кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми

DOC 161,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1427472049_60611.doc 17,6% 12,4% 8,8% 5,7% 0,0% 10,0% 20,0% 30,0% 40,0% 50,0% 60,0% 70,0% 80,0% 90,0% 100,0% 1997й 1998й 1999й 2000й узбекитон республикасида жами оилаларга нисбатан кам таъминланган оила деб тан олинган оилалар сони кам таъминланган оилалар сони% кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми reja: 1. камбағаллик тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари 2. кам таъминланаган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми 3. кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби 4. камбағаллик тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари камбағалликни, бизнинг фикримизча, “жамиятнинг асосий қисми учун хос бўлган меъёрий турмуш кечириш учун зарур моддий ресурсларнинг етишмаслиги оқибатида юзага келган ҳолат”, тарзида ифодалаш мумкин. камбағаллик аҳолининг бир қисми ушбу жамият учун хос бўлган асосий турмуш шароитларининг минимал даражасини қониқтира олмаган ҳолларда юз беради. бу ҳолат тузилиш шакли ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти даражасидан қатъий назар ҳар қандай жамиятда мавжуд. камбағалликнинг юзага келиш сабаблари, …
2
лғиз оналар, бевалар, етим болалар ва ота-оналарнинг қармоғида бўлмаган болалар, қочоқлар ва мажбурий мигрантлар. булардан ташқари камбағаллар сафида ишсизлар (жумладан, ёшлар), нотўлиқ иш кунида ишловчилар ёки мажбурий таътилдагилар; иш ҳақи бўйича қарзи бўлган, молиявий аҳволи оғир корхоналар ва банкрот корхоналарнинг ишчи-хизматчиларининг улуши сезиларли. талабаларни ҳам кўп ҳолларда камбағаллар қаторида кўриш мумкин. камбағалларнинг табиий муҳитини кўп болали нотўлиқ оилалар, узоқ касаллик оқибатида қашшоқлашган, табиий офатлар, адаптациянинг қийинлиги туфайли ўз мулкидан маҳрум бўлган шахслар ва аижтимоий гуруҳлар (дайдилар, ичувчилар, гиёҳвандлар, жиноий жазо муддатини ўтаб қайтганлар) ташкил этади. жон бошига тўғри келадиган (фойдаланиш) даромад: юқори бўлган оилалар аъзолари, ўз хизмат вазифасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш, хусусий секторда ишловчилар, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича маълумотлилар, ишлаб чиқаришга кириб келаётган ёшлар учун қашшоқ бўлиб қолиш хавфи камроқ. бозор иқтисодиёти тизими учун ижтимоий-иқтисодий дифференциация жараёнининг объектив ривожланиши чуқурлашуви ва кенгайиши хос бўлиб, унинг муҳим белгиси ҳисобланади. бозор механизми ўзбекистон учун илгари хос бўлмаган тақсимотнинг …
3
а келтиради. тўртинчидан, даромадларни ўстиришда ҳар қандай чеклашларнинг бекор қилинишига боғлиқ бўлиб, қонуний даромадларнинг юқори чегараси солиқлар орқали тартибга солиниб турилади ва юқори даромад (олувчи) олишга ҳалақит берувчи тўсиқлар олиб ташланади. даромадларнинг умумий даражаси оиланинг ўртача бир аъзосига тўғри келадиган даромадлар миқдори билан белгиланади. даромад жон бошига минимал иш ҳақи ва ундан кам миқдорда тўғри келадиган оилалар сони даромадларнинг умумий даражасига тескари боғлиқ бўлса, даромад жон сонига минимал иш ҳақидан юқори миқдорда тўғри келадиган оилалар сони даромадларнинг умумий даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. шу боисдан ҳам иш ҳақининг энг кам миқдори аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муҳим воситаси сифатида мутассил ошириб борилмоқда. унинг ўсиши шу вақтгача аҳоли даромадларини индексация қилиш йўли сифатида ҳам амалга оширилган. аммо, иқтисодиётдаги вазият яқин давргача иш ҳақи ва ҳали жон бошига даромадларни кескин оширишга имкон бермас эди. республикамизда амалга оширилаётган макроиқтисодий барқарорлаштириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва бозор ислоҳотларининг муваффақиятли амалга оширила борганлиги сабабли 1998 йилдан бошлаб иқтисодий …
4
энг кам миқдорининг аҳамияти каттадир. агар бу кўрсаткич ниҳоятда паст бўлса, ҳалқнинг энг зарур истеъмол эҳтиёжларини қондирмайди ва унинг асосида белгиланган иш ҳақи кишилар умуман меҳнатга рағбатлантира олмайди. шунинг учун ҳам энг кам иш ҳақи миқдори мамлакат иқтисодий тараққиёт даражаси ва ҳалқ турмуш тарзи билан белгиланадиган истеъмол савати асосида аниқланиши лозим. ҳозир энг кам иш ҳақи миқдорини аниқлаш истеъмол саватига асосланган эмас. эндиликда президент и.а. каримов ғояларидан келиб чиққан ҳолда, вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ мутасадди вазирликларга республика аҳолиси миллий турмуш тарзига мос, унинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлайдиган истеъмол савати миқдори ва таркибини аниқлаш вазифаси топширилган. аҳоли даромадларини ошириш мақсадида тоифалар бўйича аҳоли турмуш даражасини тадқиқ қилишнинг илмий асосланган механизмини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этадиган вазифа қилиб белгиланади. аҳолининг даромадлар бўйича тоифаларини аниқлаш кам таъминланган эҳтиёжманд аҳоли қатламларини муайян ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш имкониятини беради. аҳоли даромадларини оширишда ўзбекистон республикаси президентининг «2005 йил 1 октябрдан бошлаб …
5
фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 12220 сўм миқдорида белгиланган. бу аҳоли даромадларини кескин ошириш, ҳалқ турмуш даражасини изчил ва барқарор ўстириш йўлида яқин келажакда қилиниши керак бўлган буюк ишларни бажаришдаги дастлабки қадамлардандир. аҳоли даромадларини ошириш билан бир қаторда уларнинг харид қувватини ҳам ошириш лозим бўлади. бунинг учун энг аввало, пулнинг қадрсизланишига қарши қатъий чоралар кўриш президентимиз томонидан муҳим вазифа қилиб қўйилди. ана шундай чоралар кўриш йўли билан яқин беш йилда пулнинг қадрсизланиш даражасини йилига 6-8% камайишига эришиш мўлжалланмоқда. аҳоли даромадларининг харид қувватини ошириш учун ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар билан мунтазам ва ишончли тарзда тўлдириш лозим бўлади. ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадида республика саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмида истеъмол товарларининг улушини яқин беш йил ичида 50,0 %га етказиш режалаштирилган. бунинг учун эса, ҳалқ хўжалигининг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳалари ва корхоналари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. камбағаллик шаклларини вақт бўйича ва яшаш минимуми …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми" haqida

1427472049_60611.doc 17,6% 12,4% 8,8% 5,7% 0,0% 10,0% 20,0% 30,0% 40,0% 50,0% 60,0% 70,0% 80,0% 90,0% 100,0% 1997й 1998й 1999й 2000й узбекитон республикасида жами оилаларга нисбатан кам таъминланган оила деб тан олинган оилалар сони кам таъминланган оилалар сони% кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми reja: 1. камбағаллик тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари 2. кам таъминланаган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми 3. кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби 4. камбағаллик тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари камбағалликни, бизнинг фикримизча, “жамиятнинг асосий қисми учун хос бўлган меъёрий турмуш кечириш учун зарур моддий ресу...

DOC format, 161,5 KB. "кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.