корхоналарда фойда ва рентабеллик

DOC 147.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406022719_57436.doc корхоналарда фойда ва рентабеллик корхоналарда фойда ва рентабеллик режа: 1.фойданинг мохияти ва мазмуни 2. соф фойда ва унинг омилли тахлили 3. рентабеллик кўрсаткичлари 1.фойданинг мохияти ва мазмуни корхоналар ўз махсулотларини истеъмолчиларга сотади ва бунинг учун пул маблағлари оладилар. лекин бу хам хали фойда олишни билдирмайди. молиявий натижага эга бўлиш учун тушумни махсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар, яъни таннарх билан солиштириб кўриш керак. агар тушум таннархдан кўп бўлса, корхона фойдага эга бўлади; агар тушум таннархга тенг бўлса, у холда корхона факатгина қилган харажатларини қоплаган бўлади ва фойда бўлмайди, агар харажатлар тушумдан кўп бўлса, у холда корхона зарар кўради, яъни салбий молиявий натижага эга бўлади, бу корхонани қийин молиявий ахволга солиб қўяди ва инқирозга учратиши хам мумкин. фойда ялпи даромад олиш билан боғлиқ бўлган корхона молиявий ресурсларининг асосий манбасидир. корхонанинг ял​пи даромади моддий харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг иш хақи ва фойдани ўз ичига олган махсулот сотишдан тушган тушумдир. таннарх, ялпи даромад …
2
лпи даромаднинг учинчи ташқил этувчиси нореализация операцияларидан кўриладиган даромаддан иборат бўлиб, уларга асосий фаолият билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялар киради. хусусан, мулкни ижарага беришдан, корхонага тегишли қимматли қоғозларнинг сотилишидан кўриладиган фойда, хамкорликда фаолият юритишдан олинадиган фойда, йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромад ва 6ошкалар шулар жумласидандир. корхона ишининг самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш хажмлари, махсулот сотишни кўпайтириш, унинг таннархини пасайтириш захираларини аниқлаш мухим ўрин тутади. даромад миқдорини ошириш захираларини аниқлаш йулларига таъсир кўрсатувчи омиллар турли белгиларига қараб турли тоифаларга ажратилади. ташқи омилларга табиий шароит, нархларнинг, тарифларнинг, солиқлар ва имтиёзларнинг, жарима санкцияларининг давлат томонидан бошқарилиши ва бошқалар киради. бу омиллар корхона фаолиятига боғлиқ эмас, лекин даромад салмоғига муайян даражада таъсир кўрсатади. ички омиллар ишлаб чихариш билан боғлиқ ва ишлаб чиқаришдан ташқари омилларга бўлинади. ишлаб чиқариш омиллари мехнат предметларининг мавжудлигини ва қўлланилишини, мехнат ва молиявий ресурсларни характерлаб, ўз навбатида экстенсив ва интенсив бўлиши мумкин. экстенсив омиллар фойда олиш жараёнига миқдорий ўзгаришлар: мехнат предметлари ва …
3
да кўрсатиб ўтилган омиллар ўзаро узвий боғлиқдир. моддий ресурслар сарфининг махсулот таннархига, демак, олинадиган фойдага хам таъсири бевоситадир. чунки таннарх таркибидаги моддий харажатлар 60 фоиздан 90 фоизгача бўлиши мумкин. 2. соф фойда ва унинг омилли тахлили корхона ихтиёрида қоладиган ва унинг эркин тасарруфидаги фойда соф фойда дейилади. ушбу кўрсаткич солиқ тўловига кадар бўлган фойда суммасидан солиқлар ва тўловлар суммасини чегириш асосида аниқланади. соф фойда тахлилида унинг утган йилларга шунингдек, корхона бизнес режаси кўрсаткичларига нисбатан ўзгаришлари ўрганилади. молиявий натижавийликнинг ушбу якуний қатори барча ички ва ташқи ахборотдан фойдаланувчилар эътиборидаги масала ҳисобланади. ички ахборотдан фойдаланувчилар ушбу қаторни ўрганиш ва тахлил этиш асосида корхонанинг жорий даврдаги натижавийлигига бахо берадилар. шунингдек, улар фойдани ўстириш ёки зарарни минималлаштириш бўйича мавжуд ички имкониятларнинг борлигига, истиқбол режаларини белгилашга, корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш юзасидан бошқарувнинг мухим стратегик қарорлариини қабул қилишда катта эътибор берадилар. ташқи ахборотдан фойдаланувчилар корхонанинг фойдалилик даражасита, ўз активларини мақсадли бошқаришнинг шартларини белгилашга хам жиддий ахамият …
4
фавкулодда фойда ва зарарлар ўзгариши; - фойдадан олинадиган солиқлар ва солиқли тўловларнинг ўзгариши. тахлил этишда хар бир омилнинг соф фойда ўзгаришидаги мутлоқ қийматлари аниқланади. уларнинг ўзгаришларига бахо бериш асосида корхонада фойдани ўстириш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ўрганилади (1-жадвал). соф фойда; таъсир этувчи омиллар аниқлаш усули символ 1 2 3 махсулот (иш,хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушум суммасининг ўзга​риши хажм ўзгариши ҳисобот йилида сотилган махсулот хажми ўтган йил бахосида/ўтган йилда сотилган махсулот хажми ўтган йил махсулотини сотишдан фойда л бахо ўзгариши (ҳисобот йилида сотилган махсулот хажми)—ҳисобот йилида сотилган махсулот хажми ўтган йил бахрсида а, махсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш таннархининг ўзгариши ҳисобот йилидаги махсулот хажми ўтган йил таннархида — хисоботи йилидаги махсулот хажми хақиқий таннархида а, махсулот (иш, хизмат) ларни сотишдан олинган ялпи фойда суммасининг ўзгариши ҳисобот йилида махсулот сотишдан олинган ялпи фойда- ўтган йилда махсулот сотишдан ялпи фойда а4 молиявий фаолиятдан фойда/зарарлар суммасининг ўзгариши ҳисобот йилида молиявий фаолият натижаси …
5
ади. фойда қуйидагича тақсимланади: - солиқ қонунчилигига мувофиқ давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар, тўловларга; - ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захиралашга; - акция ва капитал эгаларига дивидендлар тўлашга. корхона ўзининг ҳисоб фойдасидан, аввало, давлат олдида ҳисоб беради ва ўзининг ихтиёрида хамда тасарруфида бўлган фойда суммасини аниқлайди. фойдадан олинган солиқлар катьий ставкаларда ва фоизларда ундирилади. ҳисоб фойдасининг солиқлар тўловидан қолган қисми корхона соф фойдаси сифатида унинг эркин белгиловига (акционерлар йиғилишининг қарори ва ички низомига) мувофиқ тақсимланади. молиянинг тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функциясига биноан корхона даромадлари ва уларнинг тақсимот қаторлари белгиланади. соф фойдадан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга оид сарфлар акционерларнинг умумий йиғилишида ҳисоб бериш хамда уларнинг розилигини олиш асосида белгиланади. соф фойданинг қолган қисми чиқарилган акцияларнинг турига караб ва уларнинг имтиёзли шартлари асосида тақсимланади. дастлаб имтиёзли акция эгаларига олдиндан кафолатланган фоизларда тўловлар ҳисобга олинади, фойда оддий акция эгаларига дивиденд фоизлари ва суммалари эълон қилинади. фойданинг тақсимланмаган қисми корхона учун тақсимланмаган фойда сифатида, агар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхоналарда фойда ва рентабеллик"

1406022719_57436.doc корхоналарда фойда ва рентабеллик корхоналарда фойда ва рентабеллик режа: 1.фойданинг мохияти ва мазмуни 2. соф фойда ва унинг омилли тахлили 3. рентабеллик кўрсаткичлари 1.фойданинг мохияти ва мазмуни корхоналар ўз махсулотларини истеъмолчиларга сотади ва бунинг учун пул маблағлари оладилар. лекин бу хам хали фойда олишни билдирмайди. молиявий натижага эга бўлиш учун тушумни махсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар, яъни таннарх билан солиштириб кўриш керак. агар тушум таннархдан кўп бўлса, корхона фойдага эга бўлади; агар тушум таннархга тенг бўлса, у холда корхона факатгина қилган харажатларини қоплаган бўлади ва фойда бўлмайди, агар харажатлар тушумдан кўп бўлса, у холда корхона зарар кўради, яъни салбий молиявий натижага эга бўлади, бу корхонани қийин молиявий а...

DOC format, 147.5 KB. To download "корхоналарда фойда ва рентабеллик", click the Telegram button on the left.