бозор иқтисодиётига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш

DOC 99,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522391772_70439.doc бозор иқтисодиётига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш. ўрта таълимни ривожланиши режа: 1. кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш зарурияти 2. ўзбекистон республикаси таълим тармоқларини турли ахборотлар билан тўлдириш 3. дастурни амалга ошириш босқичлари кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш зарурияти, мақсади ва вазифалари бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири- буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз. 1997 йилда ўзбекистонда кадрларни тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди, мазкур дастўрнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва танқитлардан тўла халос қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир. ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар хал этилишини назарда тутади: · «таълим тўғрисида» ўзбекистон республикси қонунига мувофиқ таълим …
2
омонидан таклиф этилган узлуксиз таълимнинг тамомила янги тизимини юқорида айтилган камчиликларни бартараф этиб, ўзбекистон фуқароларининг хх1 аср авлодини шакллантиришга шароит яратади. кадирлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши бутун таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга имкон яратади ва қуйидагидан иборат: мактабгача таълим бўйича дастур мактабгача ёшдаги болаларни маънавий тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни мактабга самарали тайёрлашни назарда тутади. мактабгача таълим муассасаларида олиб борилади. уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ва «болалар боғчаси-мактаб» мажмуи тармоғи ривожланиб бормоқда. ҳар йили ихтисослаштирилган марказ, болалар боғчаларининг тайёрлов гуруҳлари, шанба-якшанбалик мактаблари ва маҳалла гузарларида маҳалла аҳолиси янги жамоаа ва оилавий тадбирларни ўтказиш жойида 200-250 минг бола мактабга тайёрланди. болаларга чет тилларини, хореаграфия, тасвирий ва ангиқа санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 1000 ортиқ гуруҳ ташкил этилган. бошланғич таълим 1-4 синфларни қамраб олади ва 6-7 ёшдан бошланади. барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари негизида касб йўналиши ва олти-етти ёшлик болаларнинг ўқишга тайёргарлиги белгилаш бўйича марказлар тузилди ва 190 бошланғич мактабларда …
3
француз, немис, испан, тиллари билан бирга араб, урду, хитой, корейс ва бошқа тиллар ўқитилмоқда. янги типдаги мактаб ва умумий таълим муассасалари тармоғи барпо этилмоқда, мавжуд олий ва ўрта махсус ўқув юртлари таркиби такомиллаштирилмоқда. ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида барпо топган «соғлом авлод учун», «маънавият ва маърифат», «иқтисодий таълим», «қишлоқ мактаби», «жисмоний ва рухий ривожланишда нуқсони бўлган болалар реабилитацияси» ва 2003 йилдан ташкил этилган «болалар спорти» дастурлари ва жамғармалари амалга оширилмоқда. республикамизда ярим миллионли ўқитувчилар ва мураббийларни обрўсини ошириш учун ўзбекистон республикаси президенти фармонига мувофиқ 1 октябрь «ўқитувчилар ва мураббийлар куни» қилиб белгиланди. у ҳар йили умумхалқ байрами сифатида нишонланмоқда. 2005 йил шу кун энг мухтарам ва хурматли педагоглар президентни фармони билан юксак мукофотлари билан тақдирланди. уч йилик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими табақаланиш асосда ва шахс имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кўрилади ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида амалга оширилади. олий ўқув юртлари ҳузуридаги иқтидорли ўқувчилар учун академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим …
4
илди ва кенг кўламда жорий қилинмоқда. бу стандартлар ривожланган давлатларда амал қилинаётган таълим стандартларига жавоб беради ва мҳд давлатлари ичида биринчилардан бўлиб ўзбекистонда қабул қилинди. олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ўрта махсус, касб таълими маркази ташкил этилган. унинг тасарруфида уч йиллик ўқув юртларининг ўзига хос миллий модели – янги типдаги ўқув юртлари – лицей ва коллежлар бор. олий таълим одатда 18-19 ёшдан бошланади ва камида 4 йил давом этади. икки босқичга бўлинади. улар олий таълим муассасалари мустақиллигини кучайтириш, жамоат бошқарувини жорий этиш. ўқишда мустақил билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда масофадан таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда ўзлаштириш, таълимнинг инсонпарварлик йўналишини таъминлашни назарда тутади. бакалавриат – таянч олий таълим берадиган йўналишидан иборат ва камида тўрт йил ўқиш давом этади. битирганларга олий маълумот ва касбга эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом олиш билан якунланади. магистратура – вагқ мутахассислик бўйича олий махсус таълим бўлиб, бакалаврият негизида камида икки йил давом этади. ўқиш …
5
муассасаларида ўзига хос ўйин орқали, умумтаълим мактабида боланинг қабул қилиш даражасига қараб ўргатилиши мумкин. академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида эса қонунлар ўрганилиши конкретлаштирилади ва олий таълим юртларида эса фундаментал билим берилади. масалан фермерлик бўйича касб-хунар коллежида ўқиётган хар бир бўлажак кичик мутахассис - «фермерлик тўғрисида»ги, «ер тўғрисида»ги қатор қонунлар, банк билан ишлашни, шартнома тузишни, маркетинг қонуниятларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни билса ва уларга амал қилса жамиятда қандай ўзгариш содир бўлишини бир тасаввур қилсак бўлади. юқорида таълим сифати, ҳуқуқий билимлар ҳақида миллий дастўрнинг вазифаларидан энг бири таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилишнинг холис тизимини жорий этишдир. бу холис тизим миллий дастурни амалга оширишда ўзининг алоҳида ўрнига эга. таълим муассасасида миллий дастур талабларига жавоб бермайдиган жиҳатлар бўлсаю, «айрим» камчиликлар юзаки саналса, ёки «айтмаса ҳам бўлаверади» қабилида иш тутилса, бу ҳол шу даргоҳнинг ўзига ҳам, умуман жамиятга ҳам зарар етказади. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да юқорида таъкидланган вазифалар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бозор иқтисодиётига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш" haqida

1522391772_70439.doc бозор иқтисодиётига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш. ўрта таълимни ривожланиши режа: 1. кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш зарурияти 2. ўзбекистон республикаси таълим тармоқларини турли ахборотлар билан тўлдириш 3. дастурни амалга ошириш босқичлари кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш зарурияти, мақсади ва вазифалари бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири- буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз. 1997 йилда ўзбекистонда к...

DOC format, 99,5 KB. "бозор иқтисодиётига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.