бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари

DOC 177,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403773304_46732.doc 20 , 1 / 0 , 1 / 20 , 1 3 3 = = см г см г g бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари (методлари). бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари режа: 1. бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари 2. бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги бурғилаш эритмалари қудуқларни бурғилаш жараёнида талаб қилинган функцияларни бажариши учун эритмаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган асосий материалларни танлаш, кимёвий реагентлар ёрдамида махсус ишлов бериш, уларнинг хоссаларини созлаш учун мўлжалланган моддаларни қўшиш ита.к. ишларни амалга ошириш зарур. қудуқларни бурғилаш шароитлари (чуқурлик, диаметр, ҳарорат, бурғиланаётган тоғ жинсларининг хоссалари ва жойлашув тартиби) нафақат бир қатор нефт газ майдонлари учун турлича бўлмасдан, балким бита майдоннинг баъзи бурғилаш оралиқлари учун ҳам турли хил бўлади. шунинг учун ҳам бурғилаш эритмалари бурғилашнинг турли оралиқлари учун ҳар хил кўрсаткичларига эга бўлиши зарур бўлмасдан балким, берилган қудуқнинг чуқурлиги ўзгариши билан ҳам турли кўрсаткичларга эга бўлмоғи лозим. бурғилаш эритмаси берилган қудуқда маълум бир функцияларни яхши бажариш хусусиятига …
2
яларни амалга ошириш хусусиятини сақлаб қолиши учун унинг кўрсаткичларини бурғилаш жараёнида ўлчаб туриш йўли билан назорат қилиш зарур. талаб қилинган холатларда бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини мавжуд бўлган усуллар билан қайта тиклаш лозим. бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари 1. бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш умумий қабул қилиниши хар бир бурғилаш ташкилоти ва корхонаси учун мажбурий бўлиши зарур, акс холда турли районлар учун бурғилаш эритмаларининг хоссаларини созлаш бўйича тавсиялар яртиб бўлмайди. 2. бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари бир ҳил бўлиши зарур, акс ҳолатларда турли районларда ишлатиладиган бурғилаш эритмаларининг характеристикаларини таққослаб бўлмайди. 3. бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини ўлчаш методларини бевосита бурғилаш майдонларида қўллаш имкони бўлиши зарур, чунки эритма кўрсаткичларини тезкор созлаш имкони чегараланиши ва бунинг оқибатида бурғилаш технологияси бузилиши мумкин. 4. қўлланилаётган бурғилаш эритмасининг кўрсаткичини аниқлаш методлари тезкор бўлиши зарур: бурғилаш эритмасининг кўрсаткичларини аниқлаш вақти, бурғиланаётган қудуқнинг ҳолати ўзгариб кетиши мумкин бўлган вақтга қараганда кичик бўлиши керак, чунки қудуқда асоратлар олдинроқ бошланиб кетиши мумкин. 5. қабул …
3
шароитига яқин бўлса, шунчалик бурғилаш эритмасининг кўрсаткичлари тўғри характеристикаланади. бурғилаш эритмасининг барча кўрсаткичлари икки гуруҳга бўлинади. биринчи гуруҳга чин характеристикалари мансуб бўлиб, уларга зичлик нордонлик кўрсаткичи ва бошқалар кириб, уларнинг катталиклари ўлчаш методини танлашга боғлиқ бўлмайди, фақатгина ўлчаш аниқлигига кўра ажратилади. иккинчи гуруҳга шартли характеристикалар мансуб бўлиб, уларнинг катталиклари тўлиқ қабул қилинган ўлчаш усулига боғлиқ бўлади. масалан, дала визкозиметри ёрдамида аниқланадиган шартли қовушқоқлик. ушбу асбобнинг ўлчамларини ўзгариши шартли қовушқоқликнинг умуман бошқа катталикларини олишга олиб келади. бурғилаш эритмаларидан намуналар олиш ва уни кўрсаткичларини ўлчашга тайёрлаш бурғилаш эритмасидан олинган намуналарнинг кўрсаткичлари циркуляция қилинаётган эритмалар ва махсус идишлар ва ер омборларида сақланаётган бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларига мос келиши учун намуна олинган жойни, унинг ҳажми ва намуна олинган вақт билан уни таҳлил қилиш орасидаги вақтни аниқлаштириш зарур. қудуқда циркуляция қилинаётган бурғилаш эритмаси ҳақида маълумотлар олиш зарур бўлганда, намуна бурғилаш эритмаси тозаловчи қурилмалардан ўтмасдан олдин олиш керак. намунани фақатгина циркуляция вақтида олиш зарур. қудуққа ҳайдалаётган бурғилаш …
4
г асосий характеристикаларини бир-бирига мос келганлиги ҳеч бўлмас идишнинг бир-биридан узоқроқ қисмидан олинган намуналарда ўз исботини топиши керак. намунани олиш ва уни таҳлил қилиш орасидаги вақт ўлчаш ишлари сезиларли рол ўйнайди. қудуқдан бурғилаш эритмаси билан чиқиб келган газ тезда учиб кетиши мумкин ва бунинг натижасида унинг зичлиги ортади. қиздирилган бурғилаш эритмаси совийди ва унинг кўпгина характеристикалари ўзгаради, айниқса бу зичлик, қовушқоқлик ва газ миқдори катталикларига ўз таъсирини билдиради. шунинг учун ҳам бурғилаш эритмасининг ушбу кўрсаткичлари бевосита желоблардан олиниб аниқланади. бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги бурғилаш эритмасининг зичлиги қудуқ тубидаги ва қудуқ деворидаги босимга қарши гидростатик босим ҳосил қилади. суюқ ва қаттиқ фазаларнинг оғирлигини ҳажмга нисбатан муносабати солиштирма оғирлик билан ифодаланади. «зичлик ва солиштирма оғирлик» атамалари кўпинча бурғилаш эритмаларига нисбатан қўлланилади. ушбу атамалар бир хил маънони англатмайди. солиштирма оғирлик – бу бир хил масса ва ҳажм бирликларида ўлчанадиган модда оғирлигининг сув ҳажмининг оғирлигига тенг бўлган муносабатдир. ушбу кўрсаткичларни аниқ ўлчаш учун ҳарорат …
5
ташкил этади, у ҳолда солиштирма оғирлик: бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги ёки зичлиги ареометрлар ёки пикнометрлар ёрдамида ўлчанади. дала шароитда кўпинча елкали тарози ва аг-1, аг-2 ва аг-3пп ареометрлари ишлатилади. ушбу асбобларнинг ишлаш принципи бир хил ҳажмдаги тадқиқот қиланаётган эритма ва сувнинг зичлигини таққослашга асосланган. бурғилаш эритмаларининг зичлигини аниқлашда қўлланиладиган елкали тарозилар елкали тарозилар (3.4.1-расм) асос, учли тиргак, даражаланган ричаг, ҳажмий идиш, қопқоқ, таянчлар, ҳаво пуфакчали тўғрилагич ва рейтердан иборат. даражаланган ричагнинг бир учига ҳажмий идиш маҳкамланган. идиш ва ричаг асос учидаги учли таглик текислигига перпендикуляр текисликда ётади ва рейтерни ричаг бўйича ҳаракатлантириш орқали тенглаштирилади. 3.4.1 - расм. елкали тарози калибрлаш 1. идишдан қопқоқни олинг ва унга тоза ёки дистилланган сув солинг. 2. қопқоқни ёпинг ва артинг. 3. даражаланган ричагни учли тиргак устига таянчлари орқали жойлаштиринг. 4. рейтерни 8,33 га жойлаштиринг. бунда ҳаво пуфакчали тўғрилагич кўрсаткичи марказлашган бўлиши керак. агар тўғри бўлмаса, даражаланган ричаг учидаги қўзғалувчи винт орқали тўғирланг. кўп тарозиларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари"

1403773304_46732.doc 20 , 1 / 0 , 1 / 20 , 1 3 3 = = см г см г g бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари (методлари). бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари режа: 1. бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларини ўлчаш методлари 2. бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги бурғилаш эритмалари қудуқларни бурғилаш жараёнида талаб қилинган функцияларни бажариши учун эритмаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган асосий материалларни танлаш, кимёвий реагентлар ёрдамида махсус ишлов бериш, уларнинг хоссаларини созлаш учун мўлжалланган моддаларни қўшиш ита.к. ишларни амалга ошириш зарур. қудуқларни бурғилаш шароитлари (чуқурлик, диаметр, ҳарорат, бурғиланаётган тоғ жинсларининг хоссалари ва жойлашув тартиби) нафақат бир қатор нефт газ майдонлари учун турлича бўлмасдан, балким бита май...

Формат DOC, 177,5 КБ. Чтобы скачать "бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичлари ва уларни ўлчаш усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бурғилаш эритмаларининг кўрсатк… DOC Бесплатная загрузка Telegram