собиржон ниғматович аминов

DOCX 28.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1496127263_68399.docx собиржон ниғматович аминов собиржон ниғматович аминов 1938 йил 2 августда тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топди. 1961 йилда тошкент фармацевтика институтини битиргандан сўнг ўз фа гидроингео ва муҳандислик геологияси институтида катта муҳандис вазифасида ишлади. 1962 - 1965 йилларда ссср фа элементорганик бирикмалар институтида аспирантурада ўқиди ва 1965 йилда р.х. фрейдлина раҳбарлигида москва шаҳрида «этиленнинг карбон кислоталари ва уларнинг ҳосилалари билан теломеризацияси. теломеризация жараёнида эркин радикалларнинг қайта таксимланиши» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1987 йилда д.и. менделеев номли россия кимё-технология университетида (мхти) «карбон, фосфон ва алкиларил-сульфокислоталарнинг сирт фаол хосилаларининг синтези ва коллоид кимёвий хоссалари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1967 йилда доцент, 1988 йилда эса профессор илмий унвони берилди. 1966 - 1977 йилларда с. аминов ўз фа киме институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади. 1978 йилдан то 2012 йилгача тошкент фармацевтика институтининг анорганик, аналитик, физик ва коллоид кимё кафедрасига мудирлик килди. 1987 - 1994 йилларда мазкур институтнинг илмий ишлари бўйича проректори, …
2
с. аминов тошкентга қайтгандан сўнг ўз фа умумий ва ноорганик кимё институтида академик к.с. аҳмедов илмий мактабида сирт фаол моддалар сиғггези ва уларнинг коллоид кимёвий хоссаларини ўрганиш йўналишида тадқиқотлар олиб борди. бу даврда у алкиларилсульфонатлар, алкилфосфон кислоталарнинг сирт фаол ҳосилалари, алкилацетатаммоний хлоридларнинг синтез усулларини ўрганди. уларнинг коллоид кимёвий хоссаларини ва турли аспектларда қўллаш усулларини синчиклаб текширди. у илк бор сирт фаол моддаларнинг коллоид кимёвий, термодинамик ва технологик хоссаларини гидротроп воситалар ёрдамида бошқариш мумкинлигини илмий асослаб берди. газ конденсатлари асосида гск-na деб номланган янги гидротроп модда ишлаб чиқди. у сирт фаол модцаларда гиббс эркин энергияси ва глб (гидрофил липофил балланс) орасида тўғри чизиқли корреляцион боглиқлик мавжудлигини аниқлади. бу йўналишдаги ишлар натижалари ипакчилик хўжаликларида, тошкент ювувчи воситалар заводида ва бошка корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий этилди. профессор с. аминовнинг кўп қиррали илмий фаолияти айниқса мустакиллик йилларида намоён бўлди. у маҳаллий хом ашёлар асосида дори препаратлари ишлаб чиқариш йўналишида чуқур изланишлар олиб борди. чунончи, …
3
смийлаштирилди. бу йўналишдаги илмий тадқиқотларга. с.аминов рахбарлигида саримсоқ пиёзни, топинамбур ўсимлигини кайта ишлаб олинган г ипогликемик, кардиопротекторлик, гижжа инвазиясига қарши ишлатиладиган гликоинувит, спэкгарлин, гарлспин дори воситалари, мумиё ва семёнов радиоласи илдизи асосида олинган гликоразмулин дори воситалари ишлаб чиқилди. уларнинг кўпчилиги клиник синовлардан муваффақиятли ўтди, тиббиётда қўллашга рухсат этилди ва саноат миқёсида ўзлаштирилмоқда. профессор с.аминов юкори малакали кимёгар ва фармацевт кадрлар тайёрлашга катта аҳамият бериб келмокда. унинг рахбарли-гида 4 та докторлик ва 18 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қи-линди. ҳозирда у 1 та катта илмий ходим изланувчи ва 2 та мустақил тадқикртчининг докторлик диссертациясига раҳбарлик қилмоқда. с. аминовнинг илмий ва педагогик фаолияти ўзбекистон согликни саклаш вазирлиги тасарруфидаги тошкент фармацевтика институти билан узвий боглиқ. у бу даргохда талабаликдан фан доктори, профессор, ўзбекистон фан арбоби даражасигача етишди. у «физик ва коллоид кимё» электрон дарслигининг, шунингдек, «физик ва коллоид кимё» ўкув дастурининг муаллифидир. унинг ҳаммуаллифлигида «умумий ва анорганик кимёдан амалнй машғулотлар», «физик ва коллоид кимёдан …
4
бир қанча илмий -оммабоп китоблар, маҳаллий матбуотда чоп этилган илмий - оммабоп мақолалар унинг каламига мансубдир. у ўз илмий ишлари натижалари бўйича россия, украина, белоруссия, қозогистон, австрия, исроил, испания, туркия каби давлатларда бўлиб ўтган илмий анжуманларда маърузалар қилган. 2007 йилда с. аминовнинг сермаҳсул илмий фаолияти, таълим ва юқори малакали кадрлар тайёрлашдаги фидокорона меҳнати ўзбекистон республикаси президентининг фармони бўйича «ўзбекистон фан арбоби» унвони билан мукофотланди. у «ўзбекистон республикаси соглиқни саклаш аълочиси» кўкрак нишони, бир қатор медаль ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган адабиётлар: 1.каримов и.а. “ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид ва барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.”т. 1997 105-128 бетлар. 2.тўхтаев а. “экология” т. ўқитувчи-1998. 3.ғуломов м. жўраев й. “экология. жиноят ва жазо” т. 1991 4.алимов т.а. рафиқов а.а. “экология хатолик сабоқлари” т. “ўзбекистон”1991 image1.jpeg
5
собиржон ниғматович аминов - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "собиржон ниғматович аминов"

1496127263_68399.docx собиржон ниғматович аминов собиржон ниғматович аминов 1938 йил 2 августда тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топди. 1961 йилда тошкент фармацевтика институтини битиргандан сўнг ўз фа гидроингео ва муҳандислик геологияси институтида катта муҳандис вазифасида ишлади. 1962 - 1965 йилларда ссср фа элементорганик бирикмалар институтида аспирантурада ўқиди ва 1965 йилда р.х. фрейдлина раҳбарлигида москва шаҳрида «этиленнинг карбон кислоталари ва уларнинг ҳосилалари билан теломеризацияси. теломеризация жараёнида эркин радикалларнинг қайта таксимланиши» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1987 йилда д.и. менделеев номли россия кимё-технология университетида (мхти) «карбон, фосфон ва алкиларил-сульфокислоталарнинг сирт фаол хосилаларининг синтези ва коллоид кимёвий...

DOCX format, 28.4 KB. To download "собиржон ниғматович аминов", click the Telegram button on the left.