персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш

DOC 85,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406032879_57626.doc персонални бошқаришда ихтилофлар персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш режа: 1. ихтилофлар ва уларни бошқариш 2. стрессларни бошқариш 12.1. ихтилофлар ва уларни бошқариш 79. ихтилофлар, яъни келишмовчиликлар индивидларнинг ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатиши, ўзаро муомалада бўлиши жараёнида вужудга келади, шунинг учун ҳам улар одам қанча умр кўрса, шунча давом этади. бироқ, ихтилофларнинг умумий қабул қилинган, уларнинг табиатини, жамоанинг ривожланишига, жамият тараққиётига таъсир этишини тушунтириб берадиган назария йўқ бўлса-да ихтилофларнинг келиб чиқиши мавжуд бўлиши, уларни бошқариш масалалари юзасидан кўпгина тадқиқотлар олиб борилган. айрим тадқиқотларда гераклитни ихтилофларнинг “маънавий отаси” деб ҳисоблайдилар, шунингдек, суқрот ва афлотунга ҳавола қилишлар ҳам учрайди. гегелга, унинг зиддиятлар тўғрисидаги ва қарама-қаршиликларнинг кураши ҳақидаги таълимотига етарли даражада тез-тез мурожаат қилиб турилади. кишилар қарашларидаги тафовутлар, у ёки бу воқеани идрок этиш ҳамда уларга баҳо беришнинг мос келмаслиги кўпинча бахсли вазиятларга олиб келади. агар, вужудга келган вазият, ўзаро ҳаракат қатнашчиларидан биттасига ўз олдига қўйган мақсадга эришишда хавф туғдирса, у ҳолда ихтилофли …
2
артараф этишда ўзбек халқида тарихан мавжуд бўлган анаъанавий «номус», «андиша», «виждон», «қаноат» каби умуминсоний ахлоқ тарбия йўлидан ҳам кенг фойдаланиш зарур. оламда қаноат каби дилни поклайдиган нарса йўқдир. ҳазрати али жаноблари: «дунёда саъй-жадали ила маишат ўткарган қаноат эгаси ҳеч кимга муҳтож бўлмаган зўр бойлар каби роҳатда, саодатда яшар», деб айтганлар. афлотун ҳаким: «инсоннинг саодати қаноатни қўлда тутмоқда, сарват ва маишат тўғрисида жаноби ҳақнинг тақдирига рози бўлмоқдадур», - деганлар. дарҳақиқат шундай экан, бизнинг мамлакатимизда ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг янги даврига қадам қўяр эканмиз, барча соҳаларда маънавиятимизни ривожлантириш вазифаларини ҳам белгилаб олишимиз керак дейди, мамлакатимиз президенти ислом каримов. 80. ихтилоф - қадриятлар учун муайян мақом, ҳокимият, ресурслар учун кураш олиб боришдан иборат бўлиб, ундан кўзда тутилган мақсад рақибни бетараф қилиб қўйиш, унга зарба бериш ёки уни йўқ қилишдир (козер). мазкур таърифда ихтилофли ўзаро ҳаракатнинг мақсадлари, мухолифлик қаршилик кўрсатган тақдирда амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган, шу билан бирга ҳаракатларнинг …
3
а хом-ашё етказиб берувчи ташкилот, буюртма берилган буюмни белгиланган муддатга етказиб бера олмайди, чунки ташкилотнинг юк ташиш учун маблағи тугаб қолган эди. завод хом-ашё етказиб бериш графигини бажаришни талаб қилишга ҳақлидир, лекин ташкилотнинг шарт-шароитлари ўзгариб қолади. ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб, муросага келиш мумкин: хом-ашё етказиб бериш графигини ўзгартириш, қарз билан ёрдам бериш, музокаралар олиб бориш керак бўлади. ижтимоий ихтилофлар - кишилар, ижтимоий гуруҳлар, идораларнинг ўзаро муносабатлари тизимида зиддиятлар ривожланишининг юқори босқичидан иборатдир. улар ижтимоий бирликлар, жамоалар, шахслар манфаатлари ва қарама-қарши тенденцияларининг кучайишини билдиради. бундай ихтилофлар уларни вужудга келтирган объектив сабаблар ўртасидаги вақт оралиғининг мавжудлигига, ихтилофларнинг ўзига ва уларнинг оқибатларига боғлиқ бўлади. мисол: собиқ иттифоқ ҳудудида кейинги йилларда кўпгина ихтилофлар вужудга келдики, уларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб, хх асрнинг 20-йилларида амалга оширилган миллий сиёсатдаги камчиликларга бориб тақалади. ихтилофлар ҳозирги вақтда келиб чиқаётган бўлса ҳам, улар орадан бир неча йиллар ўтгандан кейин ҳал қилинади. шу нарса шак-шубҳасизки, ўтган даврда бу хилдаги ихтилофларнинг …
4
ўғри тушунчалар баъзан қарорлар ишлаб чиқаётганларнинг куч-ғайратини йўққа чиқариши мумкин. ихтилофнинг турига қараб қарорни излаш билан турли хизматлар- ташкилот раҳбарияти, персонални бошқариш хизмати, психолог ва социолог бўлими, касаба уюшмаси қўмитаси, милиция, судлар шуғулланишлари мумкин. ихтилофни ҳал қилиш - ихтилофни вужудга келтирган сабабларга тўлиқ ёки қисман барҳам бериш, ёхуд ихтилоф қатнашчилари мақсадларининг ўзгаришидир. ихтилофларни бошқариш - бу ихтилофни вужудга келтирган сабабларга барҳам бериш (камайтириш) соҳасида аниқ мақсадли таъсир кўрсатиш ёки ихтилоф қатнашчилари хулқ-атворини ўзгартиришга қаратилган таъсир кўрсатишдир. ихтилофларни бошқаришнинг етарли даражада кўп усуллари мавжуд. уларни йириклаштириб бир неча гуруҳ тарзида тақдим этиш мумкин. уларнинг ҳар бири ўзи татбиқ этилиш соҳаларига эга: · ички шахсий, яъни алоҳида шахсга таъсир кўрсатиш усуллари; · таркибий, яъни ташкилий ихтилофларга барҳам бериш усуллари; · шахслараро усуллар ёки ихтилофдаги хулқ-атвор услуби; · мунозаралар; · агрессив жавоб харакатлари; усулларнинг бу гуруҳини бундан олдинги барча гуруҳларнинг имкониятлари тугаган танглик ҳолатларида қўллаш мумкин. 12.2. стрессларни бошқариш 82. ҳаётимизда содир бўлиб …
5
(комфортнинг танқислиги) ҳолатига олиб келади. бошқаларнинг фикрича, ҳиссий дискомфорт - бу стрессдир, уни босим ёки стресслар деб аталадиган шартлар келтириб чиқаради. умуман олганда, стресс тез-тез учраб турадиган ҳодисадир. унчалик аҳамиятга эга бўлмаган стресслар муқаррар ва зарарсиз бўлиб, ҳаддан ташқари ортиб кетган стресс эса шахс учун ҳам, корхона ва ташкилотлар учун ҳам қийинчиликлар, қўйилган мақсадларни қўлга киритишда муаммолар келтириб чиқаради. стресс деганда биз инсоннинг атрофдаги стимулларга ёки стрессорларга жисмоний, кимёвий ва психологик реакциялари мажмуини тушунамиз. бунда атроф-муҳитдаги кучлар инсоннинг физиологик ва психологик функцияларини мувозанатдан чиқаради. стресс ҳолатини жисмоний, психологик омиллар мажмуи, яъни стрессорлар келтириб чиқаради. масалан, жисмоний омиллар: иш бораётган хонадаги ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст ҳарорат, ўткир ҳидлар, етарли даражада ёритилмаганлик, ҳаддан ташқари шовқинлар мажудлиги ва ҳ.к. 83. стрессли вазиятлар келтириб чиқарадиган психологик омилларга мисоллар қуйидагилардир: · ходимга етарли даражада топшириқ берилмаслиги, унинг ўз малакасини тўлиқ равишда намоён қилишига имкон бермайди. бундай вазият етарли даражада тез-тез қискартирилган иш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш" haqida

1406032879_57626.doc персонални бошқаришда ихтилофлар персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш режа: 1. ихтилофлар ва уларни бошқариш 2. стрессларни бошқариш 12.1. ихтилофлар ва уларни бошқариш 79. ихтилофлар, яъни келишмовчиликлар индивидларнинг ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатиши, ўзаро муомалада бўлиши жараёнида вужудга келади, шунинг учун ҳам улар одам қанча умр кўрса, шунча давом этади. бироқ, ихтилофларнинг умумий қабул қилинган, уларнинг табиатини, жамоанинг ривожланишига, жамият тараққиётига таъсир этишини тушунтириб берадиган назария йўқ бўлса-да ихтилофларнинг келиб чиқиши мавжуд бўлиши, уларни бошқариш масалалари юзасидан кўпгина тадқиқотлар олиб борилган. айрим тадқиқотларда гераклитни ихтилофларнинг “маънавий отаси” деб ҳисоблайдилар, шунингдек, суқрот ва афлотунга ҳ...

DOC format, 85,5 KB. "персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.