нефт ва газ қудуқлари

PPTX 729,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1705860868.pptx /docprops/thumbnail.jpeg нефт ва газ қудуқлари нефт ва газ қудуқлари режа: қудуқлар конструктсийаси қудуқ ости ускуналари қудуқ усти ускуналари кудукларнинг вазифаси ва конструктсийаси кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади. қудуқнинг ердан юқори қисми «усти», энг пастдаги охирги қисми «туби» деб аталади. қудуқ тубидан устигача тўла бўшлиқ қисми унинг танаси (стволи) дейилади. қудуқлар асосан вертикал ва қия йўналтирилган шаклларда бўлади. айрим ҳолларда горизонтал қудуқлар ҳам учрайди. қудуқ нефть, газ ва сув қатламларини ер юзаси билан боғловчи канал ҳисобланиб, у ер остидан нефть, газ ёки сувни олиш учун хизмат қилади. нефть, газ ёки сув олиш учун мўлжалланган қудуқлар мажмуаси маҳсулот олинадиган (экспулатацион) фонд деб аталади. бундан ташқари маҳсулот (сув ёки газ) ҳайдайдиган, назорат, пъезометрик ва шу каби ёрдамчи қудуқлар ҳам учрайди. маҳсулот ҳайдаладиган қудуқлар қатлам босимини сақлаб туриш учун, назорат қудуқлари эса маҳсус асбоблар ёрдамида нефть ёки газ уюмининг ишлашини кузатиш учун қўлланилади. …
2
энг мураккаб шароитларида оралиқ мустаҳкамловчи қувурлар сони учтага етиши мумкин. қудуқнинг ҳар кандай конструкцияси учун лойиҳа чуқурлигигача тушириладиган мустаҳкамловчи қувур «эксплуатацион колонна» деб аталиб, унинг диаметрига асосан ер ости ускуналари танланади. кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор калинлиги 7,5:12 мм ва диаметри 146:168 мм бўлган қувурлар ишлатилади. қудуқ туби ускуналари қудуқнинг туби қисми конструкцияси унинг уюмда жойлашган жойи, қатлам тоғ жинсларининг литологик ва физик хоссалари, қатламнинг тепасида газ ва остида сув мавжудлиги ва бошка омилларга асосан танланади. 7.1- расмда антиклинал структурада қудуқларнинг жойлашиш схемаси келтирилган. бу ерда қатлам босимини сақлаш мақсадида сув қисмига бурғиланган 1 - қудуқ тўла қалинлик бўйича очилади. 2 - қудуқ қатламнинг чекка сувларига якин жойлашганлиги сабабли уни нефть-сув туташ юзасидан юқорироқ қисми очилади. қатлам ости суви бўлмаган ҳолда қудуқни тўла қатлам қалинлиги бўйича очиш мумкин (3-қудуқ). бу ҳолда бу қудуқ яна 8-10 метрга чукурлаштирилади ва бу қисм қатлам маҳсулоти таркибидаги кум заррачалари йигилишига мўлжалланган. қудуқнинг бу исми …
3
туширилади. сизғичдаги тешиклар ва ёриқликлар диаметри шундай танланадики, механик заррачалар сизғич ортида колсин қудуқ усти ускуналари қудуқнинг бажарадиган вазифаси ва ишлатилиш усули, кутиладиган қатлам босими ҳамда геологик шароитларга мос ҳолда қудуқ усти турлича жиҳозланиши мумкин. масалан, фаввора қудуғининг устки ускунаси қуйидаги вазифаларни бажариш учун хизмат қилади: а) фаввора қувурлари ва мустаҳкамловчи қувур оралиғини герметизация килиш учун; б) қудуқ устига тескари қарши босим уюштириш учун; в) газ-суюқлик аралашмасини йўналтириш учун фаввора қудуғининг усти қувур бошчаси ва фаввора арчасидан иборат. қувур бошчаси мустаҳкамловчи қувурлар оралиғини герметизациялаш учун хизмат қилади. фаввора арчаси оқимни йўналтириш, қудуқ ишини назорат этиш ва бошқариш учун хизмат қилади. компрессор ва газлифт қудуқларининг устки ускунаси фаввора қудуқлари билан бир хил. чукурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларнинг устки қисмида тебратма дастгох ўрнатилган. image2.jpeg image3.jpg image4.jpeg image5.jpeg image1.jpeg
4
нефт ва газ қудуқлари - Page 4
5
нефт ва газ қудуқлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нефт ва газ қудуқлари" haqida

1705860868.pptx /docprops/thumbnail.jpeg нефт ва газ қудуқлари нефт ва газ қудуқлари режа: қудуқлар конструктсийаси қудуқ ости ускуналари қудуқ усти ускуналари кудукларнинг вазифаси ва конструктсийаси кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади. қудуқнинг ердан юқори қисми «усти», энг пастдаги охирги қисми «туби» деб аталади. қудуқ тубидан устигача тўла бўшлиқ қисми унинг танаси (стволи) дейилади. қудуқлар асосан вертикал ва қия йўналтирилган шаклларда бўлади. айрим ҳолларда горизонтал қудуқлар ҳам учрайди. қудуқ нефть, газ ва сув қатламларини ер юзаси билан боғловчи канал ҳисобланиб, у ер остидан нефть, газ ёки сувни олиш учун хизмат қилади. нефть, газ ёки сув олиш учун мўлжалланган қудуқлар мажмуаси маҳсулот олинадиган (экспулатацион...

PPTX format, 729,3 KB. "нефт ва газ қудуқлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нефт ва газ қудуқлари PPTX Bepul yuklash Telegram