хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш (спирт)

DOC 58.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1449943310_62593.doc хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш режа: 1. донни қайта ишлашга тайёрлаш. 2. ҳаво-элакли сепараторнинг ишлаш принципи. 3. ҳаво-элакли сепаратордаги элаклар, уларнинг тузилиши ва қиялик даражаси. 4. ҳаво-элакли сепаратордаги вентилятор, аспирацион канал ва уларнинг ишлаш принципи. донни қайта ишлашга тайёрлаш заводга келтирилган барча турдаги донлар чангдан, тупроқдан, металлсимон ва бошқа қўшимчалардан тозаланади. солод тайёрлаш учун мўлжалланган дон пуч, синган ва бегона ўсимликлар уруғларидан ҳам ажратилади. қуйида кенг тарқалган ҳаво-элакли сепараторнинг схемаси келтирилган. станина (1)да пўлат пласстина (2)да қиясимон элак корпуси (3) ўрнатилган. ушбу корпус (3) эксцентрик вал (4) ва шатун (5) орқали илгарилама-қайтма ҳаракатни олади. сепараторнинг устки қисмида қабул қилиш бункери (6) жойлашган. бункер остида шнек (7) ўрнатилган бўлиб, донни қурилманинг бутун эни бўйлаб тақсимлайди. шнек остида задвижка (8) ўрнатилган бўлиб, у элакка келиб тушадиган дон миқдорини ростлаш учун хизмат қилади. чўктириш камералари (9) ва(10) вентилятор (11) сўриб оладиган ҳаводаги енгил қўшимчаларни чўктириш учун хизмат қилади. аспирация каналлари (12) ва …
2
лак корпуси (3)га ўрнатилган элакларга келиб тушади. (19) ва (20) элакларда дон катта қўшимчалардан, (21) элакда эса майда қўшимчалардан тозаланади. тозаланган дон ўз оқими бўйлаб (21) элакдан тушади. бунда ҳосил бўлган чанг аспирацион канал (13) орқали вентиляторга сўриб олинади. 1.2-расм. ²аво-элакли сепаратор элак корпусига ўрнатилган элаклар ечиб олинадиган бўлиб, айлана тешикчаларга эга. ушбу тешикчалар диаметри бошоқли дон туридан боғлиқ ҳолда танланади. масалан, (19) элак тешиклари диаметри 5 дан 20 мм гача, (20) элакда 6 дан 10 мм гача ва (21) элакдагиси 1,2 дан 1,8 мм гача бўлади. элакларнинг қиялик даражаси ҳам ўзгаради. биринчи элак 10о , иккинчиси -15о , учинчиси - 17о бурчак остида ўрнатилади.аспирацион каналлардаги ҳаво тезлиги 7 м/с қилиб белгиланади. тезлик ушбу қийматдан оширилса донлар вентиляторга ўтиб кетиши мумкин. арпа, сули ва тариқни тозалашда сепаратор қуввати 20-30 % га камаяди. тозаланган дондаги қўшимчалар 1 % дан ортмаслиги лозим. такрорлаш учун саволлар 1. донда қандай бегона қўшимчалар мавжуд ва …
3
руководство по ректификации спирта. москва: «пищепромиздат», 2001 год. 450 стр. магнитли сепаратор ²аво-элакли сепаратордан дон билан биргаликда ўтган ферромагнит қўшимчалар магнитли сепаратор ёрдамида ушлаб қолинади. доимий магнитли сепараторлар, одатда, қия ўрнатилган ёғоч тарновларда ўрнатилади ва ушбу тарнов орқали дон ўтказилади. 1.3-расм. магнитли сепаратор металл заррачалари магнит қутблари орасидаги чуқурчаларда ушлаб қолинади. вақт-вақти билан ушбу чуқурчалар тозаланади. ўз вақтида тозаламаслик магнит қутбларининг ёпишиб қолишига ва натижада магнит таъсирининг тўхташига олиб келади. доимий магнитли сепараторлар 40о бурчак остида ўрнатилади. уларда магнит майдони узунлиги 288 дан 816 мм гача ва тортишиш кучи 88,3 н га тенг. ушбу сепараторлар 1 соатда 1,08 дан 3,06 т гача донни тозалай оладилар. бегона ўсимликлар уруғини ажратиш элак ёрдамида донларни фақат қалинлиги ва эни бўйича фракцияларга ажратиш мумкин. асосий дондан узунлиги бўйича фарқ қилувчи донлар триер деб номланадиган машиналарда ажратилади. триернинг ишчи қисми бўлиб ячейкали цилиндр ёки диск хизмат қилади. ушбу ускуна дондан қисқа ўчамли заррачаларни ажратади. ишлатилиш …
4
0 айл/мин тезлик билан ҳаракатланади. барабан ичида шнекли тарнов ўрнатилган бўлиб, унинг ҳолатини ўзгартириш мумкин. триер ғумбакажратгич сифатида ишлаганида ячейкалар шарсимон уруғлар ва ярим донлар билан тўлади. барабан айланганида у маълум юқориликка кўтарилади ва ушбу қўшимчалар тарновга тушиб шнек орқали ускунадан бартараф қилинади. ячейкага ўрнашган, лекин бутун чуқурлигидан ошган донлар кўтарилишнинг камроқ бурчагида тушиб кетади. ячейкада маълум миқдордаги донлар ўрнашиб қолиши мумкин. улар тарнов учида шарнирли ўрнатилган қиргич ёрдамида туширилади. асосий дондан сулисимон ёввойи ўт уруғини ажратишда триер аксинча ишлайди. лекин бунда триернинг қуввати камаяди. 1.4-расм. цилиндрсимон триернинг ишлаш схемаси. 1-барабан; 2-ячейка; 3-тарнов; 4-шнек солод тайёрлаш учун мўлжалланган дон (тариқдан ташқари) махсус элаклар ёрдамида уч навга ажратилади. i ва ii нав донлар солод ишлаб чиқришда ишлатилади, iii нав донлар эса пиширишга юборилади. адабиётлар рўйхати 1. под редакцией доктора технических наук профессора в.а. смирнова. технология спирта. москва: «легкая и пищевая промышленность». 1981 год.416 стр. 2. а.а. фукс. технология спиртового производства. москва: …
5
хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш (спирт) - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш (спирт)"

1449943310_62593.doc хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш режа: 1. донни қайта ишлашга тайёрлаш. 2. ҳаво-элакли сепараторнинг ишлаш принципи. 3. ҳаво-элакли сепаратордаги элаклар, уларнинг тузилиши ва қиялик даражаси. 4. ҳаво-элакли сепаратордаги вентилятор, аспирацион канал ва уларнинг ишлаш принципи. донни қайта ишлашга тайёрлаш заводга келтирилган барча турдаги донлар чангдан, тупроқдан, металлсимон ва бошқа қўшимчалардан тозаланади. солод тайёрлаш учун мўлжалланган дон пуч, синган ва бегона ўсимликлар уруғларидан ҳам ажратилади. қуйида кенг тарқалган ҳаво-элакли сепараторнинг схемаси келтирилган. станина (1)да пўлат пласстина (2)да қиясимон элак корпуси (3) ўрнатилган. ушбу корпус (3) эксцентрик вал (4) ва шатун (5) орқали илгарилама-қайтма ҳаракатни олади. сепараторнинг устки қисмида қабу...

DOC format, 58.0 KB. To download "хом ашёни қайта ишлашга тайёрлаш (спирт)", click the Telegram button on the left.