менежментда мотивлаштириш

DOC 96,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482258101_66617.doc менежментда мотивлаштириш режа: 1. мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти 2. мотивлаштириш моделлари ва стратегияси 3. мотивлаштириш назариялари мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти русча - ўзбекча луғатда мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар, исботлар, баҳоналар, важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади. бу тушунча бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. шу нуқтаи назардан: мотивлаштириш - бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимолларидир. у ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир. бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш - бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. у муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади. инсон тирик жон сифатида овқат ейиш, ухлаш, дам олиб ўз кучини тиклаш, ўзини иссиқ - совуқдан асраш эҳтиёжларига эга. мазкур эҳтиёжлар моддий, яъни кийим-кечак, озиқ-овқат, турар жой ва бошқалар шаклида ифода этилади. инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга ижтимоий эҳтиёжлари ҳам борки, бўларга …
2
етарли, ёхуд умуман йўқлигидан бошланади. сўнгра шу қониқишга эришиш учун мақсад сари ҳаракат қилинади. эҳтиёжнинг қондирилиши даражаси кишини келажак сари интилишини белгилаб беради. агар у муайян нарсадан қониқиш ҳосил қилса, у ҳолда кейинги мотив уни бошқа юқорироқ эҳтиёжга рағбатлантиради. жаҳон амалиётида мотивация воситасида унумли меҳнатга чорлашнинг турли назариялари мавжуд. бўлар жумласига: -“х” (икс) ва “у” (игрек) назарияси; -кутиш назарияси; -боисий (гигиеник) тозаланиш назарияси; -адолатлилик (ҳаққонийлик) назарияси; -эҳтиёжлар устунлиги назарияси. эҳтиёжлар устунлиги назарияси негизида кишилар эҳтиёжлари ва қизиқишлари орқали уларнинг меҳнатларини мотивлаштириш ғояси ётади. буни қуйидаги чизмадан кўриш мумкин (9-чизма): қарши 1 2 3 4 ўзаро таъсир ҳаракат (3) (1, 2, 3) 2-чизма. мотивлаштириш воситасида бошқариш усули бу ерда: 1 - раҳбар бўйсинувчиларга эҳтиёж ва қизиқишларни четлаб таъсир кўрсатади (бу ерда қарорларнинг бажарилиши ҳеч кимни қизиқтирмайди); 2 - қўл остидагиларга фақат раҳбарнинг эҳтиёжи ва қизиқишини инобатга олинган ҳолда таъсир ўтказилади (бу ерда қарорларнинг бажарилиши фақат раҳбарнинг манфаатини кўзлайди); 3 - бошқариш …
3
ллари ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланиб келинмоқда. уларнинг асосийлари қуйидагилардир: -оқилона (рационал) модел; -инсоний муносабатларни мотивлаштириш; -комплекс мотивлаштириш модели. оқилона (рационал) модел қуйидаги чизмага эга (3-чизма): 3-чизма. мотивлаштиришнинг оқилона модели бу ерда кишиларни мотивлаштириш учун молиявий дастак мукофот ва жазо қўлланилади. бу “ширин кулча” ва “қамчи” тактикасидир. баъзи ҳолларда бундай ёндошиш тўғри бўлар, аммо унинг самараси жуда қисқа бўлади. бошқа ҳолларда эса у кишилар ўртасидаги муносабтга путур етказиб узоқ муддатга зарар етказиши мумкин. инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели 11-чизмада берилган. бу моделнинг муаллифи америкалик руҳшунос эмерсон мэйо бўлиб, унинг негизида қуйидаги ғоя ётади. ички омиллар: шуҳрат топиш, ижрони яхшилаш ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ишдан қониқишга олиб келади. ишдан қониқиш эса меҳнат унумдорлигини оширади. бундай ёндошув энг муҳим ташқи омилни, яъни иш ҳақини инобатга олмайди. гўёки “мамнун (эҳтиёжи қондирилган) киши бу унумли (самарали ишлайдиган)” киши эмиш. бундай ўйлаш, албатта, нотўғри ва соддаликдир. 4-чизма. инсоний муносабатларни мотивлаштириш ўзини-ўзи мукаммаллаштиришни мотивлаштириш модели қуйидаги чизмага …
4
риш, ҳаттоки у тўғри ёки нотўғри, ёҳуд янглишган ҳолларда ҳам. бу мотивлаштириш модели раҳбар билан ходим ўртасидаги муносабатни таҳлил қилиш ва унга устуворлик беришга асосланади. мотивлаштиришни қуйидаги усуллари қўлланилади: -пулни рағбатлантириш ва мукофотлаш сифатида ишлатиш; -жазолаш; -рақобатни кучайтириш; -иш орқали мотивлаштириш; -ютуқни тан олиш ва тақдирлаш; -ходимларни ўқитиш ва юксалтириш; -салбий таъсирни чеклаш ва меъёрлаш; -гуруҳ меҳнатини мукофотлаш ва рағбатлантириш; -ходимларни бошқариш ишларига жалб этиш ва ҳк. мотивлаштириш назариялари америкалик руҳшунос абрахам маслоу хх асрнинг 40-йилларида ўзининг эҳтиёжлари устунлиги назариясини яратиб, кишилар ўз мотивлари жараёнида эҳтиёж ва қизиқишнинг 5 турига таянадилар деди. унинг эҳтиёжлар иерархияси қуйидаги кўринишга эга (13-чизма): ўзлигини исботлаш ҳурматга эҳтиёж эътиқод ва кишилар билан алоқадорликка эҳтиёж иккиламчи эҳтиёжлар хавфсизликка бўлган эҳтиёж физиологик эҳтиёжлар бирламчи эҳтиёжлар 6-чизма. мотивация босқичлари (а. маслоу бўйича) биринчи ўриндаги эҳтиёжлар - бу базис эҳтиёжлар, яъни яшашни таъминлаш учун зарур бўлган эҳтиёжлар. а. маслоунинг фикрича, инсон, энг аввало ана шу базис эҳтиёжларини қондириш учун …
5
айланиши, нимага эришиш мумкин бўлса, шунга эришиш. бу эҳтиёжлар шахснинг ўсишида ўз аксини топади. а. маслоу, одамлар - қонмаган эҳтиёжларини қондиришга интилувчи “очкўз махлуқ”лардир, деган эди. бирламчи эҳтиёжлар қондирилгач бошқа заруриятлар кишиларни юқори даражадаги эҳтиёжларга қараб ҳаракат қилишга мажбур қилади. бу эҳтиёжларни қондириш учун раҳбар қуйидаги усул ва ёндошувларни қўллаши керак. қуйидаги жадвалда уларни айримларини келтирамиз (16-жадвал): 1-жадвал. юқори даражадаги эҳтиёжларни қондириш усуллари т/р эҳтиёжлар эҳтиёжларни қондириш усуллари 1. ижтимоий эҳтиёжлар -ходимларга шундай иш бегинки, удар бир-бири билан алоқада бўлиш имкони бўлсин; -иш жойларида бирдамлик руҳи, муштараклик туйғусини яратинг; -қўл остидагилар билан даврий кенгашларни ўтказиб туринг; -нормал гуруҳларни “тинчитиш”га ҳаракат қилманг, (агар унинг корхона мавқеига таъсири бўлмаса); -ходимларга корхона доирасидан ташқарида ҳам ижтимоий фаоллик қилишга имкон беринг 2. ҳурматга бўлган эҳтиёж -қўл остидагиларга мазмунлироқ ишни таклиф қилинг; -ходимларнинг эришган ютуқлари билан акс алоқани таъминланг; -ходимлар ютуқларини юқори баҳоланг ва рағбатлантиринг4 -ходимларни мақсадни аниқлашга ва қарор қабул қилишга таклиф қилинг; -қўл …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "менежментда мотивлаштириш"

1482258101_66617.doc менежментда мотивлаштириш режа: 1. мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти 2. мотивлаштириш моделлари ва стратегияси 3. мотивлаштириш назариялари мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти русча - ўзбекча луғатда мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар, исботлар, баҳоналар, важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади. бу тушунча бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. шу нуқтаи назардан: мотивлаштириш - бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимолларидир. у ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир. бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш - бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. у муайян эҳтиёжни қон...

Формат DOC, 96,5 КБ. Чтобы скачать "менежментда мотивлаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: менежментда мотивлаштириш DOC Бесплатная загрузка Telegram