туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари

DOC 99,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482340359_66703.doc туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари режа: 1. туристик маршрут ишлаб чиқишда жозибардорлик, бетакрорлик 2. халқаро миқёсдаги туристик объектлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик 3. давлатларда жойлашган туристик объектдаги жозибадорлик ва бетакрорлик 4. табиатнинг биологик хилма – хиллигидаги жозибадорлик ва бетакрорлик 5. туристнинг ҳоҳиши бўйича туристик объектда белгиланадиган жозибадорлик ва бетакрорлик 6. туристик маршрут ишлаб чиқишда имкониятларнинг яратилганлиги тамойили 7. туристик маршрут ишлаб чиқишнинг мазмундорлиги тамойили 8. туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги фаолиятлилик тамойили ишлаб чиқаришда ғоя ва назарияларнинг шаклланишида ишлатиладиган принцип сўзи асос, талаб, негиз маъноларини анлатгани учун давлат тилида тамойил деб таржима қилинган. туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг асосий принципларини (тамойилларини) ана шу маршрутлар ишлаб чиқишдаги бирламчи талаблар, мезонлар деб қабул қилсак бўлади. ҳозиргача туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг 7 та тамойили-талаби бор. бу тамойилларни туристик маршрут ишлаб чиқишдаги асосий талаблар сифатида бирор бир олим ёки туризм мутахассиси таклиф қилмаган. балки, туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги йўл-йўлакай кузатув, талаб, амалиёт, ўй-фикр ва таклифларни жамлаган …
2
ни турлар ҳам ўта даражада мукаммал, ҳар томонлама қулайлик имокниятларига эга бўлган маршрутлар асосида амалга оширилишини талаб қилади. туристик маршрутнинг мукаммал ишлаб чиқилиши бу – туристнинг эркин ҳаракат қилишини ва турдаги хизматларга бўлган талабларини ўз вақтида қондиради. ҳозирда туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари яратилганки, туризмда ҳар қандай туристик маршрутлар ишлаб чиқишда асосан ана шу тамойиллардан фойдаланилади. бу тамойиллар қуйидагича номланади: 1. жозибадорлик, бетакрорлик тамойили 2. имкониятларнинг яратилганлиги тамойили 3. мазмундорлик тамойили 4. фаолиятлилик тамойили 5. кўп вариантлилик (кўп жиҳатлилик) тамойили 6. қулайлилик тамойили 7. ахборотланганлик тамойили туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги биринчи талаб қайд қилинган «тамойиллар» ни пухта билиш ва ўз ўрнида, талабига қараб қўллаш, ишлатиш ҳисобланади. туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги тамойиллар алоҳида-алоҳида ёки мажмуали ҳолда қўлланилиши мумкин. туристик маршрут ишлаб чиқишда жозибардорлик, бетакрорлик тамойили эътибор бериш лозимки, маълум бир туристик объектга, ресурсга туристик маршрут ишлаб чиқишда туроператорнинг биринчи навбатдаги асосий вазифаси айнан ана шу туристик объектнинг энг жозибадор, бетакрор жойини, …
3
ан жозибадорлик ва бетакрорлик. халқаро миқёсдаги туристик объектлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик деганда мазкур туристик объектнинг халқаро миқёсда маълум ва машҳурлиги, мўжизавийлигини, дунё аҳолиси, бу объектни билиши тан олинади. бундай миқёсдаги жозибадорлик ва бетакрорлик асосий ҳолларда мўжиза деб номланади. дунё миқёсдаги туристик объектнинг мўжиза дейилиши ўтмишдаги инсоният бунёд этган улкан иншоотларнинг қай тартибда қурилганлиги, уларда ҳозиргача (коинотни ўзлаштириш даври) кўплаб очилмаган сир-синоатларнинг мавжудлигидир. жаҳон миқёсидаги мўжизалардаги жозибадорлик ва бетакрорлик аксарият ҳолларда мўжиза сўзи билан ифодаланади ва бу жозибадорлик, бетакрорликни кўришга бутун дунё аҳолиси қизиқади. бу туристик объектда битта жозибадорлик, бетакрорлик мавжуд. – унинг қадимийлиги ва улуғворлигидир. масалан: дунёнинг етти мўжизасининг биринчиси бўлган – миср пирамидаларини олсак қайд қилинган улуғворлик, қадимийликни кўрамиз. етти мўжизадаги асосий жозибадорлик, бетакрорлик уларнинг ўта даражада улканлиги ва қурилиши жиҳатидан ҳозирги инсон аҳлини лол қолдирганидир. шу ўринда эътибор бериш керакки, дунёда етти мўжизадан ҳам мўжизалироқ туристик объектлар жуда кўп. масалан, буюк хитой девори, стоунхедж тош ёдгорликлари, насха чўлидаги …
4
влатларда эса цивилизация қадимдан ривожланганлиги учун ўша давлат аҳолиси учун ҳам, бошқа давлатлардаги аҳоли учун ҳам ҳатто жаҳоншумул аҳамиятга, қизиқишга молик туристик объект мавжуд бўлади. бундай давлатларга европадаги кўплаб мамлакатларни мисол қилиб келтириш мумкин. масалан: франция давлатида қадимий, тарихий обидалар ҳам, маданият марказлари ҳам жуда кўп. лекин, фаранглар халқаро миқёсда ўзларининг эйфел минораси билан фахрланишади. малайзия давлатида тарихда машҳур кишилар қурдирган тарихий обидалар ҳам жуда кўп. лекин бетакрор табиати (қирғоқларини океан сувлари ўраб туриши, жунгли ўрмонлари, ранг-баранг ўсимликлар олами, турли-туман ҳайвонат дунёси ва ҳакозолар) билан жаҳон туризмида (рекреация туризми, экологик туризм) шунингдек, замонавий шаҳарсозлик, дунёга танилган улкан иморатлари, масжидлари билан янги-халқаро туризм йўналишини ривожлантирмоқда. демак, малайзия туризмидаги жозибадорлик, бетакрорлик ва улуғворлик кўринишлари, объектлари, унинг табиатида ва замонавий шаҳарсозликдаги баланд, мўжизалар биноларида мужассамлашган. петронаснинг эгизак бинолари жаҳондаги энг баланд ва жозибадор бинолар ҳисобланади (баландлиги 452 метр). ана бир давлат ҳиндистонни олсак табиати жиҳатидан ҳам тарихий обидалари (кўҳна ибодатхоналар, тоғларни ўйиб ишланган …
5
такрорлик борлигини кўрамиз. қисқа қилиб айтганимизда тўмарис, спитамен, заҳириддин бобур, амир темур, жалолиддин мангуберди, шайбонийхон, темур малик, инолчиқ каби жаҳонга машҳур саркардалар, соҳибқиронлар бизнинг ватанимизнинг фарзандлари ва уларнинг фаолияти, ҳаёти, улар қурдирган нилий гумбазли мақабаралар, мадрасалар ва бошқа тарихий обидалардаги жозибадорлик, бетакрорлик фақатгина ўзбекистонда бор. жаҳон цивилизациясининг маданияти, табобати, астрономияси, математикаси, географияси, шеърияти, геологиясининг тамал тошини қўйган, жаҳоншумул мактабларни, дунёдаги дастлабки академияларини (маъмун академияси, улуғбек академияси) ташкил қилган ал-беруний, ибн-сино, ал-хоразмий, улуғбек, ал-фарғоний, абу-наср фаробий, али қушчи, алишер навоий, абдурахмон жомий, лутфий каби буюк сиймолар ҳаёти билан боғлиқ тарихий обидалардаги жозибадорлик ва бетакрорлик фақатгина ўзбекистонда бор. ислом оламининг мукаммал таълимотини яратган, ислом оламининг буюк даҳолари бўлган аҳмад яссавий, имом термизий, ат-термизий, мотрудий, баҳовиддин нақшбанд, имом ал-бухорий, махдуми аъзам, қусам ибн аббос, бухоролик етти пирлар, бухоролик чор бакрлар, ҳазрати дониёр ота, довуд пайғамбар, хўжа аҳрор вали каби азиз авлиёлар ва бошқа кўплаб улуғ инсонлар ҳаёти-фаолияти билан боғлиқ тарихий обидалардаги ўзига хос …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари"

1482340359_66703.doc туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари режа: 1. туристик маршрут ишлаб чиқишда жозибардорлик, бетакрорлик 2. халқаро миқёсдаги туристик объектлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик 3. давлатларда жойлашган туристик объектдаги жозибадорлик ва бетакрорлик 4. табиатнинг биологик хилма – хиллигидаги жозибадорлик ва бетакрорлик 5. туристнинг ҳоҳиши бўйича туристик объектда белгиланадиган жозибадорлик ва бетакрорлик 6. туристик маршрут ишлаб чиқишда имкониятларнинг яратилганлиги тамойили 7. туристик маршрут ишлаб чиқишнинг мазмундорлиги тамойили 8. туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги фаолиятлилик тамойили ишлаб чиқаришда ғоя ва назарияларнинг шаклланишида ишлатиладиган принцип сўзи асос, талаб, негиз маъноларини анлатгани учун давлат тилида тамойил деб таржима қилинган...

Формат DOC, 99,0 КБ. Чтобы скачать "туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: туристик маршрутлар ишлаб чиқиш… DOC Бесплатная загрузка Telegram