаги имкониятлари. 2. ақлий тарбия. 3. эстетик тарбия. 4. аҳлоқий тарбия. 5. жисмоний тарбия. табиат билан таништириш методикаси фанининг баркамол инсон тарбиясидаги имкониятлари. республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, бу жараённинг самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳам ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-хунар дастурларини онгли равишда тиклаш ва ҳуқуқий, психологик-педагогик шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни кўзда тутади. мактабгача таълим муассасаларида болаларни маънавий етук, ахлоқли, пок инсонлар қилиб вояга етказишда табиат билан таништириш методикаси фани муҳим аҳамият касб этади. унинг мақсади, мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабга тайёрлаш, табиат билан таништириш жараёнида табиатга эхтиёткорона муносабатда бўлиш, ватанга меҳрли бўлиш, экологик таълимтарбияни амалга ошириш, табиат ҳақида мукаммал билимга эга бўлган ёшларни тарбиялашдир. табиат билан таништириш методикасининг вазифаси ўқувчиларни табиат билан таништириш …
2
билан таништиришда муҳим аҳамиятга эга. бундан кўриниб турибдики бу курс болалар физиологияси фани билан ҳам бевосита боғланган. · биология фани табиат билан таништириш методикасининг асосини ташкил этади. чунки биз болаларни жонли ва жонсиз табиат, табиат ҳодисалари, йилнинг турли фасллари билан таништирамиз. · табиат билан таништириш методикаси фани фалсафа, биология, педагогика, психология, физиология ва барча методикалар билан боғлиқ ҳолда бир-бирини тўлдириб, мустаҳкамлайди. болаларнинг жонсиз табиат ҳодисалари, ўсимликлар ва хайвонлар, инсон меҳнати ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш ҳақида бойитиш, шунингдек, ўсимликлар ўстириш, хайвонларни парвариш қилишда болаларда оддий кўникмалар ҳосил қилиш таълим беришнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. бунда болаларда кузатувчанлик, билимга қизиқиш, тафаккур ва мантиқий нутқ ривожланади, сўз бойлиги ортади, янги тушунчалар ҳосил бўлади. болаларда меҳнатни севиш, ўзгалар меҳнатини қадрлаш, ўсимлик ва хайвонларни асраш, уларни парвариш қилиш, ўз ватанини, табиатни севиш, табиат гўзалликларини кўра олиш каби ҳислатларни ўстириш орқали тарбиявий вазифалар ҳал қилинади. мактабгача таълим муассасаларида табиат билан яқиндан таништирмасдан туриб, болаларни жисмонан ривожлантириш, …
3
фикирлаш фақат идрок қилиш билан боғланган сўзлар ёрдамида ҳосил қилиниш и.п.павлов таълимотига кўра, инсоннинг табиатдаги нарса ва ҳодисалардан олаётган таъсири биринчи сигнал системасини, уларни ифодаловчи сўз эса, иккинчи сигнал системасини ҳосил қилади. билишнинг ҳиссий томони биринчи сигнал системаси билан боғлиқ, бу кўргазмали, образли тафаккурга асосланган бўлиб, мия пўстлогидаги муваффақиятли боғланишни ўз ичига олади, яъни ташқи дунёдаги нарса ва ҳодисаларни сезишда, идрок қилишда ва тасаввурда бевосита акс этади. билимнинг рационал томони, абстракт тафаккур, яъни тушунчаларнинг ҳосил бўлиш жараёни иккинчи сигнал системаси билан боғлиқдир. иккинчи сигнал системаси ташқи дунё билан фақат биринчи сигнал системаси орқали алоқа олиб боради, шунинг учун тафаккур сезги ва идроксиз бўлиш, бирон нарса ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмай туриб тушунча ҳосил қилиниши мумкин эмас. “ҳиссий билимнинг физиологик асоси — кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери, ҳаракатлантирувчи ва бошқа анализаторларнинг биргаликдаги фаолиятидир” - деган эди и.п.павлов. ўзлаштиришда қанча кўп анализаторлар биргаликда иштирок этса, тасаввур ва тушунча шунчалик аниқ, бой ва …
4
ишда эса уларнинг ҳаракатларини, одатларини билиб оладилар. бола табиат билан яқин муносабатда бўлиши натижасида, ундаги нарса ва ҳодисаларни яққол кўриб, идрок қилиш имкониятига эга бўлади. лэкин кўпинча бола нарсаларни пайқамай қолиши ёки муҳим бўлмаган томонларга диққат қилиб, идрок қилган нарсаларини нотўғри тасвирлаши мумкин. 3-4 ёшдаги бола учаётган қушларни ҳамма вақт ҳам сезмаслиги мумкин. хайвонларни учратганда у биринчи навбатда унинг катталигига эътибор беради, аквариумда сузиб юрган балиқни кўрсаииб уни «юряпти» ёки «қанотларини силкитяпти», - деб айтади. бундан маълум бўладики, болани табиат билан таништиришда унга ҳодиса ёки нарсани кўрсатишнинг ўзигина кифоя қилмайди. ўргатиш жараёнида мақсадга мувофиқ раҳбарлик қилиниши зарур. бу эса тарбиячининг боланинг идрокини йўлга соладиган, диққатини кўриш ва эшитиши муҳим бўлган нарса ва ҳодисаларга тўғри йўналтирувчи сўзларида ифодаланади. мактабгача тарбия ёшида табиатни ўрганиш кўпроқ она тилини билиш билан яқиндан боғлиқдир. бу ёшда сезиб идрок қилишдан кўра сўз билан айтиб идрок қилиш мустаҳкам ўзлаштирилади. сезиб идрок қилишда табиат ҳақидаги ҳамма билимларни бошланғич …
5
ўргатади. гул ва меваларнинг ҳиди, шакли ва ранглари, қушларнинг сайраши, ариқларда сувнинг жилдираб оқиши, қишда қорнинг ғичирлаши - буларнинг ҳаммаси болаларда табиатдаги нарса ва ҳодисаларни тасаввур этишга имкон беради ва уларда эстетик ҳиссиёини тарбиялашда ва ўстиришда бой материал бўлиб хизмат қилади. боғча ёшидаги болаларда бундай эстетик туйғуларнинг ўсиши эса, ўз навбатида санъатни, ҳаётни, табиатни севиш, уни тушуниш ва ўрганиш учун зарур шарт-шароит яратади. аввал табиат гўзаллигини, сўнгра санъат гўзаллигини ҳис этиш керак. табиатдаги ва санъатдаги гўзаллик билан танишиш боланинг ақл-идроки ва ҳис-туйғуларини тарбиялабгина қолмай, балки унинг ахлоқини, ақлий хаёл ва фантазиясини ҳам ривожлантиради. боғча ёшидаги болани табиат билан таништиришда уни завқлантириш, эстетик ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш осон иш эмас. унинг табиат гўзалликларини кўра билиши, улардан бахраманд бўлиши, қалбида ҳавас, қизиқиш, ҳаяжонланиш ҳисларининг уйғониши учун ойлар, йиллар керак бўлади. болани эстетик тарбиялашни табиатга саёҳат, сайрлар ёки боғча ҳовлисидаги ҳушманзара гулларни, чиройли боғ ҳовлиларини кузатиш орқали амалга оширса бўлади. мактабгача тарбия ёшидаги болаларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мтмда табиат билан таништиришнинг мазмуни" haqida

1544173601_73192.docx мтмда табиат билан таништиришнинг мазмуни режа: 1. табиат билан таништириш методикаси фанининг баркамол инсон тарбиясидаги имкониятлари. 2. ақлий тарбия. 3. эстетик тарбия. 4. аҳлоқий тарбия. 5. жисмоний тарбия. табиат билан таништириш методикаси фанининг баркамол инсон тарбиясидаги имкониятлари. республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, бу жараённинг самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳам ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-хунар дастурларини онгли равишда тиклаш ва ҳуқуқий, психологик-педагогик шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни кўзда тутади. мактабгача таълим муасс...

DOCX format, 155,3 KB. "мтмда табиат билан таништиришнинг мазмуни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.