портлатиш усули билан тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш

DOC 360,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403779230_47012.doc портлатиш усули билан тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш режа: 1. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. 2. скважиналарни бурғулаш технологияси. 3. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. ушбу усул карьерларда қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг ягона усули ҳисобланади. барча карьер жиҳозларининг иш унумдорлиги ва кон ишларига кетган харажатлар маълум даражада портлатиш ишлари сифати ва уларни ташкил этишга боғлиқдир. портлатиш ишлари қуйидагиларни таъминлаши зарур: · кейинги ишлаб чиқариш жараёнлари учун тоғ жинсларини белгиланган даражада майдаланишини; · портлатилган фойдали қазилманинг талаб этилган сифат ва навларини; · минимум даражада поғона майдончалари белгилари ўлчамлари ва шаклларидан чекиниш; · берилган поғона шакли ва қиялик бурчакларини, кейинги (навбатдаги) скважиналарни бурғулаш ва зарядлаш хавфсизлигини; …
2
рғулаш асбоби таъсири остида тоғ жинсларининг бузилиш кобилияти (асосий фактор); · бурғулаш асбобларининг тури ва шакллари, скважина забойига таъсир этиш усули (зарбли, айланма, айланма-зарбли ва бошқалар); · бурғулаш асбобининг скважина забойига таъсир кучи ва тезлиги; · скважина диаметри ва бир қатор ҳолларда унинг чуқурлиги; · тоғ жинси бузилишига таъсир этувчи (халақит берувчи) бурғулаш чиқиндисини скважина забойидан тозалаш тезлиги, доимийлиги ва усули. юқорида санаб ўтилган барча факторлар бурғулаш дастгохларининг технологик параметрларини аниқлайди. бургуланиш – тоғ жинсларини бурғулаш асбоблари билан бурғулашда уларнинг парчаланишга қаршилик даражаси. бурғуланиш тоғ жинсларининг эластик ва пластик, мустаҳкамлик каби механик хоссаларни, ҳамда қаттиқлик, ёпишқоқлик ва абразивлик каби технологик кўрсаткичларни ўз ичига олади. бурғуланишни стандарт шароитларда 1 дақиқа вақт мобайнида бурғуланган шпур ёки скважина узунлиги билан ёки аксинча, яъни айни шу шароитда 1 м шпур ёки скважинани бурғулаш учун кетган вақт билан баҳолаш қабул қилинган. скважиналарни бурғулаш технологияси. тоғ жинси массивида скважиналарни бурғулашда, бурғулаш снаряди диаметри ва меҳнат унумдорлиги …
3
иналарни кесиш йўли билан бурғулаш). кесувчи коронкалар ёрдамида айланма бурғулаш асосан вертикал ва қия скважиналарни ўтишда қўлланилади (тоғ жинси қаттиқлиги f=2-8). бундай станоклар билан бурғулаш технологиясининг моҳияти шундаки – электр двигатели билан ҳосил бўладиган босимнинг айланиш ўқи бўйлаб кесгичга таъсир этади ва кескич айланиб-босиб тоғ жинсини парчалайди. майдаланган тоғ жинси парчалари эса айланма қобирғали шнеклар билан скважинадан чиқариб ташланади. бурғулаш ишлари тугаллангандан кейин скважинада қолган тоғ жинси парчалари сиқилган ҳаво ёрдамида тозаланади. кескичлар ейилишга чидамли пўлатлардан ишланган бўлиб, қаттиқ қотишмали элементлар билан армировкаланган булади. сбр-125 дастгохининг юриши – қадамловчи. сбр-150 дастгохиники эса гусеницали. шарошкали бургулаш. шарошкали бурғулаш ҳам тоғ жинсини айланма бурғулаб парчалаш принципига асосланган. бунда скважинадаги ишчи органннинг ишчи юзаси билан скважинадаги қазиш жойи айланма сиқилиб тоғ жинси парчаланади. ишчи орган учига шарошкали тишлар ўрнатилган бўлади. скважиналарни бурғулаш чиқиндиларидан тозалаш ва шарошкаларни совутиш – бурғулаш штангалари оғзидан (ичидаги бўшликдан) юбориладиган сиқилган ҳаво ёрдамида амалга оширилади. зарбли – айланма бурғулаш. …
4
зиш жойининг юзаси юқори температурали (3200ºс гача) газ оқими билан жуда тез (лаҳзали) иситилади. бу ерда юпқа юзага (қатламга) узатилаётган ёнган газ оқимининг тезлиги товуш тезлигидан ҳам юқори бўлиб, термик зўриқиш (тоғ жинсида) пайдо бўлади ва тоғ жинси парчаланиб массивдан ажралиб, газ оқими кучи билан скважинадан чиқариб ташланади. зарбли бурғулаш. зарбли – буралишли бурғулаш ҳозирги пайтда жуда кам қўлланилади, чунки бу усулда меҳнат унумдорлиги кам ва катта меҳнат сарфи талаб этилади. зарбли – буралишли бурғулаш принципи шундан иборатки, бунда оғирлиги жуда катта (1200-2800 кг) бўлган бурғулаш снаряди канатга осилган бўлиб, бу снаряд ритмик равишда 1-1,2 м баландликка кўтарилиб, эркин ташланади. снаряд зарб билан урилганида забойда тоғ жинсини парчалайди. дастгоҳнинг иш режими – бурғулаш снарядининг кўтарилиш баландлиги, зарблар частотаси ҳамда сувни етказиб бериш вақти билан боғлиқ. ҳозирги кунда карьерларда турли моделдаги бурғулаш станоклари қўлланилмоқда. портловчи скважиналарнинг 85% и шарошкали бурғулаш дастгоҳлари ёрдамида бурғуланмоқда. ҳамдўстлик мамлакатларида бир қатор бурғулаш дастгоҳлари турли кон …
5
цали гидравлик бурғулаш дастгоҳи: скважина диаметри 130-200 мм, бурғулаш чуқурлиги-19,8 м. ҳамдустлик мамлакатларида бурғулаш дастгоҳлари ишлаб чиқаридиган ягона мамлакат бу россиядир. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. портлатиб майдалаш усули мустаҳкамлик коэффициенти 8 дан юқори бўлган тоғ жинсларига кўлланилади. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштиришнинг беш хил кўринишдаги усуллари мавжуд (8.1 расм): 8.1- расм. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари камера зарядларини қўллаш усули. ишлаб чиқариш жараёни механизацияси ривожланмаган ёки кам механизациялашган вақтда массивга портловчи моддаларни табиий бўшлиқларга ёриқларга ёки махсус ўтказилган ер ости кон лаҳимларига, яъни штольня ва шурфларга жойлаштирилади. зарядлар бир-биридан маълум узоқликдаги камераларда ўрнатилади. портловчи моддалар жойлаштирилгандан сўнг, лахим тоғ жинслари билан беркитилади. ҳозирги вақтда карьерларда камерали зарядлаш усули траншея ёки ярим траншея ҳосил қилишда қўлланилади. (8.1 расм б,в) катта ҳажмдаги портловчи модда зарядларини қўллашда, хавфсизликни таъминлаш учун-энг кам қаршиликли чизма wлнс–ни, ҳисоблашда - заряддан очиқ юзагача бўлган минимал масофа олинади. қозон зарядларини қўллаш усули. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"портлатиш усули билан тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш" haqida

1403779230_47012.doc портлатиш усули билан тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш режа: 1. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. 2. скважиналарни бурғулаш технологияси. 3. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. ушбу усул карьерларда қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг ягона усули ҳисобланади. барча карьер жиҳозларининг иш унумдорлиги ва кон ишларига кетган харажатлар маълум даражада портлатиш ишлари сифати ва уларни ташкил этишга боғлиқдир. портлатиш иш...

DOC format, 360,0 KB. "портлатиш усули билан тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.