лойиҳа таҳлили концепцияси

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476296720_65455.doc лойиҳа таҳлили концепцияси режа: 1.лойиҳа тушунчаси ва таснифи. 2.лойиҳа муҳити. 3.лойиҳа ҳаёт цикли (даври)нинг асосий босқичлари. 4.давлатнинг инвестиция лойиҳалари. 5.лойиҳа иштирокчиларининг фаоллигини таъминлаш. таянч иборалар: лойиҳа, лойиҳа тури, лойиҳа синфи, монолойиҳа, мултилойиҳа, мегалойиҳа, лойиҳа кўлами, лойиҳа муҳити, лойиҳа давомийлиги, лойиҳа ҳаёт цикли, лойиҳа олди босқичи, лойиҳа таҳлили тузилмаси, лойиҳа ғояси, лойиҳа соҳаси, инвестиция лойиҳаси, лойиҳа иштирокчилари, давлат инвестиция лойиҳалари. 1.лойиҳа тушунчаси ва таснифи лойиҳа – бу чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир. тармоқларда яратилаётган объектлар шу қадар мураккабки, уларни амалга ошириш ишлари лойиҳа эмас, балки дастур доирасида олиб борилади. дастурлар узоқроқ муддатга, кенгроқ кўламга эга бўлиб, асосий мақсадга хизмат қилувчи бир неча лойиҳани ўз ичига олиши мумкин. бу лойиҳалар дастурнинг хизмат муддати ва кўлами бўйича бир нечтани ташкил этиб, мақсади, тури бўйича ўзаро фарқ қилиши мумкин. лойиҳанинг белгилари ва таърифлар таҳлили асосида лойиҳанинг қуйидаги таърифи берилган: “лойиҳа – …
2
аҳлили ва синтези қулайлиги учун турли хил бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин. лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш. лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан соҳаси бўйича): монолойиҳа, мултилойиҳа, мегалойиҳа. монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ва ҳажмдаги алоҳида лойиҳадир. мултилойиҳа – бу бир неча монолойиҳалар ташкил топган ва кўп лойиҳали бошқарувли тадбиқни талаб қилувчи комплекс лойиҳадир. мегалойиҳа – бу таълим соҳаларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари бўлиб, бу тартибга бир қатор моно ва мултилойиҳалар киритилади. лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг ҳажми, қатнашувчилар сони ва атрофмуҳитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар. лойиҳаларнинг бундай тақсимоти жуда шартлидир. лойиҳа кўламларини аниқроқ шаклда кўриш мумкин. давлатлараро, халқаро, миллий минтақалараро ва минтақа, тармоқлараро ва тармоқлар бўйича, кооператив, ташкилий лойиҳалар. лойиҳа давомийлиги (лойиҳани амалга ошириш вақти давомийлиги бўйича): қисқа муддатли - 3 йилгача, ўрта муддатли - 5 йилдан …
3
саларнинг аниқ белгиланган кетма кетлиги. 4.мақсадга йўналтирилганлиги. 2.лойиҳа муҳити лойиҳанинг амалга оширилиши маълум ички динамик ва ташқи муҳит қуршовида юз бериб, унга маълум таъсирини ўтказади. шу билан бирга, қурилиш лойиҳаларида барпо этилаётган қурилма конструкцияларига тушадиган барча турдаги статистик ва динамик юкларни аниқлай олиш ва ҳисоблай олиш зарурлиги каби, кенгроқ кўламдаги лойиҳада ҳам, лойиҳага ва унинг муҳитига таъсир қилиши мумкин бўлган барча иқтисодий, ижтимоий, молиявий, ташкилий омилларни аниқлаш ва ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. маълум шароитларда бундай омилларнинг ҳар бири лойиҳа учун хавфли бўлиб чиқиб, унинг бузилишига олиб келиши мумкин. лойиҳа атроф-муҳит ўртасидаги муносабатни маълум бир маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона учун маҳсулотни ривожлантириш лойиҳаси мисолида кўриб чиқиш мумкин. оддий, узоқ муддат фаолият кўрсатаёган ўзгаришлар ва янгиланиш шароитида талабнинг юзага чиқишига асос бўлиб хизмат қилади. натижада лойиҳанинг пайдо бўлишига олиб келади. қачонки лойиҳа хақиқатдан бошланган бўлса, у мустақил ривожлана бошлайди. лойиҳани амалга ошириш жараёнида унинг иштирокчилари ўз вазифаларини бажаришга диққат қаратадилар. улар ўз …
4
бланади. корхонанинг ривожланиш стратегиясидан келиб чиқиб, раҳбарият мутахассисларнинг алоҳида талабларини умумлаштиради. бунга раҳбариятнинг махсус талаблари: лойиҳани амалга ошириш талаби, бўлинмалар ва корхона мутахассислари томонидан лойиҳанинг мақсад ва талабларини тўғрилаш тартиби ва услубияти қўшилади. молия соҳаси – маҳсулотни серияли ишлаб чиқариш ва лойиҳа харажатларини қоплаш учун калькуляциялар ҳисоби билан лойиҳанинг бюджет доирасини ҳамда лойиҳани молиялаштириш усуллари ва манбаларини аниқлайди. сотиш соҳаси – лойиҳанинг муҳим талаб ва шартларини ташкил қилади, бу эса сотиш бозорлари ва сотиб олувчиларни қарорлари билан аниқланадиган, рақобатчиларнинг мавжудлиги ва харажатлар билан боғлиқ. тайёрлаш соҳаси – ишлаб чиқариш воситалари бозори билан боғлиқ ва ўзининг махсус талабларини олдинга суради, мисол учун, технология ва ускуналардан фойдаланиш бўйича тавсиялар, туриб қолган ишлаб чиқариш майдонларини ишга тушириш талаби, маълум технологик жараёнлардан воз кечиш, ишлаб чиқариш воситалари бозори имкониятларининг лойиҳа талабларига мос келиши ва ҳоказо. моддий таъминот соҳаси – хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар бозори билан боғлиқ ва мақбул нархларда хом ашё, материал …
5
ар ва капитал қўйилмалар манбалари, тадбиркорлик эркинлиги ва мустақиллиги даражаси, бозор инфраструктураси ривожланганлиги, баҳолар даражаси, бозорлар ҳолати, савдо, инвестициялар, ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва маҳсулотлар, ишчи кучи ва бошқалар. жамият омиллари: ҳаёт даражаси ва шароитлари, таълим даражаси, кўчиб юриш эркинлиги, меҳнат қонунийлиги, соғлиқни сақлаш, дам олиш шароитлари, жамоат ташкилотлари, оммавий-ахборот воситалари, маҳаллий аҳолини лойиҳаларга муносабати. табиий ва экологик омиллар: табиий иқлим шароитлари, табиий ресурслар, транспорт тизимлари билан алоқа ва жойлашув, сув манбалари ва тупроқ қатлами, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, тенденциялар таснифи ва экологик тизимларнинг ҳолати (ҳаво, сув ва тупроқ). инфратузилма омиллари: транспорт воситалари, алоқа ва коммуникация, информацион тизимлар, энергия таъминоти, хом ашё ва хизматлар, хўжалик тармоқлари, хизмат кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар. 3.лойиҳа ҳаёт цикли (даври)нинг асосий босқичлари. лойиҳа ҳаёт цикли (даври) деб, лойиҳа юзага келган вақтдан токи у тугатилгунга қадар ўтган вақт оралиғига айтилади. лойиҳа босиб ўтиши лозим бўлган ҳолатларга эса фазалар, босқичлар дейилади. лойиҳалар ҳаёт цикли (даври) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "лойиҳа таҳлили концепцияси"

1476296720_65455.doc лойиҳа таҳлили концепцияси режа: 1.лойиҳа тушунчаси ва таснифи. 2.лойиҳа муҳити. 3.лойиҳа ҳаёт цикли (даври)нинг асосий босқичлари. 4.давлатнинг инвестиция лойиҳалари. 5.лойиҳа иштирокчиларининг фаоллигини таъминлаш. таянч иборалар: лойиҳа, лойиҳа тури, лойиҳа синфи, монолойиҳа, мултилойиҳа, мегалойиҳа, лойиҳа кўлами, лойиҳа муҳити, лойиҳа давомийлиги, лойиҳа ҳаёт цикли, лойиҳа олди босқичи, лойиҳа таҳлили тузилмаси, лойиҳа ғояси, лойиҳа соҳаси, инвестиция лойиҳаси, лойиҳа иштирокчилари, давлат инвестиция лойиҳалари. 1.лойиҳа тушунчаси ва таснифи лойиҳа – бу чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир. тармоқларда яратилаётган объектлар шу қадар мураккабки, уларни амалга...

DOC format, 85.5 KB. To download "лойиҳа таҳлили концепцияси", click the Telegram button on the left.