коллоид кимё

DOC 69.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1458308854_64078.doc × s коллоид кимё режа: 1. дисперс системаларнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. дисперс системалар хиллари 3. коллоид системаларни ҳосил бўлиш назариялари 4. табиатдаги ва техникадаги дисперс системалар кириш амалий машғулотлар ўқув педагогик жараённинг энг мухим бўғинларидан биридир. талабалар унда ўзларининг ўрганаётган фани бўйича назарий билимларини чуқур ва тўла ўзлаштириш имкониятига эга бўлиб, иш асбоблари билан муомула қилишни, олинган натижалар асосида мустақил хулосалар чиқаришни ўрганадилар. ҳавола қилинаётган ушбу услубий қўлланма «коллоид кимё» ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, «кимё» ихтисослиги талабаларига мўлжалланган. унда жами 8 та амалий машғулотлар давлат ўқув дастури асосида ёритилган. ҳар бир лаборатория машғулотидан олдин ўрганиладиган мавзу бўйича назарий махлумот, ишни бажариш учун керакли асбоб – ускуна ва реактивлар, унинг тафсилоти, олинган натижаларни хисоблаш йўли (график ва жадвал тарзида) кўрсатиб ўтилган. шунингдек ҳар бир машғулотга оид назорат саволлари ва тест топшириқлари берилган. талаба ушбу услубий қўлланмадан фойдаланишда қуйидаги кетма – кетликка риоя қилиши лозим: 1). ишни бажаришдан олдин …
2
сўзидан келиб чиққан. бирор модданинг майда заррачалари бошқа модда ичида тарқалишидан ҳосил бўлган система дисперс система дейилади. тарқалган модда дисперс фаза, иккинчи модда эса дисперсион муҳит деб номланади. агар дисперслик сўзини кенг махнода ишлатсак, масалан молекуляр сатҳдаги (атом ва ядро сатҳдаги) дисперслик ҳар қандай моддага тааллуқлидир. коллоид кимёдаги дисперслик тушунчаси фақат коллоид ҳолатдаги соҳани, яхни жисм кўхлами 10-7 дан 10-5 см гача бўлган соҳани ўз ичига олади. бу соҳада барча реал жисмлар мавжуддир. шунинг учун коллоид ҳолат тўғрисида гапирганда у материянинг умумий ва шу вақтнинг ўзида алоҳида бир ҳолати деб қаралиши керак. бу алоҳида ҳолатнинг асосий ҳал қилувчиси сирт ҳодисалардир. хақиқатда ҳам ҳар бир қаттиқ жисмни майдалаётганда, эзаётганда биз узликсиз равишда унинг йиғинди сиртини оширамиз, бунда йиғинди ҳажм ва масса ўзгаришсиз қолади. демак, дисперсликни оширган сари солиштирма сирт ҳам ортади (бирлик массага нисбатан ). дисперс системаларда дисперс фаза заррачалари катта сиртга эга бўлганлиги сабабли уларнинг сиртидаги атом ва молекулалар алоҳида …
3
системалар синфининг чегара ҳолатини эгаллайди. мембрана диафрагмага қараганда умумийроқ тушунчадир. диафрагма – бу ғоваксимон жисмлар бўлиб, мембраналар эса одатда, юпқа эластик плёнкалардан иборат бўлади. улар ҳажмий фазаларни ажратиб туради. лекин униси ҳам, буниси ҳам бир хил механизмда тахсир қилади. шу сабабли диафрагма ўрнида ҳам мембрана тушунчаси кўп ишлатилади. дисперс системалар гетероген бўлиб улар икки (ёки ундан ортиқ) фазадан – дисперс фаза ва дисперсион муҳитдан иборатдир. шундай қилиб, коллоидлар соҳасида янги сифат, янги мустақил ўзгарувчи – дисперслик келиб чиққан. дисперслик модданинг барча хоссалари функциясига айланади. cистема эса ўзидаги ўзгарувчилари сони ортиши билан мураккаблашади. кўпгина қонунлар (масалан, таркибнинг доимийлик, фарадей қонунлари, фазалар қоидаси) коллоид соҳасида бутунлай бошқача тахрифлана бошлайди. бу ажабланарли хол эмас, чунки физикавий кимё қонунларини яратишда идеал системалардан (масалан, идеал газлар, чексиз суюлтирилган эритмалар ва бошқа моделлардан) фойдаландик. бизни ўраб олган дуне, бизни ўзимиз ҳам, дисперс системалардан таркиб топганмиз. шунинг учун кимёнинг қонунларини реал дунёга қўллашда биз беихтиёр ўзига хос …
4
и сирт юза бир неча бор катталашади ва демак сирт энергия ҳам ортади. термодинамиканинг иккинчи қонунига биноан эркин энергия минимумга интилади, шунинг учун коллоид системаларда ўз – ўзича борувчи жараёнлар амалга ошади ва берилган ҳолда сирт энергияни камайтиради. заррачаларни муҳитдан адсорбциялани-ши ёки агрегацияланиши, яхни коллоид –дисперс заррачаларни бирлашиб (ёпишиб) дағал дисперс системалар ҳосил қилишида эркин энергия камаяди. бунда система кинетик нуқтаи назардан беқарор ҳолатга ўтади. буни тахқидлаб ўтиш учун (н. г. песков томонидан) коллоид системаларни агрегатив –беқарор системалар деб аташ таклифи киритилди. шундай қилиб кинетик барқарор коллоид системалар ўз –ўзича агрегатив беқарор системаларга ўтади, яхни бузилади. система бузилмасин десак, унга учинчи компонент –стабилизатор киритиш керак. стабилизаторлар агрегатланиш, сольватланишни олдини олади. коллоид системалардан фарқли, барча молекуляр ионли эритмалар гомоген системалар қаторига киритилади ва улар чин эритмалар дейилади. юқори дисперс системаларда мавжуд ортиқча эркин энергия системани (химиявий системалардан фарқли) термодинамик беқарор қилиш билан уларни тўлиқ олдинги ҳолатга келмайдиган, структур ўзгаришларга учрайдиган ва …
5
бир-бирига ўта оладилар. чин эритмадан коллоид эритма ҳосил қилиш мумкин, ундан дағал дисперс системага ўтиш ва тескари тартибда ўзгариш қилиш мумкин ва чин эритма олинади. бу амаллар конденсация ва диспергация усуллари деб номланади. яқинларгача коллоид эритмаларни (ўз навбатида) лиофоб ва лиофиль гуруҳларга бўлиб келишди. агар коллоид заррачалар суюқ фазада бўлсалар, бу системалар одатда коллоид эритма ёки золлар деб аталади. лиофоб коллоид эритмаларга шундай дисперс системаларни киритишар эдиларки, уларнинг заррачалари анорганик бирикмалар бўлиб, атомлар, ионлар ёки молекулалар агрегатидан иборат бўлиши керак эди. лиофоб коллоид системалар ёмон сольватланади, яхни улар эритувчи молекулалари билан мустаҳкам бирикма ҳосил қилмайдилар. бундай системаларни олиш учун энергия сарфлаш зарур. масалан, механик (ишқалаш билан), химиявий (қайтариш, оксидлаш), электрик (электр токи ёрдамида чанглатиш) энергияларини сарфлаш керак. лиофиль коллоид системаларга ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи оқсилнинг сувдаги, каучукнинг бензолдаги эритмалари ва бошқаларни киритганлар. лиофоб коллоидлардан фарқли ўлароқ лиофиль коллоидлар эритувчига катта мойиллик билдиради ва сольватланадилар. шу сабали улар нисбатан барқарордирлар. академик х. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "коллоид кимё"

1458308854_64078.doc × s коллоид кимё режа: 1. дисперс системаларнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. дисперс системалар хиллари 3. коллоид системаларни ҳосил бўлиш назариялари 4. табиатдаги ва техникадаги дисперс системалар кириш амалий машғулотлар ўқув педагогик жараённинг энг мухим бўғинларидан биридир. талабалар унда ўзларининг ўрганаётган фани бўйича назарий билимларини чуқур ва тўла ўзлаштириш имкониятига эга бўлиб, иш асбоблари билан муомула қилишни, олинган натижалар асосида мустақил хулосалар чиқаришни ўрганадилар. ҳавола қилинаётган ушбу услубий қўлланма «коллоид кимё» ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, «кимё» ихтисослиги талабаларига мўлжалланган. унда жами 8 та амалий машғулотлар давлат ўқув дастури асосида ёритилган. ҳар бир лаборатория машғулотидан олдин ўрганиладиган мавзу бўйи...

DOC format, 69.0 KB. To download "коллоид кимё", click the Telegram button on the left.

Tags: коллоид кимё DOC Free download Telegram