меҳмонхонанинг ёрдамчи хизматлари

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482260369_66655.doc меҳмонхонанинг ёрдамчи хизматлари режа: 1. инженерлик хизмати. 2. хавфсизлик хизмати. 3. харид қилиш хизмати. 1. инженерлик хизмати замонавий меҳмонхона мураккаб инженерлик ускуналари билан жиҳозланган (лифт, кондиционерлар, иссиқлик манбаи, сув таьминоти, канализация, электр энергия, газ ускуналари, кабель телевидение, компьютерлар).табиийки, меҳмонхона барча ускуналарни таьмирлаш ва хизмат кўрсатиш мақсадида тўлиқ штатда инженер-техник ишчиларни сақлаб тура олмайди.одатда, ушбу хизматларни кўрсатувчи махсус фирмалар билан шартнома тузади. инженерлик хизмати унчалик катта бўлмаган штатга эга (иложи борича универсал ходимлар ишлайдилар, яьни унчалик қийин бўлмаган сантехник ишлар, электр ускуналарни созлаш). инженерлик хизмати ўз таркибига мебель, гилам таьмирловчилар, номерларга бўяш ишларини олиб борувчи бўёқчиларга ҳам эга бўлишлари мумкин. бош инженерлик хизмати сув, газ, электр энергия сарфини ҳам назорат қиладилар.улар бажарган барча ишлар махсус рўйхатга олиш журналига юритилади. инженерлик хизматининг муҳим вазифаси- ёнғин хавфсизлигини таьминлашдир.ёнғин меҳмонхона бизнесида кўп тарқалган ҳодисадир. ёнғиннинг асосий сабаблари- чекувчи меҳмонлар, носоз ошхона ва электр ускуналари, каминлар, омборхонадаги химикатлар, чиқиндиларни ёқиш ва бошқалар бўлиши мумкин. …
2
ҳаракатланиш керак.эвакуация йўли ёпиқ бўлса (ёнғин билан ),эшикни ёпиб, унга нам одеялни осиб, деразадан ёнғин ўчириш ходимларига сигнал бериши зарур. 2. хавфсизлик хизмати хавфсизлик хизмати—меҳмонлар, уларнинг мулклари, меҳмонхона мулкларини криминал элементлардан ҳимоялаш мақсадида тузилади.бу ерда меҳмонхона мулки деганда унинг обрўси ҳам тушунилади. меҳмонхоналарда ҳамма вақт бўмасада, катта жиноятлар содир бўлади. масалан, 1974 йилда 5 юлдузли мотелда машҳур америка эстрада қўшиқчиси кони фрэншизга тажовуз қилишган. қўшиқчининг адвокатлари меҳмонхонада зарурий хавфсизлик таьминламаганлиги учун мотелга нисбатан 6 млн. долларлик шикоят хати(иск)ёзадилар. низо 1.5 млн долларга қўшиқчи фойдасига ҳал бўлади. меҳмонхонада энг кўп учрайдиган жиноят бу ўғриликдир.баьзида шундай мижозлар учрайдики, меҳмонхонадан кетаётганларида у ердан сочиқ, жойшабларни ҳам олишади, лекин кўпинча эсдалик учун сувенирлар (кулдон) билан чекланадилар.сочиқлар, халатлар ва шунга ўхшаш нарсаларни ўғрилаш содир этилганда, меҳмонхона бундай меҳмонларни “қора рўйхат ”га , ишончсиз мижозлар сафига киритади. бу рўйхатга яна норозилик билдиришга “уста” (жалобшик) мижозлар ҳам киритилади.улар меҳмонхонадан пул ундириш мақсадида атайин норозилик уюштирадилар. хавфсизлик хизматининг …
3
кин. булар меҳмонхона тинчлигини бузади. лекин бундай ҳамкорлик жуда ҳам чуқурлашмаслиги керак(меҳмон ҳақида ҳар хил маьлумотларни етказмаслик, қонунга кўрсатилганидан ташқари).ушбу органларга махсус операциялар ўтказиш учун жой ажратиб бериш тавсия этилмайди. бу меҳмонхона обрўсига зарар етказиши мумкин. хавфсизлик хизмати –меҳмонхона хавфсизлиги тизими лойиҳасини ишлаб чиқади ва ушбу лойиҳа бошқа хизматлар раҳбарияти муҳокамасидан ўтганидан сўнг бош директор томонидан тасдиқланади. ушбу ҳужжат хавфсизликнинг барча томонларини қамраб олади: хавфсизлик хизматининг вазифалари, бошқа хизматлар билан ўзаро муносабати, хавфсизликни таьминлаш техник воситалари тизими, фавқулодда ҳолатларда ходимларнинг ҳаракатлари. агар отель йирик меҳмонхоналар занжирига кирса, унда хавфсизлик тизимини ташкил этиш франшиз келишувнинг бир қисми бўлади: франшиза берувчи франшиза олувчини қўлланмалар(инструкция) билан таьминлайди, кадрларни ўқитади. хавфсизлик хизматининг таркиби унчалик катта эмас: 500 номерли меҳмонхонага 10 киши тўғри келади. штатда аёллар ҳам ишлаши мақсадга мувофиқдир. жабрланувчи мижоз аёл киши бўлса, унга аёл киши билан суҳбатлашиш осонроқ бўлади. хавфсизлик хизматининг идеал ходими – бу босиқ, ўзини тута оладиган ва руҳан барқарор …
4
оҳида ечиниш хонаси ва ҳужжатлар сақлаш, текширув ҳисоботини тузиш учун алоҳида хонага эга бўлиши керак. хавфсизлик хизмати раҳбарининг кабинети мижоз кўзига ташланмаслиги, шунинг билан бирга зарур бўлганда мижоз уни излаб борганда ҳам осон топиши керак. хавфсизлик хизмати ходимлари иш сменаларини бошқа ходимлар сменаси билан бир вақтда алмаштирмасликлари керак. чунки айнан смена алмашаётганда юқори даражали ҳушёрлик талаб этилади. 3. харид қилиш хизмати меҳмонхона харид хизматининг асосий вазифаси- керакли товарларни керакли вақтда ва оқилона нархда сотиб олишдир. меҳмонхонадаги захира қуввати ҳам ҳисобга олиниши зарур, чунки захирага сақлаш ҳам пул туради ва баъзи товарлар узоқ сақланганда бузилади. меҳмонхона эҳтиёжлари учун харид қилинадиган зарурий товарлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. озиқ-овқатлар(музлатилган, консерваланган,қуритилган, ҳўл); 2. ичимликлар; 3. ускуналар ва мебель(ишдан чиқиши ва эскиришига қараб), идиш-товоқлар, жойшаблар; 4. бошқа материаллар(номер ва жамоат жойларини тозалаш учун керакли маҳсулотлар). таъминотчиларни танлашда менежерлар қуйидагиларга эътибор беришлари шарт: · таъминотчи обрўси: · товар сифати ва нархи; · харид ҳажми; · тўлов …
5
са шартномага белгиланган нархни тўлашига тўғри келади. кўпгина харидлар чакана савдолар орқали амалга оширилади. лекин бунинг ҳам ўзига хос камчилаиклари бор, керакли товарлар бозорда топилмай қолиши мумкин.улгуржи савдода меҳмонхона вино, спиртли ичимликлар, пиво, тамаки маҳсулотлари ва гўштни сотиб олади. агар отел меҳмонхоналар занжирига кирса зарурий товарларнинг аксариятини ушбу занжирнинг нейтраллашган тизими орқали олади. ушбу тизим таъминотни амалга оширадиган марказлашган омборхоналарга эга. тизимнинг малакали ходимлари харид қилинаётган товарларнинг сифатли бўлишини таъминлашлари керак. харидлар қуйидагича тартибда амалга оширилади: 1. меҳмонхонанинг барча бўлими харид бўлимига талабнома беради. унинг шакли ҳар хил бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси ҳам деталлашган бўлади- товарнинг ҳажми, оғирлиги, таьминотчи давлат,миқдори ва энг асосийси муддати келишиб олинади. 2. харидлар бўлими менежери келиб тушган талабномалар хусусиятига қараб, таъминотчилар таклифларини кўриб чиқиб(нарх, чегирмалар, тўлов воситаси ва б.), яхшисини танлайди ва буюртмани расмийлаштиради. 3. буюртмага асосан етиб келган товарни текширишади, рўйхатдан ўтказишади, яроқсизини қайтаришади. 4. таъминотчилардан келган счёт-фактурани текширишади, рўйхатга олиб, молия бўлимига тўлов …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳмонхонанинг ёрдамчи хизматлари"

1482260369_66655.doc меҳмонхонанинг ёрдамчи хизматлари режа: 1. инженерлик хизмати. 2. хавфсизлик хизмати. 3. харид қилиш хизмати. 1. инженерлик хизмати замонавий меҳмонхона мураккаб инженерлик ускуналари билан жиҳозланган (лифт, кондиционерлар, иссиқлик манбаи, сув таьминоти, канализация, электр энергия, газ ускуналари, кабель телевидение, компьютерлар).табиийки, меҳмонхона барча ускуналарни таьмирлаш ва хизмат кўрсатиш мақсадида тўлиқ штатда инженер-техник ишчиларни сақлаб тура олмайди.одатда, ушбу хизматларни кўрсатувчи махсус фирмалар билан шартнома тузади. инженерлик хизмати унчалик катта бўлмаган штатга эга (иложи борича универсал ходимлар ишлайдилар, яьни унчалик қийин бўлмаган сантехник ишлар, электр ускуналарни созлаш). инженерлик хизмати ўз таркибига мебель, гилам таьмирловчилар,...

DOC format, 61.0 KB. To download "меҳмонхонанинг ёрдамчи хизматлари", click the Telegram button on the left.