маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби

DOC 188,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406027449_57530.doc маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби режа: 1. маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш босқичлари 2. махаллий бюджет лойиҳасини ҳуқуқий органлар томонидан тасдиқланиши 3. маҳаллий бюджетлар ижроси ва маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш таянч сўз ва иборалар бюджет ҳуқуқи, бюджет лойиҳаси, бюджет жараёни, бюджетларининг ҳуқуқ мажбуриятлари, иқтисодий таҳлил усули, меъёрий усул, бюджет суровномаси, урта муддатли бюджетлар, бюджет ижроси, занжирли бюджетлар. 1.маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш босқичлари давлат молиявий фаолиятига тааллуқли муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ соҳаси ўзбекистон республикаси миллий ҳуқуқ тизимидаги мустақил ҳуқуқ соҳаси-молия ҳуқуқини ташкил этади. «молия ҳуқуқи марказий ва маҳаллий давлат органларининг ўз вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ бўлган, яъни молиявий ресурсларни ёки пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуасидан иборатдир» . бошқа сўз билан айтганда, «молия ҳуқуқи ўзбекистон республикасидаги ҳуқуқ тармоқларидан бири сифатида давлат бюджетини …
2
бга солади. шу сабабли ўзбекистон республикасининг бюджет ҳуқуқи деганда ўзбекистон ҳудудида бюджетни шакллантириш тақсимлаш ва фойдаланиш юзасидан молиявий-ҳуқуқий мезонлар йиғиндиси назарда тутилади. бюджет ҳуқуқи мазмуни жумласига қуйидагилар киради: · ўзбекистон республикаси бюджет тузилиши ва бюджет тизимлари соҳасидаги муносабатлар; · ўзбекистон республикасининг бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлар ва харажатлар тузилишини, уларнинг турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланиши соҳасидаги муносабатлар; · ўзбекистон республикасининг бюджети ва маҳаллий бюджетлар ваколатлари доирасини белгилашга оид муносабатлар; · бюджет жараёни билан боғлиқ муносабатлар; · бюджет ижроси устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар. юқорида санаб ўтилган муносабатлар бюджет ҳуқуқий мезонлари билан тартибга солиниши натижасида бюджетга оид ҳуқуқий муносабатларга айланади. бошқа молиявий муносабатлардан фарқли равишда бундай ҳуқуқий муносабатлар бюджет фаолияти натижасида вужудга келади. бюджет ҳуқуқи мезонлари моддий-ҳуқуқий ёки процессуал бўлиши мумкин. моддий ҳуқуқий мезонлар бюджет тузилиши, тизимлари, даромад ва харажатлар таркиби ва бошқаларни белгилайди. процессуал мезонлар эса бюджет жараёнини, унинг қабул қилиниши ва ижро этилиш тартибларини …
3
и бюджетни шакллантиришнинг асосий шакли сифатида хокимият органларининг давлат бюджети ва унга кирадиган бюджетларни тузиш, кўриб чиқиш ва кабул қилиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларн тасдиқлаш бўйича қонун хужжатлари билан тартибга солинган фаолиятдан иборат. бюджет жараёни бюджет фаолиятининг қуйидаги босқичларни қамрайди: · бюдждет лойиҳасини тузиш; · бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; · бюджетни ижро этиш; · бюджетнинг ижросини назорат қилиш; · бюджет ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлаш. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳар йили ўзбекистон республикасининг вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига қорақалпоғистон республикаси взирлар кенгаши, вилоят ва тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет сўрови олинаганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади. қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун қорақалпоғистон республикаси бюджетидан, вилоятлар ва тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровлари юборади. келгуси молия йилига бюджетдан ажратиладиган …
4
вилоятлар бюджетлари қабул қилинганидан кейин бир хафталик муддат ичида туман, шаҳар хокимият вакиллик органлари томонидан; - шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар бюджетлари ва туман бўйсинувидаги шаҳарлар бюджетлари-белгиланган муддатларда маҳаллий хокимият юқори турувчи вакиллик органлари томонидан қабул қилинади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети лойиҳасини тузишга доир ишлар ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва амалга оширилади. қорақалпоғистон республикаси молия вазирлиги, тегишли ҳокимиятлар молия бошқармалари қоракалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини тузишга оид ишларини мувофиқлаштиради ва амалга оширилади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети лойиҳаси даромадлар ва харажатлар бўйича мамлакат ҳамда қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри иқтисодиётни ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тузилади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети лойиҳасини тузиш жараёнида бюджет даромадларининг уларни ташкил этиш манбалари бўйича келиб тушиши прогнози ҳамда ўзбекистон республикаси иқтисодиёти макроиқтисодий ривожланиш параметрлари лойиҳасида назарда тутилган ҳалқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда нисбатларга риоя этиш учун харажатлар прогнозини белгилаш таъминланади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети лойиҳасида харажатлар назарда тутилган даромадлардан келиб чиқиб, тақчилликнинг …
5
ўйича юзага келадиган ўзаро муносабатлар, жумладан, тартибга солувчи умумдавлат солиқларидан республика бюджети, қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ажратиладиган маблағлар миқдори белгиланади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети даромадлари ва харажатлари республика бюджети, қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасида чегараланди. бунда ўзбекистон республикаси макроиқтисодий ривожланиш параметрлари лойиҳаси билан назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш вазифалари, қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг умумдавлат аҳамиятидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш даражасидан келиб чиқилади. давлат бюджети лойиҳасини тузиш жараёни ўзбекистоннинг амалдаги бюджет қонунчилиги меъёрларида аниқ-равшан белгилаб берилган бир неча кетма-кет босқичларни ўз ичига қамраб олади: · бюджет сўровини жўнатиш; · тегишли ҳудудлар бюджетлари ҳамда мақсадли давлат жамғармаларитсўровлари ва лойиҳаларини бериш; · давлат бюджети ва бюджетномалари лойиҳасини тайёрлаш киради. 9.2.маҳаллий бюджет лойиҳасини ҳуқуқий органлар томонидан тасдиқланиши молия ҳуқуқига оид адабиётларда молия тизими тушунчаси молиявий фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари мажмуи сифатида қўлланилади. бу маънода молия тизими маҳаллий бошқарув органлари, молия органлари, кредит муассалари, солиқ хизмати органларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби" haqida

1406027449_57530.doc маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби режа: 1. маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш босқичлари 2. махаллий бюджет лойиҳасини ҳуқуқий органлар томонидан тасдиқланиши 3. маҳаллий бюджетлар ижроси ва маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш таянч сўз ва иборалар бюджет ҳуқуқи, бюджет лойиҳаси, бюджет жараёни, бюджетларининг ҳуқуқ мажбуриятлари, иқтисодий таҳлил усули, меъёрий усул, бюджет суровномаси, урта муддатли бюджетлар, бюджет ижроси, занжирли бюджетлар. 1.маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқиш босқичлари давлат молиявий фаолиятига тааллуқли муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ соҳаси ўзбекистон республикаси миллий ҳуқуқ тизими...

DOC format, 188,5 KB. "маҳаллий бюджетларни тузиш тартиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.