ҳомилани антенатал муҳофаза қилиш

DOCX 4 pages 21.9 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
блок 3.2.3 ҳомилани антенатал муҳофаза қилишга йўналтирилган ҳамширалик парвариши. оналар ва перинатал даври касалликлари ва ўлимини камайтириш мақсадида 1987 йилда жсст, юнисеф, юнфпа ва жаҳон банки бехатар оналик ташаббуси билан чиқдилар. бехатар оналик фақат оналар касалликлари ва ўлимини олдини олишдан иборат бўлиб қолмасдан, балки она ва бола тўғрисида ғамхўрлик қилишни ҳам кўзда тутади. бу тушунчага туғруққача, туғиш вақтида ва туққандан кейинги даврда аёлнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлиги киради ҳамда улар эса соғлом бола туғилиши ва соғлом болаликни таъминлаши лозим. туғруқ вақтида ҳамкорнинг иштироки-туғаётган аёлнинг яқинларидан биронтасини бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб қилади. ким иштирок этишини, одатда, бўлғуси онанинг ўзи ҳал қилади. тиббиёт ходими ҳамкорни туғаётган аёлни кузатиб туриш ва унга ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиши лозим. туғиш вақтида туғаётган аёлни ҳеч қачон ёлғиз қолдириш керак эмас. патронаж/оила ҳамшираси, ўзини ҳомиладорман деб тахмин қилаётган аёлга, шифокор ёки доя қабулига боришни тавсия этиши керак. аёллар меъёрида кечаётган ҳомиладорликда, 7 марта (12 ҳафта, …
2 / 4
шираси хонадонга қатнов ўтказиши керак бўлган қатновлар сони: патронаж ҳамширалари ҳар 3 ойлик/триместрда 1 марта хонадонларга бориб, ҳомиладор аёллар билан шу вақтга тегишли маълумотларни беришлари шарт! 1 - уч ойлик/триместр - бу ҳомиладорликнинг 1 – 14 хафтагача бўлган даври. 2 - уч ойликлар/триместр- бу ҳомиладорликнинг 14 – 28 хафтагача бўлган даври 3 - уч ойликлар/триместр- бу ҳомиладорликнинг 28- 40 хафтагача бўлган даври асос:патронаж/оила ҳамширасининг хонадонларга қилган қатновлари, шифокор ва доянинг доимий текширишларига тўлдириш бўлади. аммо, ҳомиладор аёллар соғлиғи ёмонлашганда ёки соғлиғи хақида хавотирда бўлганда ёки маслаҳат олишга муҳтожлик бўлганда ҳамшира билан боғланиш учун алоқа маълумотлари (уяли телефон ёки уй телефони рақами, манзили) барча ҳомиладорларда бўлиши керак. ҳомиладорлик вақтида парваришни олиб боришда тиббиёт ходимларининг вазифалари қуйидагилардан иборат: · она бўлишга руҳан ва жисмонан тайёрланишга қўллаб -қувватлаш зарур. · ҳомиладорлик қандай кечаётганлигини кузатиш,керакли маслаҳатлар бериш. · асоратларни олдини олиш мақсадида барча аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш. · аёлларга саломатлиги хақида керакли ахборотни етказиш:тўғри …
3 / 4
умот тўплаш ва уни ҳужжатлаштириш жараёни. беморни сўраб-суриштириш. беморнинг шикоятларини аниқлаш бемор муаммоларини тасаввур қилиш имконини беради. объектив текшириш текшириш беморни кўздан кечириш, умумий аҳволни баҳолашдан бошланади, сўнгра пальпация, перкуссия ва аускультацияга ўтилади. иккинчи босқич–ҳамширалик ташҳиси ҳамшира бемор ҳолатини бирламчи баҳолаб олиб ва олинган маълумотларни ёзиб бўлгач, олинган натижаларни умумлаштиради, тахлил қилади ва маълум хулосага келади. бу хулосалар бемор муаммолари, яъни ҳамширалик ташхислари бўлиб қолади ва улар ҳамширалик парваришининг мақсади бўлади. ҳамшира аниқлаб чиқилган муаммолар асосида ташҳис (диагноз) қўяди. ҳамшира ташҳиси врач ташҳисидан қуйидагилари билан фарқ қилади: • врач ташҳиси касалликни аниқлайди, ҳамшира ташҳиси эса бемор организмининг касалликка нисбатан рўй берган жавоб реакциясини аниқлайди; • врач ташҳиси бутун касалликни даволаш жараёнида ўзгармаслиги мумкин, ҳамшира ташҳиси эса ҳар куни, ҳатто бир кунда бир неча марта бемор организмининг касалликка нисбатан кўрсатаётган реакциясига қараб ўзгариши мумкин; учинчи босқич – ҳамширалик парвариши учинчи босқич – режалаштириш вақтида устиворликлар ажратилади, мақсадлар аниқланади, ҳамширалик парвариши режаси …
4 / 4
дининг“самарали перинатал ёрдам кўрсатиш” дастури бўйича педагоглар учун қўлланма ҳомиладорликда организмда бўладиган ўзгаршлар. ҳомила тўғри ривожланиши учун зарур бўлган витаманлар ҳомилага она организмидан ўтади, ҳомила кислородни она қонидан олади. ҳомилага кислород етарлича ўтмаса, уида кислород танқислиги рўй беради ва ҳомила нобуд бўлиши мумкин.ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан бошлаб она организмига тушган оқсил асосан ҳомила тўқималарининг ташкил топишига сарфланади, она тўқималарида ва плацентада йиғилган кальций тузлари эса ҳомила скелетининг ташкил топиши учун сарфланади. агар бу тузлар етишмаса, ҳомиладорлик вақтидан илгари тўхташи ва ҳомила нобуд бўлиши мумкин. она организмида ҳомиланинг нотўғри ўсиши, соғлом бўлмаган (яллиғланган) туғиш йўлидан ўтиши, аввалги туғруқларда бўлган операциялар ва бошқалар ҳомила учун оғир ҳолларнинг рўй беришига сабаб бўлиши мумкин. она соғлом бўлса, туғиш йўлларида нуқсон бўлмаса, ҳомила нормал ривожлаяади ва нормал етишиб, ўз вақтида туғилади.ҳомиладор аёл оиласида баъзи ирсий касалликлар, ҳомиладорнинг ўзи бошидан кечирган хасталиклар (рахит, тепки, скарлатина ва бошқа юқумли касалликлар) ҳомиладорлик ва туғиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. бу касалликлар …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳомилани антенатал муҳофаза қилиш"

блок 3.2.3 ҳомилани антенатал муҳофаза қилишга йўналтирилган ҳамширалик парвариши. оналар ва перинатал даври касалликлари ва ўлимини камайтириш мақсадида 1987 йилда жсст, юнисеф, юнфпа ва жаҳон банки бехатар оналик ташаббуси билан чиқдилар. бехатар оналик фақат оналар касалликлари ва ўлимини олдини олишдан иборат бўлиб қолмасдан, балки она ва бола тўғрисида ғамхўрлик қилишни ҳам кўзда тутади. бу тушунчага туғруққача, туғиш вақтида ва туққандан кейинги даврда аёлнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлиги киради ҳамда улар эса соғлом бола туғилиши ва соғлом болаликни таъминлаши лозим. туғруқ вақтида ҳамкорнинг иштироки-туғаётган аёлнинг яқинларидан биронтасини бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб қилади. ким иштирок этишини, одатда, бўлғуси онанинг ўзи ҳал қилади. тиббиёт ходими ҳамкорни туғаётга...

This file contains 4 pages in DOCX format (21.9 KB). To download "ҳомилани антенатал муҳофаза қилиш", click the Telegram button on the left.