биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403351110_45165.doc кириш биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари режа. 1. биоорганик кимё фанининг вужудга келиши 2. биоорганик кимё фанининг ўрганиш объектлари. 3. биоорганик кимё фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. тирик табиат фойдали моддалар манбаи сифатида инсонларни жуда қадим замонлардан бери қизиқтириб келган. қадимги маданият ривожланган минтақаларда одамлар ўсимлик ва ҳайвонот хом-ашёсидан бўёқ, доривор моддалар ва бошқа зарурий маҳсулотларни ажратиб олиш, ҳамда уларни қайта ишлаш жараёнларини билишган. тирик организмларнинг хаёт фаолияти билан боғлиқ ходисаларни аниқ илмий равишда тушунтириш ҳаракатлари қадимги хинд, юнон ва рум мутафаккирларининг асарларида учрайди. уларнинг гояларини ўрта аср (уйғониш) даври олимлари ривожлантирганлар. бунинг натижасида xviii асрнинг охирига келиб организмларнинг хаёт фаолияти асосида моддаларнинг оддий ва мураккаб кимёвий ўзгаришлари ётиши тўла, ишончли равишда аниқланди. xix асрга келиб органик кимёнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан биологик жараёнларни ўрганиш соҳасида катта ютуқларга эришилди. биологик жараёнларни ўрганишда тадқиқотнинг кимёвий усуллардан кенг фойдаланиш натижасида биокимё фани вужудга келди. шунингдек, тадқиқотнинг физик усулларидан ҳам …
2
уҳим оқсил моддаларнинг тузилишини аниқланиши, хлорофилл, в12 витамини каби мураккаб моддаларни кимёвий синтез қилиниши кимё фани эришган энг катта ютуқлардан ҳисобланади. аста секин органик кимёнинг асосий вазифаларидан бири табиий моддаларни тузилишини ўрганиш ва тузилиш билан биологик фаоллик ўртасидаги муносабатни аниқлашдан иборат бўла бошлади. натижада кимё фанининг янги соҳаси-биоорганик кимё вужудга келди. биоорганик кимё фанининг шаклланишида э.фишер, р.вильштеттер, л.полинг, ф.крик, а.тодд, в.прелог, р.вудворд каби машҳур кимёгарларнинг ҳиссалари катта. ўзбекистонда биоорганик кимё фани ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб ривожлана бошлади. академик о.содиқов ташаббуси билан ўзбекистон фанлар академияси қошида «биоорганик кимё» илмий текшириш институти ташкил этилган (1973 й.). ушбу институт марказий осиё минтақасида ягона бўлиб, унда бир қатор биологик фаол табиий моддаларни тузилишини ва биологик хоссаларини ўрганиш, уларни кимёвий модификация қилиш, ҳамда юқори биологик фаолликка эга бўлган органик бирикмалар синтез қилиш устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. маълумки, ўсимликлар табиий бирикмларнинг муҳим манбаи ҳисобланади. уларда турли хил бирикмалар учрайди. ўсимлик моддаларни ажратиб олиш, уларни …
3
сий эътибор структура ва биологик фаолият орасидаги ўзаро боғлиқликнинг қонуниятларини аниқлашга қаратилади. ушбу боғлиқлик замонавий биологиянинг кимёвий пойдевори ҳисобланади. тирик табиатнинг асосий муаммоларини ишлаб чиқиш билан биоорганик кимё тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг бир қатор соҳалари учун амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим препаратлар олиш вазифасини ҳал қилишга хизмат қилади. ўрганиш объекти: биоорганик кимё фанининг асосий ўрганиш объекти табиий бирикмалар ҳисобланади. табиий бирикмалар қуйидаги иккита катта гуруҳга бўлиб ўрганилади: 1. биополимерлар. буларга оқсиллар ва пептидлар, нуклеин кислоталар, углеводлар, липидлар, ҳамда аралаш биополимерлар- глико-, нуклео-, липопротеинлар ва бошқалар киради. 2. қуйи молекуляр биорегуляторлар. буларга алкалоидлар, стероидлар, гормонлар, терпеноидлар, витаминлар, антибиотиклар, простагландинлар, феромонлар, токсинлар, шунингдек, синтетик доривор воситалар ва бошқалар киради. тадқиқот усуллари-органик кимё усулларидан иборат. бироқ, структура-фаолият масаларини ҳал қилишда физик, физик-кимёвий, математик ва биологик усуллар ҳам қўлланилади. биоорганик кимёнинг асосий вазифалари кристаллаш, хайдаш, хроматография, электрофорез ва бошқа усуллар ёрдамида текширилаётган бирикмаларни якка холда ажратиб олиш, органик ва физик-органик ёндашувлар асосида, ҳамда …
4
да кўп бўлганлиги учун ҳаммасини тавсифлаш мумкин эмас. биоорганик кимё курсининг асосий вазифаси муҳим биологик объектларга умумий тавсиф бериш, асосий вакиллари ва текшириш усуллари билан, ҳамда биоорганик кимёнинг долзарб муаммолари билан таништиришдан иборат. адабиётлар 1. ю.а.овчинников. биоорганическая химия. м. просвеҳение. 1987. 817. 2. н.а.тюкавкина, ю.а.бауков. биоорганическая химия. м. медицина. 1991. 3. основў биохимии. под ред. профессора а.а.анисимова. м. вш. 1986. 551. 4. ё.тўрақулов. биохимия. т. ўзбекистон. 1995. 5. а.г.махсумов, и.примуҳамедов. органик химия. т. медицина. 1990. 6. а.г.махсумов, и.примуҳамедов. биоорганик химия. т. медицина. 1994. 7. www.ziyonet.uz
5
биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари"

1403351110_45165.doc кириш биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари режа. 1. биоорганик кимё фанининг вужудга келиши 2. биоорганик кимё фанининг ўрганиш объектлари. 3. биоорганик кимё фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. тирик табиат фойдали моддалар манбаи сифатида инсонларни жуда қадим замонлардан бери қизиқтириб келган. қадимги маданият ривожланган минтақаларда одамлар ўсимлик ва ҳайвонот хом-ашёсидан бўёқ, доривор моддалар ва бошқа зарурий маҳсулотларни ажратиб олиш, ҳамда уларни қайта ишлаш жараёнларини билишган. тирик организмларнинг хаёт фаолияти билан боғлиқ ходисаларни аниқ илмий равишда тушунтириш ҳаракатлари қадимги хинд, юнон ва рум мутафаккирларининг асарларида учрайди. уларнинг гояларини ўрта аср (уйғониш) даври олимлари ривожлантирганлар. бунинг натижасида xviii ...

DOC format, 56.5 KB. To download "биоорганик кимё фаниниг предмети, ўрганиш объектлари", click the Telegram button on the left.