кенг куламли ижтимоий вазифалар

DOC 92.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406011401_57398.doc кенг куламли ижтимоий вазифалар кенг куламли ижтимоий вазифалар режа: 1. иқтисодий эркинлик 2. иқтисодий самарадорлик 3. тенглик 4. иқтисодий хавфсизлик 5. тўла бандлик 6. нархлар барқарорлиги 7. иқтисодий ўсиш 8. бошқа вазифалар 9. вазифалар орасидаги алмашув 10.шахсий манфаатлар ва қадриятлар иқтисодиётга тааллуқли бўлган ва ривожланган капиталистик жамиятларда муҳим аҳамиятга эга бўладиган кенг кўламли ижтимоий вазифалар, ҳозирги даврда иқтисодий эркинлик, иқтисодий самарадорлик, иқтисодий тенглик, иқтисодий хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик (тўла бандлик ва инфляциянинг йўқлиги) ва иқтисодий ўсишдир. ушбу вазифалар ва уларнинг ҳар бири касб этадиган аҳамият, шахслар ва жамиятни зарур қарорлар қабул қилиш сари етаклайди. мазкур вазифалар шахслар ва жамият олдига қўйиладиган мақсадларга эришиш йўллари ва бу борага оид чора-тадбирларни аниқлаб беради. бу вазифалар иқтисодий тизимнинг фойдали иш коэффициентини баҳолайдиган ва мавжуд ҳамда янги дастурларнинг фойдалилик даражасини ўрганадиган мезон сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин. 1. иқтисодий эркинлик эркинлик, иқтисодий вазифа сифатида бозор эркинликларига, жумладан, ўз харажатларини турли хил товар ва хизматлар …
2
ўғри қарор қабул қилиш учун етарли бўлиб ҳисобланмайди. чунки, у қўшилган ҳиссалар ва олинган натижаларнинг турлича қийматларини ҳисобга олмайди. иқтисодий самарадорлик - техник самарадорликка нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб ҳисобланади. у техник самарадорликдан фарқли ўлароқ, бозордаги турли хил қарорлар ва афзал кўришлар билан боғлиқ бўлган манфаат ва зиёнларни ҳам ҳисобга олади. чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда максимал даромадга эришиш учун қўшимча харажатларга нисбатан кўпроқ қўшимча даромадларга олиб келадиган иқтисодий фаолият олиб бориш зарурият ҳисобланади. иқтисодий самарадорлик тушунчаси иқтисодиётда марказий ўрин эгаллаб, у ҳам шахсий ҳам ижтимоий қарорлар қабул қилишда жуда катта аҳмиятга эгадир. 3. тенглик тенглик тушунчаси, ким «ҳақ» ва ким «ноҳақ» ёки нима «тўғри» ва нима «нотўғри» сингари тушунчалар билан боғлиқ бўлиб, уни аниқ бир тарзда таърифлаш анча қийинчилик туғдиради. иқтисодий тенглик эса иқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан нима «тўғри» ёки нима «нотўғри» ёхуд нима «бўлиши керак» ва нима «бўлмаслиги керак», деган тушунчалар тарзида талқин қилиниши мумкин. одамларнинг тенглик ва адолатсизлик ҳақидаги …
3
ирида ҳам кучайиши мумкин. турли хил давлат дастурлари, жумладан, ишчи нафақалари, ишсизлик нафақалари, ижтимоий хавфсизлик, болали оилаларга ёрдам, банк депозитларининг федерал суғуртаси сингари тадбирлар ҳам иқтисодий хавфсизликни кучайтиришга қаратилгандир. сўнгги йиллардаги таҳлилий натижаларнинг кўрстишича, иқтисодий хавфсизликни белгиловчи асосий омиллар, бу товарлар ва хизматларнинг мавжудлиги ва уларни сотиб олиш имконининг бўлишидир. 5. тўла бандлик тўла бандлик, барча иқтисодий ресурслар тўлиғича ишга солинганида юзага келади. бироқ кўпчилик мулоҳазалар одамларнинг иш билан таъминланганлиги ёки ишсизлиги мавзусига тегишлидир. нормал фрикцион ишсизликни ифодалайдиган, яъни иш ўзгартириш ва меҳнат бозорига кириб келиш билан боғлиқ бўлган ишсизлик даражаси тўла бандлик, деб қабул қилинади. бу борага оид мулоҳазалар ишсизликнинг қайси даражаси (ҳозирги кунда умумий ишчи кучининг 5-7 фоизи) тўла бандликни ташкил қилиши аниқлангунича давом этади. 6. нархлар барқарорлиги илгари таъкидлаб ўтилганидек, нархлар барқарорлиги маълум бозорлардаги нисбий нархлар ўзгармаслигини эмас, балки инфляция ва дефляциянинг йўқлигини билдиради. аслида, умумий нарх-наво даражаси ўзгариши деярли ҳеч қачон «ноль»га тенг бўлмайди. нархлар индекси …
4
жудлиги, улардан фойдаланишнинг самарадорлик даражаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омиллар билан белгиланади. бундай омилларга бозор ҳажми, одамларнинг қадриятлар тизими, сиёсий барқарорлик ва беқарорлик даражалари киради. иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш қуввати ташкил топиши жараёнида, бозор иқтисоди шароитидаги иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий даражаси – ялпи талаб даражаси билан белгиланади. зеро, мабодо иқтисод инқирозга юз тутиб, ундаги ялпи талаб даражаси мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш учун жуда пастлик қиладиган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга нисбатан бўлган рағбат анча камайиб кетади. 8. бошқа вазифалар кенг кўламли ижтимоий вазифалар ўзгарувчандир. иқтисодий шароитлар ўзгариб боргани сари, мақсадлар ҳам доимий равишда қайта кўриб чиқилаверади ва баъзан қайта белгиланади. айрим ҳолларда эса бошқа вазифалар юзага келиб, улар нисбатан устунлик касб этишлари ҳам мумкин. баъзан, нафақат кенг ижтимоий вазифаларнинг ўзи, балки, мазкур вазифалар касб этадиган аҳамият ҳам ўзгариб туради: агар инфляция авжига чиқса, у ҳолда ишсизлик борасидаги ташвишлар камаяди; одамлар наздида тенглик биринчи ўринга …
5
да, аммо қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарадорлик даражасини тушириши ва нархларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин; энг кам маош миқдори ҳақида қабул қилинган қонун аслида, иқтисодий тенгликни оширишга қаратилгандир. бироқ бунинг оқибатида ишсизлик даражаси кўтарилиб кетиши мумкин; маош-нарх назорати инфляцияни чеклашга қаратилган бўлса-да, аммо иқтисодий самарадорлик ва эркинликни камайтириши мумкин ва ҳ.к. хулоса қилган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ҳар қандай ижтимоий мақсад, шахс ва жамият интилаётган бир неча мақсадлардан биридир ва ушбу мақсадларга эришиш жараёнида уларнинг баъзиларидан воз кечишга тўғри келиши муқаррар бир ҳолдир. иқтисодий таҳлил иши одамларга нимадан воз кечиб, нимани афзал кўриш зарурлиги ҳақида маълумот беради. бундай таҳлил иши танлашнинг моҳиятини ҳам тушунтирибгина қолмай, балки тўғри ва асосли қарорлар қабул қилиш ишига ҳам ёрдам беради. 10.шахсий манфаатлар ва қадриятлар шахсий манфаатларни кўзлаш, юқорида кўриб чиқилган мақсадлардан фарқ қилади. у одамлар ўз шахсий ҳаётларида фаровонликка интилишини ва шахсий қадриятларни ифодалайди. кўпинча, кенг қамровли ижтимоий мақсадларга муайян шахс ёки гуруҳлар манфаатлари эвазига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кенг куламли ижтимоий вазифалар"

1406011401_57398.doc кенг куламли ижтимоий вазифалар кенг куламли ижтимоий вазифалар режа: 1. иқтисодий эркинлик 2. иқтисодий самарадорлик 3. тенглик 4. иқтисодий хавфсизлик 5. тўла бандлик 6. нархлар барқарорлиги 7. иқтисодий ўсиш 8. бошқа вазифалар 9. вазифалар орасидаги алмашув 10.шахсий манфаатлар ва қадриятлар иқтисодиётга тааллуқли бўлган ва ривожланган капиталистик жамиятларда муҳим аҳамиятга эга бўладиган кенг кўламли ижтимоий вазифалар, ҳозирги даврда иқтисодий эркинлик, иқтисодий самарадорлик, иқтисодий тенглик, иқтисодий хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик (тўла бандлик ва инфляциянинг йўқлиги) ва иқтисодий ўсишдир. ушбу вазифалар ва уларнинг ҳар бири касб этадиган аҳамият, шахслар ва жамиятни зарур қарорлар қабул қилиш сари етаклайди. мазкур вазифалар шахслар ва жамият олдига қўй...

DOC format, 92.5 KB. To download "кенг куламли ижтимоий вазифалар", click the Telegram button on the left.