олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар

DOC 263,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406032474_57617.doc олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар режа: 1. олди-сотди шартномаси тушунчаси, белгилари ва турлари. 2.контрактация шартномаси тушунчаси ва унинг хусусиятлари. олди-сотди шартномаси фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан биридир. бу шартноманинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлиги қарийиб тўрт минг йилга бориб тақалади. бозор иқтисодиёти шароитида бундай шартномалар муҳим аҳамиятга эгадир. ҳозирги кунда бу шартнома фуқаролик ҳуқуқий муомаласида энг кўп тарқалган ва энг кўп қўлланиладиган шартномадир. моддий неъматларнинг товарлар шаклидаги айланиши барча мажбуриятларнинг асоси бўлиб бу ҳолат олди-сотди шартномасининг мазмунини ташкил этади. олди-сотди шартномаси ҳозирги замон фуқаролик ҳуқуқида жуда аниқ қилиб ишланган. бу соҳанинг қўлланиш соҳаси кенг бўлиб бозор муносабатлари бундан ташқари фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги турли муносабатларни шартномаларсиз тасавур қилиб бўлмайди. бу хусусда президентимиз и.а.каримов иқтисодиёт барқарор мавжуд бўлган шароитдагина бозорга муваффаққиятли ўтиш мумкин бўлиб бунга турли шартномаларни эркин тузиш асос бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. фуқаролик ҳуқуқий шартномалар битим ҳисобланади ва уларга нисбатан битимларга қўлланиладиган умумий қоидалар амал қилади. яъни …
2
жавоб берадиган олди сотди шартномаси ҳақиқий саналади. олди-сотди инсоният томонидан энг қадим замонлардан буён қўлланиб келаётган шартномалардан бири ҳисобланади. жамиятда товар-пул муносабатлари қарор топиши билан турли касб-ҳунар кишилари олди-сотди шартномаси орқали бошқа касб-ҳунар кишилари меҳнати маҳсулотларини сотиб олиб, истеъмол қилиш ва айни вақтда, ўз меҳнатлари маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўлдилар. олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва бунинг учун белгиланган пул суммасини (баҳосини) тўлаш мажбуриятини олади. олди-сотди шартномаси ўз ҳуқуқий табиати бўйича мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёхуд ашёвий ҳуқуқларни бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш бўйича мажбуриятлар туркумига киради. айни вақтда ушбу шартномани бошқа ўхшаш шартномалардан ажратиб турувчи ҳуқуқий белгилари мавжуд бўлиб, унга қуйидагилар киради. биринчидан, олди-сотди шартномаси ҳақ бараварига тузиладиган (пулли) шартнома ҳисобланади. бунда ҳар доим сотувчи топширадиган мол-мулк (товар) эвазига сотиб олувчи муайян миқдорда пул (сўм, валюта) билан белгиланган ҳақ тўлайди. иккинчидан, олди-сотди …
3
вақтда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, олди-сотди шартномаси бўйича сотилган ашё (товар)га нисбатан мулк ҳуқуқи сотувчидан сотиб олувчига ўтади ва бу ҳолат шартноманинг энг асосий белгиси бўлиб ҳисобланади. бунда товарлар муомаласида бевосита товар эгалари, яъни бу товарларни тасарруф қилишга ҳақли бўлган шахслар иштирок этадилар. бозор муносабатлари тизимида олди-сотди шартномаси хўжалик юритувчи турли субъектлар ўртасида муносабатларни расмийлаштиришнинг энг муҳим ва асосий ҳуқуқий воситаларидан бўлиб ҳисобланади. айни вақтда, у кишиларнинг кундалик турмушида ҳам энг кўп қўлланиладиган шартнома сифатида эътироф этилади. олди-сотди шартномаси савдо муносабатларининг хусусиятларига ва шаклларига қараб, бир неча турларга бўлинади: улгуржи савдо; чакана савдо; ким ошди савдоси; насияга товарларни сотиш ва ҳ. к. шартнома предмети бўйича эса у турар жойларнинг, корхонанинг, кўчмас мулкнинг, қимматли қоғозларнинг олди-сотди шартномалари, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, энергия таъминоти каби шартномаларга бўлинади. фкнинг 386-моддасида олди-сотди шартномасига қуйидагича таъриф берилган, - олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи …
4
риш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига нисбатан олди-сотди шартномасининг умумий қоидалари қўлланилади. шартнома, агар қонунда бошқача ҳол белгиланган бўлмаса ёки у товарнинг хусусиятидан келиб чиқмаса, шартномани тузиш пайтида сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда сотувчи яратадиган ёки оладиган товарни олиш-сотиш ҳақида тузилиши мумкин. агар шартнома товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини берса, товар тўғрисидаги олди-сотди шартномасининг шарти келишилган ҳисобланади. сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади. белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти билан тузилган ҳисобланади. сотувчи бундай шартномани …
5
га тайёр эканлигидан хабардор қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди. олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бажарилган ҳисобланади. мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ мол-мулкни топширишдан олдин сотиб олувчига ўтган ҳолларда, сотувчи мол-мулкнинг ёмонлашишига йўл қўймай, уни топширгунга қадар сақлаши шарт. бунинг учун қилинган зарур чиқимларни, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига тўлаши шарт. сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган товарни топшириши шарт. олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги шартлар кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт. агар сотиб олувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар"

1406032474_57617.doc олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар режа: 1. олди-сотди шартномаси тушунчаси, белгилари ва турлари. 2.контрактация шартномаси тушунчаси ва унинг хусусиятлари. олди-сотди шартномаси фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан биридир. бу шартноманинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлиги қарийиб тўрт минг йилга бориб тақалади. бозор иқтисодиёти шароитида бундай шартномалар муҳим аҳамиятга эгадир. ҳозирги кунда бу шартнома фуқаролик ҳуқуқий муомаласида энг кўп тарқалган ва энг кўп қўлланиладиган шартномадир. моддий неъматларнинг товарлар шаклидаги айланиши барча мажбуриятларнинг асоси бўлиб бу ҳолат олди-сотди шартномасининг мазмунини ташкил этади. олди-сотди шартномаси ҳозирги замон фуқаролик ҳуқуқида жуда аниқ қилиб ишланган. бу со...

Формат DOC, 263,0 КБ. Чтобы скачать "олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: олди-сотди тўғрисида умумий қои… DOC Бесплатная загрузка Telegram